Экология      Бош саҳифа

ТИББИЁТ КОЛЛЕЖИ БИТИРУВЧИСИ НЕГА ИШСИЗ?

Ультра товушли ташхислаш бўйича малака оширмоқчи бўлган мутахассис йиллаб навбат кутишига сабаб нима?

ТИББИЁТ КОЛЛЕЖИ БИТИРУВЧИСИ НЕГА ИШСИЗ?

Тиббиёт ходимларини тайёрловчи олий ўқув юртларида мутахассисликдан ташқари фанларга кўп соат ажратил­яптими? Тиббиёт коллежи битирувчиси нега ўз мутахассислиги бўйича иш топишга қийналмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига асосан тиббиёт кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва мутахассисликка йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар, уларнинг натижаси ва самараларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу ва бошқа масалалар муҳокама этилди. Журналистларнинг саволларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Анвар АЛИМОВ жавоб берди.

— Тиббиёт институтларининг айрим талабалари ва ҳатто мутахассислар ҳам ўқув дастурида мутахассисликдан ташқари фанларга кўп соат ажратилганини айтиб қолишади...

— Бакалавриат таълим тизимида умумгуманитар, тиббий-биологик, умумкасбий ва махсус фанлар бор. Таълим стандартларини тасдиқлаш жараёнида уларнинг ҳар бирига муайян соатлар ажратилган. Умумгуманитар, яъни сиёсий аҳамиятга эга фанлар бакалаврлик таълим соатларининг 15-17 фоизини ташкил қилади. Мутахассис тайёрлашдан асосий мақсад — фақат соҳа бўйича кадр етиштириш эмас, дунёқараши кенг, глобаллашув жараёнида ҳар жиҳатдан ўз позициясига эга мутахассис тайёрлашдир. Бу ишни умумгуманитар фанларсиз амалга ошириш мушкул. Тиббий-биологик ва умумкасбий фанларга ажратилган соатлар хориждаги тиббиёт олийгоҳларидаги соатлар билан тенг ва айрим ўринларда улардан кўпроқ ҳам.

Бакалаврлик таълим соатларини яқинда қайта кўриб чиққанимизда, етти йиллик таълим жараёнида айрим фанлар қайтарилаётгани аниқланди. Ҳозир ушбу қайтариқлар ҳам тўхтатилиб, соатлар бир тизимга солинган.

— Ультра товушли ташхислаш (УТТ) бўйича малака ошириш ниятида бўлганлар кўплиги сабаб узоқ навбат кутишига тўғри келар экан. Бунинг сабаби нима?

— Тиббиёт олийгоҳи битирувчисидан «Қайси йўналишдаги дўхтир бўлмоқчисан?» деб сўрасангиз, катта қисми «УТТ бўйича мутахассис», деб жавоб беради. Хусусий секторда ҳам охирги ўн йилда УТТ бўйича мутахассисга талаб юз баробар ошди.

Ҳақиқатдан ҳам, УТТ бўйича қайта тайёрлашда ўқишга талабгорлар сони ниҳоятда кўп. Улар узоқ вақт навбат кутиб қолаётгани ҳам бор гап. Шу муаммони бир қадар ечиш учун ҳозир Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги малака ошириш факультетларида рентген-радиология йўналишлари очилди. Келажакда буни янада кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

— Олий ҳамширалик иши факультетига қабул қилишда оғзаки имтиҳон ҳам ўтказилар экан. Ўзингизга маълум: оғзаки имтиҳон вақтида инсон омилининг таъсири ортади. Ушбу жараёнда холислик мезони қандай назорат қилинмоқда?

— Олий ҳамширалик иши факультетига ўрта махсус таълимни ҳамширалик бўйича битирган абитуриентларгина қабул қилинади. Ўз ўрнида улардан ҳамширалик бўйича билим, амалий кўникма талаб этилади. Оғзаки имтиҳон, савол-жавоблар талабгордаги лаёқатни, касбга бўлган қизиқишни тўғри баҳолаш имконини оширади. Бунда имтиҳон бир кишига эмас, махсус комиссияга топширилади ва абитуриентнинг билимини бир неча киши баҳолайди. Шунингдек, ота-оналар гуруҳлари ҳам ташкил этилиб, имтиҳоннинг холис ўтаётгани назорат қилиб борилади. Кириш баллини шартли равишда 100 фоиз деб олсак, унинг 70 фоизини тест синовлари, қолган 30 фоизини оғзаки имтиҳон ташкил этади. Яъни, оғзаки савол-жавоблар ҳал қилувчи эмас, бўлажак талабанинг ҳамширалик ишига бўлган қизиқиши ва касб маҳоратини баҳоловчи бўлиб хизмат қилади.

— Тиббиёт йўналиши бўйича таълим олаётган талаба турли сабабларга кўра ўқишини кўчирмоқчи бўлса, бу жараён қай тартибда амалга оширилади?

— Ушбу масала бўйича ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўплаб мурожаатлар бўлади. Талабалар ўқишини кўчириш Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори асосида амалга оширилади. Унга кўра, талабалар ўқишини кўчириш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади. Олий таълим муассасасининг мос ва турдош йўналишлари бўйича бир факультетдан иккинчи факультетга ўтиш таълим муассасаси ректорининг қарори асосида бажарилади. Қолган ҳолатларда таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора), Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади.

Ҳозирда бизни қийнаётган масалалардан бири — бошқа йўналиш бўйича таълим олаётган ўқувчининг тиббиёт коллежига ўтиш учун ариза бериши. Ушбу жараённи тартибга солиш учун махсус комиссия тузилган. Комиссия аъзолари ҳар бир ўқувчининг оилавий шароити, тиббий ходимга эҳтиёжи, коллежнинг имкониятини ҳисобга олиб, қарор қабул қилади. Ҳар йили ёзда — коллеж ўқувчилари биринчи курсни битиргач, минглаб аризалар келиб тушади. Имкон қадар уларнинг 30-35 фоизи ижобий ҳал этилмоқда.

— Тиббиёт йўналишида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини олишга талабгорлар йил сайин ортиб бормоқда. Тиббиёт коллежларига қўшимча квота бериш имкони борми?

— Бу саволингизга рақамлар билан жавоб бермоқчиман: ўтган йили 31 мингта квота белгиланган эди. Талабгорларнинг кўплиги боис, 45 минг ўқувчи қабул қилинди.

Хўш, талаб бор, дея биз қабул қилаверсак, уларни мутахассислик бўйича ишга жойлаштириш масаласи нима бўлади? Тиббиёт коллежи битирувчиларини мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш ҳозир олдимизда турган муҳим масалалардан бири. Чунки республика бўйича ўрта тиббиёт ходимлари учун 190 мингта иш ўрни бўлгани ҳолда, учта курсда 142 минг ўқувчи таҳсил олмоқда. Нафақага чиқиш, янги иш ўрни яратилиши орқали барча битирувчини иш билан таъминлаш имконсиз. Шунинг учун фарзанди мактабни битираётган ота-оналарга ҳам буни тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

🕔09:21, 23.10.2025 ✔5

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Батафсил
Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

🕔09:09, 23.10.2025 ✔4

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

Батафсил
Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

🕔15:31, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

    ✔ 5    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

    Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

    Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

    ✔ 4    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

    Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

    ✔ 27    🕔 15:31, 16.10.2025
  • Гужумларни  «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Гужумларни «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Ўтган асрнинг 70-йилларида мамлакатимизга Россия, Украина ва Беларусь ҳудудларидан кўплаб ёғоч материаллари олиб келинарди. Ўша вақтларда ёғоч-тахта пўстлоғида минтақамиз табиатига ёт бўлган номаълум ҳашарот ҳам кириб келди.

    ✔ 26    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Чўлга  айланаётган кўл

    Чўлга айланаётган кўл

    Башариятни огоҳликка чорламоқда, лекин биз, инсонлар негадир бефарқмиз

    ✔ 46    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар