Давр нафаси      Бош саҳифа

ОЧИҚЛИК СИЁСАТИ ҚАТЪИЙ ДАВОМ ЭТАДИ

Қизил чизиқлар аниқ белгиланмоқда

ОЧИҚЛИК СИЁСАТИ ҚАТЪИЙ ДАВОМ ЭТАДИ

Хизмат тақозоси юзасидан журналист ва блогерлар билан суҳбатлашганимда, баъзида жуда оддий саволга жавоб бериш қийин бўлади. Яъни давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар тоифаси ҳақида аниқ рўйхатнинг мавжуд эмаслиги соҳа вакилларига маълум қийинчилик, тушунмовчилик туғдирар эди.

Яқинда матбуотда «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини с амара ли амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди. Ушбу фармон юртимизда очиқлик сиёсати изчиллик ва қатъият билан давом эттирилишини билдиради.

Фармонга мувофиқ, барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Бу рўйхат – сўз эркинлиги шароитида амал қилиниши керак бўлган қоидалар мажмуининг энг муҳим бўғини. Шу пайтгача анча мажҳул кўринишда бўлган, умумийроқ гаплар билан эслатиладиган, амалда мансабдорнинг хусусий талқинларига боғлиқ бўлиб қолаётган жиҳат эди. Журналист ва блогерларнинг ўз жаргони билан айтганда, «қизил чизиқ»лар аниқ кўрсатилмоқда.

Давлат сиёсатининг очиқлигида ҳам чегара бўладими? Ҳа, бўлади. Исталган давлатни олинг, шундай норма мавжуд. Фақат бу чегаралар ҳар икки томон учун ҳам тушунарли шаклда, мантиқан асос ланган бўлиши керак.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев сиёсий иродаси туфайли жорий бўлган очиқлик сиёсатининг моҳияти, ўзига хослиги шундаки, давлат органлари ва ОАВ, фуқаролик журналистикаси вакиллари ўртасидаги мулоқот жараёнида пайдо бўлган, етилиб келаётган муаммоли, баҳсли вазиятларни тартибга солиш бўйича ҳуқуқий асослар тақдим этиб борилмоқда. Маълум бир догмаларга ёпишиб олиш йўқ.

Демак, эндиликда давлат иккита муҳим вазифани ижро органи олдига қўйди. Биринчидан, ижтимоий аҳамиятга молик очиқ ахборотлар туркуми таснифланди. Иккинчидан, давлат сирини ташкил этувчи ахборотлар мажмуи очиқ айтилди.

Қарс икки қўлдан чиқади. Энди миллий журналистика ҳам янги даврга оёқ қўйишни бошлаши ушбу фармон ижроси талаб қиладиган воқеликдир. Шу пайтгача давраларда, ўзаро суҳбатларда айтиб келинган ёқимсиз ҳақиқат бор эди: таҳлилий журналистика ривожланиши учун етарли маълумотлар топиш осон эмас эди.

Давлат буни тушунди ва охирги тўрт йилда изчиллик билан шу йўналишда ишланди. Қабул қилинаётган ҳар бир қонун, фармон, қарор матнига, мазмунига эътибор қаратилса, очиқлик сиёсати барқарор бўлиши учун горизонтал ва вертикал тизим ташкил қилишга интилишни кўрамиз. Эндиликда синовдан ўтган, муайян тажрибалар асосида ривожланаётган бу тизим яхлит кўриниш олди.

Умид қиламанки, ҳозирги кунда ўзбек журналистикасига энг етишмаётган, анча танқис бўлиб қолган йўналиш – аниқ фактларга асосланган, жараёндан тўлиқ бохабарлик сезилиб турадиган таҳлилий журналистика ривожланади.

Очиқлик сиёсати ҳаммага баробар. Жумладан, эндиликда депутатларнинг фаолияти, қонун ижодкорлигига қўшаётган ҳиссаси, муҳокамалар натижасида қабул қилинган қарорлар ҳам очиқ эълон қилиб борилади.

Одилжон ТОЖИЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔76

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар