Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилЎзбекистоннинг географик жойлашуви тез, осон ва қулай транзит юк ва йўловчилар ташиш имконини беради.
Шу боис мамлакатимиз ҳудудидан йигирмадан ортиқ халқаро транспорт маршрути ва йўналиши ўтган.
Хўш, йўлларимиз халқаро стандарт талабларига тўлиқ жавоб берадими? Бу борада қандай ишлар олиб борилмоқда?
Ушбу саволларга Республика йўл жамғармаси томонидан «Мустақиллик йилларида Ўзбек миллий автомагистрали: кеча, бугун ва эртага» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида жамғарма директори ўринбосари Шуҳрат ДАУЛЕТИЯРОВ батафсил жавоб берди.
— 2009 йилда қурилиши бошланган Ўзбек миллий магистралининг бугунги ҳолати қандай? Бу магистралнинг аҳамияти нимада?
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 апрелдаги «2009 — 2014 йилларда Ўзбек миллий автомагистралини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан магистрал қурилиши бошланган эди. Ҳозирги кунда Ўзбек миллий автомагистралининг умумий узунлиги 2787 километрни ташкил қилмоқда. Қурилиш ишлари 2019 йилга бориб тўлиқ якунланади. Натижада Андижондан Қўнғиротгача, Самарқанддан Термизгача бўлган автомобиль йўллари жаҳон стандарти талабларига мос даражада янгиланиб, мамлакатимизнинг бир четидан бошқа четига автомобилда 10-12 соатда етиб бориш мумкин бўлади. Бундан ташқари, йўлнинг талаб даражасида бўлиши давлатнинг экспорт, импорт ва транзит юк ташиш имконияти, чет эл инвесторлари ва сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ошишига хизмат қилади. Бу эса миллий иқтисодиёт учун яхшигина фойда дегани.
— Ҳозир бунёдкорлик ишлари юртимизда айни авж паллада. Қурилиш бўлганидан кейин оғир юк машиналари қатнови ҳам кўпаяди. Шаҳар йўлларининг юк кўтара олиш даражаси бунга қанчалик тайёр?
— Йўл қурилиши, уларни реконструкция қилиш мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишлари билан ҳамоҳанг олиб борилмоқда. Мустақиллик йилларида узунлиги 2940 километр бўлган умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 1980 — 1990 йилларда ўрта ҳисобда бир йилда 8-10 километр йўл қурилган-таъмирланган бўлса, 2004 йилда 59 километр, 2016 йилнинг жорий ҳолатига кўра эса 513 километр узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди. Уларнинг юк кўтариш ҳолати 10 тоннадан 13 тоннага етказилди.
Бундан ташқари, юк автомобиллари қатнови шаҳардаги қатновга халал бермаслиги, экологик ҳолат барқарорлигини таъминлаш учун Қўқон, Тошкент, Бўка, Гулистон, Каттақўрғон ва Бухоро шаҳарларини айланиб ўтиш йўллари қурилди. Келажакда республикамиздаги барча катта шаҳарларни айланиб ўтиш йўлларини қуриш режамизда бор.
Робия НУРИДДИНОВА
ёзиб олди.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил