Жараён      Бош саҳифа

Экология – нафақат бугунги ҳаётимиз, балки эртанги кунимиз, фарзандларимиз келажагига дахлдор масала

Жорий йил 27 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг навбатдан ташқари III съезди бўлиб ўтди. Унда партия Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳудудлардан сайланган делегатлар, экопартия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Экология – нафақат бугунги ҳаётимиз, балки эртанги кунимиз, фарзандларимиз келажагига дахлдор масала

Съездда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Экологик партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Шунингдек, Экологик партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури делегатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.
2019 йил 8 январда ташкил этилган Ўзбекистон Экологик партияси қисқа муддатда кенг кўламли ишларни амалга оширишга эришди: қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, ноқонуний чиқиндиларни бартараф этиш, ўрмон фондига кирмайдиган қиммат навли дарахтлар кесилишига эълон қилинган мораторийни назорат қилиш, истироҳат боғларини ободонлаштириш, кўчат экиб, экобоғлар яратиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, жумладан «Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турларини сақлаш, Орол муаммосига бағишланган халқаро марафон ва «Мўйноққа мадад» экологик веломарафонини ўтказиш,  Халқаро конференция ва семинарларни ташкил этиш, ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш каби бир қатор йўналишларда самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизда президентлик сайловида илк бор иштирок этмоқда. Съездда миллий сайлов қонунчилигининг янги тамойиллари, умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида, очиқ ва шаффоф ўтказилиши, сайлов кампанияси даврида барча сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар учун соғлом рақобат муҳити, тенг шароит яратилгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 63-моддаларига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси томонидан 14 август куни Ўзбекистон Экологик партиясига 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат берилган.
Партия Марказий Кенгашининг жорий йил 4 август куни бўлиб ўтган пленумида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекис­тон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Обломуродов Нарзулло Наимовични кўрсатиш таклифи кўриб чиқилди. Съезд делегатлари томонидан мазкур масала атрофлича муҳокама қилинди.

Съездда номзод масаласи бў­йича бир қатор фикр-мулоҳазалар тингланди. Муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президенти лавозимига Обломуродов Нарзулло Наимовични номзод сифатида кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов ўзининг сайловолди дастури асосий йўналишларини съезд делегатлари эътиборига ҳавола этди.
Бутун дунёда, атроф муҳит ва экологик ҳолат йилдан-йилга ўзгармоқда. Глобал иқлим ўзгаришлари, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, қурғоқчилик каби экологик таҳдидлар бизнинг минтақамизга ҳам бевосита дахлдор. Орол денгизининг қуриши, ер ва сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, кўп миқдордаги саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиши экологик муаммоларни кундан-кунга чуқурлашиб бораётганидан далолат бермоқда, деди Нарзулло Обломуродов.
Бугун экологик вазият ҳар бир мамлакатда, қолаверса, дунё ҳамжамиятида энг ўткир ва долзарб муаммолар қаторига аллақачон кириб бўлди. Шу вақтгача атроф муҳит муҳофазаси, экологик вазиятнинг оғирлиги маълум бир ҳудудлар ёки минтақалар билан боғлиқ бўлган бўлса, ҳозирга келиб бу масала умуман чегара билмайди, бу муаммоларнинг аянчли оқибатлари ҳеч бир минтақа, ҳеч бир ҳудуд, қолаверса, бирон бир мамлакатни четлаб ўтмайди.
Шунинг учун ҳам мамлакатда атроф муҳит ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш ҳар доимгидан-да долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг нафақат бугунги ҳаёти, балки эртанги куни, фарзандларимиз келажаги учун ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш энг устувор вазифалар сирасига киради.
Экопартия раҳбари мана шундай табиий ва реал эҳтиёжлар туфайли Ўзбекистон Экологик партияси янги сиёсий куч сифатида майдонга чиққанини алоҳида таъкидлади. Биз мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш ҳамда иқтисодий тараққиётни таъминлашда жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга йўналтирилган сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадини олдимизга қўйганмиз, деди Н.Обломуродов.
«Биз келажак учун жавобгармиз» деган ҳаётбахш ғоя Ўзбекистон Экологик партияси мафкурасининг асосий йўналиши саналади. Бу ғояни амалга оширишда, қолаверса, изчил экологик сиёсатни олиб бориш ва сиёсий ташаббусларни тадбиқ этишда, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини сақлаш, экологик муаммоларни ҳал этишда, тизимли ўзгариш­ларга йўналтирилган амалий чораларни кўришда партиянинг президентлик сайловида иштирок этиши ниҳоятда муҳим воқеа ҳисобланади.
Ўзбекистон Экологик партияси қисқа муддат ичида жамиятнинг фаол қисми сифатида шаклланди, ўтган парламент сайловларида муносиб иштирок этиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 нафар депутатлик ўрнига эга бўлди. Экопартиядан халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 609 нафар, шу жумладан, вилоят кенгашларига – 84 нафар, туман (шаҳар) кенгашларига – 525 нафар депутат сайланиб, бугунги кунда партия дастурий ғояларини амалга ошириш учун фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясининг Қорақалпоғистон Респуб­ликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та, туман (шаҳар)ларда 206 та партия ташкилотлари, шунингдек, 4 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотларда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси ташкил қилинганига энди икки ярим йил бўлсада, ҳозирга келиб унинг аъзолари сони салкам ярим миллионга етди. Бу ҳам халқимизнинг экология, табиат, атроф муҳит масалаларига, экопартия ғояларига бефарқ эмаслигидан далолатдир. Партия илгари сураётган экологик масалалар жамиятимизнинг бугуни ва эртанги куни учун аҳамиятли ҳамда долзарб эканлиги боис ҳам ўз ихтиёри билан, онгли равишда биз тарғиб қилаётган ислоҳотларнинг моҳиятига тушиниб сафимизга қўшилаётган турли соҳа вакиллари жуда кўп, деди экопартия раҳбари.
Ўзбекистон Экологик партияси илк бор Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этмоқда. Мамлакат ҳаётида катта воқеа ҳисобланган бу сиёсий жараёнда партиянинг иштирок этиши, мамлакатимизнинг ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган энг муҳим ташаббусларни илгари суриши биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради. 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайлов янги меъёрий ҳуқуқлар асосида, халқимизнинг сиёсий тафаккури тобора юксалиб бораётган очиқлик ва ошкоралик муҳитида ўтиши билан олдинги сайловлардан бутунлай фарқ қилади.
Сайловолди дастури орқали партия сайловчилар эътиборига мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид мақсадларини ҳавола қилади. Экологик муаммолар ва уларнинг ечимига жамият эътиборини қаратиш, инсон саломатлигини асраш ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида мамлакат олдида турган муҳим масалаларни ҳал этишни ўз зиммасига олган Экопартия учун бу қанчалик аҳамиятли эканини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов қуйидаги йўналиш­ларга асосий эътиборни қаратди.

Биринчидан 
Ўзбекистон Экологик партияси «Яшил тараққиёт – фаровонлик асоси!» шиори остида яшил иқтисодиётни ривожлантириш ғоясини илгари сурмоқда.
Хабарингиз бор, жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари «яшил» иқтисодиётга ўтиш ишларини аллақачон бошлаб юборган. Чунки дунёнинг бугунги қиёфаси, тиклаб бўлмас экологик фалокатлар ва атроф муҳитга етказилаётган улкан зарарлар мана шуни тақозо этади. Ўзбекистон 2019 йилда «яшил иқтисодиёт»га ўтиш стратегиясини қабул қилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатда углерод сарфини кескин камайтириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида экологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмас.
Ушбу ғояни амалга оширишда устувор вазифалар этиб қуйидагилар белгиланган:
– давлат бюджети, банк ва молия институтлари, хусусий сектор маблағларини экологик тоза, энергия тежамкор лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган «яшил» молиялаштириш тизимини ривожлантириш;
– давлат харидлари тизимида «яшил» харидларга устуворлик бериш;
– «яшил» технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмларини ошириш, саноат корхоналарининг «яшил» технологияларга ўтишини иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
– тармоқлар ва ҳудудларнинг «яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш;
– мамлакат иқтисодиётида «яшил» иқтисодиёт улушини 30 фоизга етказиш, шу асосда йиллик иқтисодий ўсиш суръатини 7 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш;
– қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия ишлаб чиқарувчиларга кенг иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
– давлат томонидан «яшил» иш ўринларини яратишни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий малакали кадрларни тайёрлаш.
Ўзбекистон Президентлигига номзод «яшил» иқтисодиёт тамойиллари асосида мамлакатни жадал ривожлантиришга кенг тадбиқ этишнинг қайта тикланувчи ва муқобил энергия ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда тежамкор суғориш технологияларини кенг жорий этиш чоралари кўрилишини алоҳида қайд этди. Бу эса мамлакат миқёсида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ўртача 25-30 фоизгача ошириш имконини беради.

Иқтисодиётда икки карра энергия самарадорлигига эришиш, «яшил» тарифларни жорий этиш, янги қувватларни ишга тушириш орқали қайта тикланувчи ва муқобил қайта тикланувчи энергия манбалари улушини бугун мамлакатда амал қилаётган умумий энергия балансида 40 фоизга етказиш мумкин.

Иккинчидан 
Экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, яъни дунё миқёсида тобора глобал муаммога айланаётган маиший ва саноат чиқиндиларини тартибга солиш. Бугун саноат корхоналарида йилига ўртача 109 млн. тонна саноат чиқиндилари ҳосил бўлади, бугунги кунда уларнинг 6,5 млн. тоннаси, яъни 6 фоизигина қайта ишланмоқда.
Саноат чиқиндилардан 91,5 млн. тоннаси, яъни 84 фоизи Навоий ва Тошкент вилоятларида фаолият олиб бораётган саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Мавжуд 9,5 минг гектар майдондаги 75 та саноат чиқинди полигонларида 3,3 млрд. тонна саноат чиқиндилари сақланмоқда.
Сўнгги 4 йилда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган. Атмосферага ташланмаларнинг 90 фоизи Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Навоий, Бухоро, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Гулис­тон ва Нукус шаҳарларига тўғри келади.
Маълумки, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларининг 84 фоизи (2,69 млрд. тоннаси) Тошкент ва Навоий вилоятларига, яъни Олмалиқ (1,34 млрд. тонна) ва Навоий (1,35 млрд. тонна) кон-металлургия комбинатлари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу корхоналарда чиқиндиларнинг деярли 90 фоизи чиқинди сифатида эмас, иккиламчи хом ашё сифатида сақланмоқда, деди партия раҳбари ўз сўзида.
Жумладан, Навоий кон-металлургия комбинатида сақланаётган чиқиндининг 99 фоизи яъни 1,34 млрд. тоннаси пульпа (олтин рудасини қайта ишлаш натижасида хосил бўлган чиқинди) ҳисобланиб, унинг таркибида 3 фоизгача олтин бўлиши мумкин.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида сақланаётган чиқиндининг 99 фоизи яъни 1,33 млрд. тоннаси тоғ рудасини қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган чиқинди ҳисобланиб, уларнинг таркибидан металларни ажратиб олиш бўйича инновацион технологияларни жалб этиш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикасида саноат чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни 10 йиллик  стратегиясини ишлаб чиқиш зарур.

Афсуски, кейинги йилларда атроф муҳитга чиқарилаётган чиқиндилар ва уларни қайта ишлаш масаласида комплекс ёндашув етишмаяпти. Ўзбекистон Рес­публикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуни аллақачон бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган.

Мамлакатимизда ҳамон сақланиб қолаётган чиқинди полигонлари масаласи жуда муҳим, ечими кечиктирилмас муаммога айланган. Ҳозир юртимиздаги 235 полигондан йилига атмосферага 3,3 миллион тонна иссиқхона газлари ташланмоқда. Улар ерости сувлари ва тупроқни ҳам ифлосламоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, санитар тозалаш корхоналарининг қамров кўрсаткичини 100 фоизга етказиш учун 2022 йилда 300 та махсус техника воситаси жалб қилиш, 2025 йилгача 95 та чиқиндини қайта юклаш кўчма станцияси ташкил этиш, қайта юклаш станцияларини 420 та махсус техника воситаси ва 520 та контейнер билан таъминлаш, 2028 йилгача 167 та полигонни ёпиш ва рекультивация қилиш зарур. Бундай кенг кўламли инвестицияларни амалга ошириш учун хусусий секторни янада кенг жалб этиш чораларини кўриш лозим. Бунда ДХШга алоҳида аҳамият берилади.
Шу боис ҳам чиқиндилардан иккиламчи хом-ашё сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунини янги таҳрирда қабул қилиш зарур.
Ривожланган давлатларда 90 фоизгача қайта ишлашга жалб қилинган маиший чиқиндиларнинг бизда бор-йўғи 15-20 фоизи қайта ишланади. Қолган қисми эса, экотизим учун яна янгидан-янги муаммоларни юзага келтирмоқда. Мазкур муаммони самарали ҳал этиш мақсадида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 60 фоизга, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдорини эса 30 фоизга етказиш бўйича дастурларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Бу билан атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш, полигонларни камайтириш, янги иш ўринлари яратиш, иккиламчи маҳсулотдан ишлаб чиқаришда самарали фойдаланиш ҳамда маҳсулот таннархининг арзонлашиши каби манфаатларга эришиш мумкин бўлади.

Учинчидан 
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш.
Инсон саломатлиги ва хавфсизлиги учун энг муҳим масала бўлган марказлашган ичимлик сув таъминоти бўйича катта ишларни амалга оширишимиз, бунинг учун бу йуналишда бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарур, деди Н.Обломуродов.

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш орқали аҳолининг ичимлик сув таъминоти 90 фоизга етказилади.

Ушбу мақсадларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
– сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар олиб борилади;
– ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривож­лантириш, янгиларини қуриш, эскирганларини модернизация қилиш бўйича манзилли дастур, лойиҳалар ишлаб чиқилиши, уларни изчиллик билан рўёбга чиқариш орқали шаҳар ва туманларнинг ичимлик сув ҳамда канализация тизими таъми­ноти яхшиланади;
– қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда сувни чучуклаштирувчи локал қурилмалар барпо этиш орқали олис қишлоқ жойларда сув таъминоти сезиларли даражада яхшиланади;
– ичимлик сув таъминоти ло­йиҳаларида бозор механизмларини жорий этишга, лойиҳа ташаббускорининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи­ назар сув ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши натижасида сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилади;
– оқова сувларни тозалаш иншоотларининг самарадорлиги паст бўлган ҳудудларда, жумладан, Ангрен, Гулистон, Самарқанд, Жиззах, Урганч, Нукус, Андижон, Чирчиқ ва Тошкент шаҳарларидаги оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чоралари кўрилади.
Республикамиздаги мавжуд барча иншоотлар техник ва технологик жиҳатдан аҳолидан келаётган маиший чиқинди сувларни тозалашга мўлжалланган. Корхоналардан оқизилаётган чиқинди сувлар эса бирламчи локал иншоотларда тозаланиб, сўнг оқова сув тармоқларига ташланиши меъёрларда белгиланган. Афсуски, бу меъёрларга ишлаб чиқариш корхоналари деярли амал қилмайди. Мисол тариқасида Чирчиқ оқова сувларни тозалаш иншоотидан дарёга оқизилган «рангли сув»ни олайлик. Бир қарашда айбдор аниқ. Бироқ, иккинчи томондан, бундай «рангли сув» тозалаш иншоотига қаердан келиб қолди, деган савол туғилиши табиий.
Олдимизда турган яна бир йирик масала атмосфера ҳавосининг мусаффолигини асраш билан боғлиқ. 

Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш Экопартиянинг стратегик мақсади бўлиб қолади.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни таъминловчи экологик хавфсизлик талаблари қуйидагилардан иборат бўлиши лозимлиги алоҳида қайд этилди:
– жойларда атроф муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш орқали уларнинг технологик жараёнларини модернизация қилиш, янги инновацион технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш;
– атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай хўжалик фаолияти турларини ифлослантирувчи моддаларни тозалаш ускуналари билан жиҳозланмасдан лойиҳалаштиришни тақиқлаш.
Атмосфера ҳавосидаги кислород нафақат инсон, балки борлиқдаги ҳар бир тирик организм ҳаёти учун зарур ресурс ҳисобланади. Биз атмосферани асраш орқали экотизимнинг ҳар бир аъзосини муҳофаза қилган бўламиз. Қолаверса, заҳарли газларнинг ёғин воситасида тупроқ ва ўсимликларга қайтиб тушиш циркульяциясининг ҳам олди олинади.
Шаҳарлар ва саноат ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиши аҳолимиз саломатлигига жиддий хавф солаётганини нафас йўллари, аллергия каби муайян касалликларнинг авж олиши, яшариши мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Мамлакатимизда атмосфера ҳавосини ифлослантириш даражаси бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши яхши маълум. Унга кўра, 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2 млн. 225 минг тоннани ташкил қилиб, 2018 ва 2019 йилга нисбатан 7 фоизга (155 минг ва 150 минг тонна) камайган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб-китоб­ларига кўра, Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланишидан келиб чиқадиган йиллик ўлим даражаси, ҳар 100 минг аҳоли сонига 81,1 ни ташкил қилади.

Ҳолбуки, аксарият Европа давлатларида ушбу кўрсаткич 40 дан паст, Руминияда 59,3 ва Болгарияда 61,8 ни ташкил этади.
Шу боис ҳам мамлакатимизнинг йирик ва саноати ривож­ланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа газлар чиқарилишини ҳамда чанг миқдорини 1,5 баробарга камайтириш энг муҳим вазифалардан бири десак, муболаға бўлмайди.
Бу муаммога асосан йирик шаҳарларимизда кўпроқ дуч келамиз. Улардаги автотранспорт воситалари, саноат объектлари, аҳолининг маиший чиқиндиларни нотўғри утилизация қилиши – ёқиши оқибатида юзага келадиган заҳарли моддалар экотизимга етарлича хавф солмоқда.
Жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёнилғи, электр ва бошка муқобил ёнилғи турларига ўтказиш бўйича, 2021 йил 1 июль санасига республикада фойдаланишда 3 млн. донадан ортиқ автотранспорт воситалари бўлиб, шундан 36 фоизи бензин, 4 фоизи дизель ва 60 фоизи газ ёнилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган.
Ифлослантирувчи моддаларнинг юқорилиги ишлаб чиқаришнинг ўсиши билан боғлиқ бўлса, иккинчидан саноат корхоналаридаги чанг-газ тозалаш ускуналарининг маънан эскирганлигидир. Таҳлилларга кўра, республикадаги мавжуд 6,5 мингга яқин чанг-газ тозалаш ускуналарининг 60 фоиздан ортиғи 10 йилдан ортиқ муддатда фойдаланишда бўлиб, маънан эскирган.
Айниқса, Самарқанд (77 фоиз), Сурхондарё (79 фоиз), Бухоро (82 фоиз), Хоразм (88 фоиз) вилоятларида 10 йилдан ортиқ фойдаланиб келинаётган чанг-газ тозалаш ускуналари мавжуд.
Республика бўйича бир йилда ўртача қарийиб 6,5 млн. тонна ташланмалар корхона ва ташкилотларда ҳосил бўлади ва шундан 5,6 млн. тоннаси (ёки 87,3 фоиз) ЧГТУларга йўналтирилади, шундан 5,5 млн. тоннаси (ёки 85,2 фоизи) ушлаб қолинган ва зарарсизлантирилган. Улардан 4,6 млн. тоннаси (ёки 83,6 фоизи) утилизация қилинган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ЧГТУларга йўналтирилган жами 5,6 млн. тонна ифлослантирувчи моддалар ускуналарнинг яроқсизлиги ёки унга элтувчи қувурларнинг носозлиги оқибатида атмосферага бир йилда ўртача 135 минг тонна ифлослантирувчи моддалар тозаланмасдан тўғридан-тўғри ташланмоқда.
Халқаро қабул қилинган амалиётга мувофиқ ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача концентрацияси нормативлари асосида ҳаво сифатини баҳолашнинг мавжуд тизимини ислоҳ қилиш мақсадга мувофиқ. Шаҳарлар ва йирик саноат мажмуалари атрофида атмосфера ҳавоси сифатини мунтазам мониторинг қилиш станцияларини кўпайтириш уларни замонавий жиҳозлар билан таъмирлаш ПМ 10 ва ПМ 2,5 кўрсаткичларини кузатиб бориш зарур.
Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган дастурий мақсадлар қаторида биохилма-хилликни ва экотизимларни сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш масаласи ҳам ўрин олган. Шу мақсадда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонларини мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказиш, республика ҳудудининг ўрмон билан қопланганлик даражасини 7,6 фоиздан 15 фоизга етказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Тўртинчидан 
Биз барча саъй-ҳаракатларимизни минтақамизда иқлим ўзгаришининг асосий омили бўлган Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатишга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратамиз, деди Нарзулло Обломуродов.

Бунинг учун аввало Орол муаммосини ҳал этишга ҳамда бу муаммонинг Оролбўйи аҳолиси генофондига ва атроф муҳитига салбий таъсирини юмшатишга жамиятнинг барча кучларини жалб этиш ҳамда Оролбўйи минтақасига экологик инновация ва технологияларни татбиқ этиш ишларини кучайтириш талаб этилади.

Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш орқали Оролбўйи ҳудудига Амударёнинг юқори ва ўрта қисмидан йилига камида 5-6 кубокилометр ҳажмда сув юборилишини таъминлаш зарур. Нукус, Бухоро, Урганч, Хива, Навоий, Мўйноқ каби аҳоли яшаш пунктлари атрофида «яшил белбоғлар» барпо этиш ҳамда мазкур ҳудудлардаги истироҳат боғлари майдонларини кенгайтириш орқали тоза ҳавони, мўътадил иқлимни яратиш мумкин.
Оролбўйи ҳудудининг Қозоғис­тон ҳамда Туркманистон билан туташ ҳудудларида трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш масаласи бугун тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Глобал иқлим ўзгариши бўйи­ча Париж битими доирасида мамлакатда иссиқхона газлари таъсирини қисқартиришни назарда тутувчи миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масаласи ҳам кун тартибидаги долзарб вазифаларимиздан биридир, деди партия раҳбари.
Бешинчидан
Биз мамлакатда давлат ва жамият бошқарувини янада демок­ратлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд ҳокимияти мус­тақиллигини таъминлаш, одил судловнинг самарадорлигини, халқимизнинг суд органларига нисбатан қатъий ишончи ва ҳурматини ошириш борасида ислоҳотларни изчил давом эттирамиз, деди номзод ўзининг дастурий йўналишларини баён этар экан.
Экопартия табиатни асраб-­авайлаш, мамлакатдаги дарахтлар ва сув ҳавзаларини, табиий ёдгорликларни салбий антропоген таъсирдан ҳимоя қилиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ҳимоя қилиш ва экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари илгари сурилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер, сув ва атмосфера ҳавосига салбий таъсири учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, етказилган зарарни қоплашда «ифлослантирувчи тўлайди» тамойили ишлаши керак.

Бу борада қуйидаги вазифаларни устувор деб ҳисоблаймиз:
– экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаровий, маъмурий, жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш;
– атроф муҳитга етказилган зарар ўрнини қоплашнинг самарали механизмларини жорий этиш; 
– давлат бошқаруви тизимида экология соҳасидаги маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш;
– «Электрон ҳукумат» тизимини янада кенг жорий этиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш;
– юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, суд жараёнларида тенглик ва тортишув тамойилларини тўлиқ жорий қилиш, адвокатурани мус­тақил, ишончли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институтга айлантириш;
– малакавий юридик ёрдам сифатини ҳамда адвокат касбининг нуфузини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида ихтисослашган ҳуқуқшунослар, хусусан, эколог-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
– аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш;
– вояга етмаган болалар билан ҳуқуқий муносабатларда одил судлов институтларини жорий этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини биринчи навбатда таъминлаш принципини қонунчилик ва амалиётга янада самарали жорий этиш.
Фуқароларга қулайлик яратиш, ортиқча сарсонгарчиликка йўл қўймаслик ҳамда уларнинг вақтини тежаш мақсадида «Электрон ҳукумат» тизимини янада кенг жорий этиш — давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини оширишга алоҳида урғу берилиши зарур. Айниқса, пандемия шароитида ёши катта фуқароларнинг давлат идоралари ёки аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар олдида узундан-узоқ навбат кутиб туриши бу эскича бошқарув тарзининг ҳалигача яшаб келаётганини кўрсатади. Шунингдек, жойларда электрон ҳукуматга мурожаат қилиш учун бепул компьютер ва интернет тармоқларининг йўлга қўйилишига ҳам катта эҳтиёж бор.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларга осонликча ечим топиш механизми яратилади. Барча ислоҳотлар инсон манфаатлари учун бунёд этилар экан, аввало, вояга етмаганларга нисбатан алоҳида муносабатни назарда тутадиган одил судлов институтларини жорий этиш, боланинг манфаатларини биринчи навбатда таъминлаш принципини қонунчилик ва амалиётга янада самарали татбиқ этишга қаратиш энг одилона ёндашув бўлиши шубҳасиз.

Олтинчидан 
Соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш.
Партиядан кўрсатилган номзоднинг қайд этишича, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, илғор хорижий тажрибалар асосида узлуксиз таълим сифати даражасини кўтариш, илм-фан ривожини жадаллаштириш ҳамда маданий-маърифий соҳаларни янада юксалтириш давлат ва жамиятнинг устувор вазифалари бўлиши зарур. Ушбу вазифаларга эришиш мақсадида, тиббиёт соҳасида «Соғлом муҳит – инсон саломатлиги!» шиори остида:
– аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, фуқароларнинг ўртача ҳаёт давомийлигини оширишга хизмат қилувчи тиббиёт соҳасидаги ҳуқуқий база такомиллаштирилади;
– рақамли тиббиётнинг асосий инфратузилмасини яратиш, тиббиёт соҳасининг моддий-техник базасини кучайтириш, тиббий техника ва дори-дармон ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси оширилади;
– санитария-эпидемиология соҳасида потенциал хавф-хатарларни прогноз қилиш, баҳолаш, юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуи амалга оширилади;
– аҳолининг кам таъминланган қатламлари ва экологик номақбул ҳудудлар аҳолиси учун ижтимоий тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади ва жорий этилади;
– соғлом турмуш тарзи ҳаётга кенг тадбиқ этилади ва оммавий спорт турлари янада ривожлантирилади, соғлом овқатланиш маданиятини юксалтириш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар амалга оширилади;
– инсон соғлиғига салбий экологик омилларнинг таъсирини бартараф этиш, сифатли ва тўлиқ тиббий хизмат кўрсатишга йўналтирилган тиббий суғурта механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича ишлар жадаллаштирилади;
– аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизими такомиллаштирилади;
– тиббий суғурта, хусусий тиббий ёрдам кўрсатиш ва фармацевтика саноати ривожлантирилади, дори воситалари сифати ва нархи барқарорлиги таъминланади.
Аҳоли саломатлигини мустаҳ­камлаш учун соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш, оммавий спорт ва жисмоний тарбия ривож­ланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ҳаракатсиз турмуш тарзи билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтириш дастурдаги асосий мақсадлардан ҳисоб­ланади.
Оролбўйи ва бошқа экологик номақбул ҳудудларда экологик ҳолатни тубдан яхшилаш бўйича санитар-эпидемиологик мониторинг тизими ривожлантирилади.
Таълим соҳасида «Табиатни фидойилар сақлаб қолади!» шиори остида:
– «яшил» тараққиёт тамойилларини таълим ва фанга интеграция қилиш;
 – узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойилларни кенг жорий этиш;
– олий таълим тизимида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлашни кўпайтириш;
– мактабгача таълим қамровини 100 фоизга, олий таълим билан қамров даражасини 40 фоизга етказиш;
– узлуксиз таълим сифатини мустақил баҳолаш тизимини шакллантириш ва қўшимча педагогик таълим хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш;
– экологик тадқиқот ва инновацион фаолият кўламини кенгайтириш, бизнес-инкубатор ва технопаркларни ташкил этган ҳолда инновацион инфратузилмани ривож­лантириш назарда тутилади.
Илм-фан соҳасида «Табиатни авайлаш – ҳаётни асраш!» шиори остида:
– экологик тоза, чиқиндисиз ва ресурстежамкор технологияларни ишлаб чиқишга қаратилган илм-фан ривожини жадаллаштириш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш асосида илмий маҳсулотлар ҳажми ва инновацион маҳсулотлар турлари кенгайтирилади;
– атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолиятини иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа эҳтиёжларига тўлиқ мослаштириш, юқори самарадор илмий ишланмалар ва технологияларни жорий этиш кўлами оширилади;
– ҳудудларда экотехнопарклар ташкил этиш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишланмаларини ҳудудларда кенг жорий этиш чоралари кўрилади;
– экологик илмий-тадқиқот изланишларида аёллар ва ёшларнинг иштироки янада оширилади;
– илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, илм-­фанда ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш орқали давлат ва илмий ташкилотлар ўртасида ижтимоий шериклик ривожлантирилади.
«Табиат – келажак авлодлардан олинган қарз!» шиори остида маданий-маърифий соҳада қуйидаги вазифаларни амалга ошириш муҳим ҳисобланади:
– жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтириш;
– жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бўйича Миллий дастурни қабул қилиш;
– оила ва маҳалла тизимида инсоннинг табиатга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиришга қаратиш;
– аҳолининг атроф муҳит ҳолати бўйича хабардорлигини ошириш, мунтазам равишда атроф табиий муҳит ҳолати юзасидан миллий маъруза ва таҳлилий ҳисоботларни нашр этиб бориш;

– ҳар бир инсонда атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, атроф муҳитга таъсир даражаси юқори бўлган корхоналарнинг экологик масъулиятини ошириш, яшил ташаббусларни амалга оширишга эътиборни янада кучайтириш.

Еттинчидан
Ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва дўстона қўшничилик муносабатлари минтақасини яратиш ғоясини илгари сурмоқдамиз, деди Нарзулло Обломуродов.
Ташқи сиёсатнинг асосий устувор вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаймиз:
– Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги сиёсатини минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, минтақавий хавфсизликнинг асосий муаммоларини, шу жумладан Афғонис­тондаги вазиятни ҳал қилишга ёрдам беришга қаратиш;
– Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёларнинг сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, трансчегаравий муҳофаза этилаётган ҳудудларни барпо этиш ва минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратиш;
– минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий транспорт-транзит инфратузилмасини ривожлантириш;
– Афғонистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш жараёнларини давом эттириш;
– Ҳамдўстлик давлатлари билан ўзаро, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик муносабатларини тенглик, бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш асосида давом эттириш.
Сайловолди дастурий мақсадларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликни фаол равишда давом эттирган ҳолда халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, замонавий муаммоларга ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ҳам алоҳида ўрин олган.
Бу борада қуйидаги вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади:
– Ўзбекистон манфаатларига мос келувчи экология ва тиббиёт соҳаларида БМТ томонидан қабул қилинган конвенциялар ва халқаро битимларга қўшилиш;
– глобал ва трансчегаравий экологик муаммоларни ҳал қилишда хорижий давлатлар, авваламбор Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш;
– дунёдаги экология йўналишидаги партиялар ва ҳаракатларнинг ядровий, кимёвий ва биологик қуроллар тарқалишининг олдини олиш ва келгусида уларни бутунлай йўқ қилиш сиёсатида фаол иштирок этиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш;
– экологик хавфсизликни таъминлаш, Ўзбекистонда «яшил» тараққиёт тамойилларини жорий этишда самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
– мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш лойиҳаларини ривожлантиришда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш.
Ўзбекистон Экологик партияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликни фаол равишда давом эттирган ҳолда халқаро тинч­лик ва хавфсизликни таъминлаш, замонавий муаммоларга ва таҳдид­ларга қарши биргаликда курашиш тарафдоридир.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекис­тон Экологик партияси биринчи марта муҳим сиёсий жараён бўлган президентлик сайловида иштирок этади. Биз бу сайловда қатнашиб, Ўзбекистон ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган энг муҳим ташаббусларни мамлакатимизнинг сиёсий кун тартибига қўймоқдамиз. Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизнинг барча фуқароларини инсонларнинг соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва бебаҳо табиий бойликларини асраб-авайлашдек муҳим вазифани бажаришда фаол иштирок этишга чақиради, деди Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Нарзулло Обломуродов.
Делегатлар номзоднинг Сайловолди дастурида партиянинг устувор вазифалари партиянинг туман, шаҳар ва шунингдек, ҳудудий  ташкилотлари ҳамда фаоллари томонидан берилган таклифлар ў



Ўхшаш мақолалар

Меҳнат унумдорлиги  пасайишига  ёмон экологиянинг таъсири борми?

Меҳнат унумдорлиги пасайишига ёмон экологиянинг таъсири борми?

🕔16:56, 02.05.2024 ✔12

Инсон ҳаётининг табиат билан узвий боғлиқлиги минглаб йиллар олдин ўз исботини топган ҳақиқат. Табиатдаги ҳар бир ҳодиса, воқеа ва жараёнлар инсон ҳаётига бевосита таъсир ўтказмай қолмайди.

Батафсил
«Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия»  лойиҳаси учун 143 миллион доллар

«Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳаси учун 143 миллион доллар

🕔16:45, 02.05.2024 ✔9

Жаҳон банкининг молиявий кўмагида Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ушбу лойи­ҳа жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва бинолар секторида тоза энергияга хусусий сармояни жалб қилиш учун қулай муҳитни яратишга ёрдам беради.

Батафсил
«Отангга раҳмат, халқ ўғли»,  дейишмоқда одамлар

«Отангга раҳмат, халқ ўғли», дейишмоқда одамлар

🕔20:46, 19.04.2024 ✔22

Экопартия аъзоси Дадажон Исақулов «38-Кулоб» сайлов округидан Қорақалпағистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига депутат этиб сайланган эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Меҳнат унумдорлиги  пасайишига  ёмон экологиянинг таъсири борми?

    Меҳнат унумдорлиги пасайишига ёмон экологиянинг таъсири борми?

    Инсон ҳаётининг табиат билан узвий боғлиқлиги минглаб йиллар олдин ўз исботини топган ҳақиқат. Табиатдаги ҳар бир ҳодиса, воқеа ва жараёнлар инсон ҳаётига бевосита таъсир ўтказмай қолмайди.

    ✔ 12    🕔 16:56, 02.05.2024
  • «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия»  лойиҳаси учун 143 миллион доллар

    «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳаси учун 143 миллион доллар

    Жаҳон банкининг молиявий кўмагида Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ушбу лойи­ҳа жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва бинолар секторида тоза энергияга хусусий сармояни жалб қилиш учун қулай муҳитни яратишга ёрдам беради.

    ✔ 9    🕔 16:45, 02.05.2024
  • «Отангга раҳмат, халқ ўғли»,  дейишмоқда одамлар

    «Отангга раҳмат, халқ ўғли», дейишмоқда одамлар

    Экопартия аъзоси Дадажон Исақулов «38-Кулоб» сайлов округидан Қорақалпағистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига депутат этиб сайланган эди.

    ✔ 22    🕔 20:46, 19.04.2024
  • Дарахт экиш  ҳаётимиз мазмунига  айланиши керак

    Дарахт экиш ҳаётимиз мазмунига айланиши керак

    Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишга тарғиб қилиб, юртдошларимизга мурожаат йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:

    ✔ 33    🕔 22:41, 07.04.2024
  • Жўмрак ўрнатишга  қайси ташкилот  масъул?

    Жўмрак ўрнатишга қайси ташкилот масъул?

    Табиатга бўлган меҳр туйғуси, унга муносабат, шахс маданиятининг ажралмас бир бўлагини ташкил этади. Ҳар бир инсон табиатдан баҳра олади. Аммо бу ҳали табиатга муҳаббат дегани эмас. Табиатга муҳаббат уни тушунишдан, унинг гўзалликларини англашдан, табиат билан муносабатга киришишдан бошланади. Ўз навбатида, табиат инсонда кузатувчанлик, сезгирлик, назокатлилик каби туйғуларни тарбиялайди.

    ✔ 40    🕔 14:40, 29.03.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар