Иқлим      Бош саҳифа

Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда аҳолининг норозилигига сабаб бўлган Қарши шаҳри Шайхали шаҳарчаси фуқаролар йиғинидаги терини қайта ишлашга ихтисослашган «Qarshi leather» корхонасидан чиқаётган бадбўй ҳид юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари тезкор ўрганишларни олиб борди.

«Qarshi leather» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси 2016 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, йирик шохли қорамол терисини қайта ишлаб, ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мазкур корхона фаолият турига кўра, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси, яъни юқори даражада хавфли объектлар қаторига киради.

Ўрганишлар терини қайта ишлаш корхонасининг Қарши шаҳар «Шайхали» маҳалласига ва атроф муҳитга салбий таъсири ҳақиқатдан ҳам катта эканлигидан далолат бермоқда. Умумий майдони 4,5 гектар бўлган корхонанинг лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати йилига 330 минг дона қорамол терисини қайта ишлашга мўлжалланган. Бу жараёнда кўп миқдорда сув ишлатилиб, турли хавфли кимёвий воситаларга обдон тўйинган чиқинди сув талаб даражасида қайта ишланмасдан ва зарарсизлантирилмасдан очиқ жой рельефига ташланмоқда. Бу эса нафақат атроф муҳитга бадбўй ҳид таратади, балки ерларни ифлослантириб, тиклаб бўлмас ҳолатга олиб келмоқда.

Амалдаги қонунчилик ҳамда экологик хавфсизлик талабларига биноан, саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида юзага келаётган оқова сувлар аввал корхонанинг ўзида қайта ишланиб, зарарсизлантирилиши керак. Шундан кейингина канализация тармоғига ёки очиқ сув ҳавзасига чиқарилишига рухсат берилади. Кўриниб турибдики, «Qarshi leather» корхонаси амалда қонун нормаларини бажармасдан келмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, терини қайта ишлаш корхонасининг фаолияти натижасида оқова сувлар таркибида хром (6+), cероводород, сулфат, нитрит, хлорид ва бошқа кимёвий моддалар кузатилади.

Ачинарлиси, ушбу корхонанинг атроф муҳитга етказаётган зарари илгари ҳам кўтарилган эди. Экология инспекторлари томонидан 2020 йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида ушбу корхонага нисбатан атроф муҳитга етказилган катта миқдордаги зарарни қоплаш учун компенсация ҳисобланиб, оқова сувларни локал тозалаш тизимини йўлга қўйиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган. Аммо кўриниб турибдики, ушбу талабларга корхона раҳбарияти кўз юмган, жойлардаги масъуллар эса қатъий муносабат билдирмаган. Агар аҳоли норозилик билдирмаганида ушбу сукут яна қанча давом этиши мумкин эди...

Биз иш ўринлари яратиб, солиқ тўлаб келаётган масъулиятли тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолияти натижасида экология ва атрофимиздаги оламга жиддий зарар етказаётган корхоналарга нисбатан муросасиз кураш олиб боришимиз лозим. Агар она табиатимиз муҳофазаси учун мана шундай қаттиқ турмас эканмиз, атроф муҳитга бўлган бешафқат муносабат давом этаверади.

Атроф муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарини лойиҳалаштириш босқичидаёқ экологик экспертизага бўлган талабларни янада ошириш вақти аллақачон етган.

 Пухта экологик экспертиза ҳамда жамоатчилик эшитувлари орқали экологик хавфи юқори бўлган корхоналарда замонавий тозалаш иншоотлари ўрнатилиши, аҳоли саломатлиги ва табиатга етказилаётган хавф-хатарлар бартараф этилишига эришиш мумкин.

Ўзбекистон Экологик партияси мана шу йўлда кенг жамоатчиликни ҳамиша эшитишга тайёр ва она табиатга зарар келтирадиган ҳар қандай ҳолатларга қарши биргаликда ишлашга чақириб қолади.

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши

Ижроия қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Қорақалпоғистон кенгликларини яшиллаштириш  йил бўйи давом этади

Қорақалпоғистон кенгликларини яшиллаштириш йил бўйи давом этади

🕔17:02, 02.05.2024 ✔2

Эрта баҳордан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ортидан Қорақалпоғистоннинг бепоён кенгликлари, чекинган денгиз ўрнида пайдо бўлган Оролқум узра яшиллик инмоқда.

Батафсил
Мораторий бошланди! Жарима 10 баробарга ошди

Мораторий бошланди! Жарима 10 баробарга ошди

🕔16:52, 02.05.2024 ✔2

2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий бошланди.

Батафсил
Осиё минтақаси:  Бу йил ёзда    бизни қандай жазирама кутмоқда?

Осиё минтақаси: Бу йил ёзда бизни қандай жазирама кутмоқда?

🕔16:34, 02.05.2024 ✔2

БМТ томонидан маълум қилинишича, Осиё ҳудудлари 2023 йилда иқлим ва об-ҳаво ўзгариши сабаб дунёдаги энг кўп талафотга учраган минтақа сифатида тарихга муҳрланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қорақалпоғистон кенгликларини яшиллаштириш  йил бўйи давом этади

    Қорақалпоғистон кенгликларини яшиллаштириш йил бўйи давом этади

    Эрта баҳордан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ортидан Қорақалпоғистоннинг бепоён кенгликлари, чекинган денгиз ўрнида пайдо бўлган Оролқум узра яшиллик инмоқда.

    ✔ 2    🕔 17:02, 02.05.2024
  • Мораторий бошланди! Жарима 10 баробарга ошди

    Мораторий бошланди! Жарима 10 баробарга ошди

    2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий бошланди.

    ✔ 2    🕔 16:52, 02.05.2024
  • Осиё минтақаси:  Бу йил ёзда    бизни қандай жазирама кутмоқда?

    Осиё минтақаси: Бу йил ёзда бизни қандай жазирама кутмоқда?

    БМТ томонидан маълум қилинишича, Осиё ҳудудлари 2023 йилда иқлим ва об-ҳаво ўзгариши сабаб дунёдаги энг кўп талафотга учраган минтақа сифатида тарихга муҳрланди.

    ✔ 2    🕔 16:34, 02.05.2024
  • Муаммолар жиддий,  аммо ечим ҳам йўқ эмас

    Муаммолар жиддий, аммо ечим ҳам йўқ эмас

    Атроф-муҳит инсон ҳаётининг муҳим таркибий қисми бўлиб, ҳаёт учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлайди. Бироқ, сайёрамиз инсоният фаровонлигига таҳдид соладиган кўплаб экологик муаммоларга дуч келмоқда.

    ✔ 31    🕔 20:45, 19.04.2024
  • Баҳор офтобидан  беркиниш  керакми?

    Баҳор офтобидан беркиниш керакми?

    Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни тавсия этади. Айниқса, аллергияга мойил кишилар ушбу фаслда янада эҳтиёткор бўлишлари лозим. Нега?

    ✔ 30    🕔 20:39, 19.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар