Давр нафаси      Бош саҳифа

ИСТИҲОЛА ШУНЧАЛИК НОЁБ БЎЛДИМИ?

Айтишларича, академик Тошмуҳаммад Қори Ниёзий аёлининг кўзига ҳеч маҳал тик қараб гапирмаган экан. Самарқандда академик Ботурхон Валихўжаев, профессорлар Сайдулла Мирзаев, Раҳмонқул Орзибеков турмуш ўртоғига шундай муносабатда бўлганини ўзим кўрганман.

ИСТИҲОЛА ШУНЧАЛИК НОЁБ БЎЛДИМИ?

Отам бобомнинг олдида ҳеч қачон оёқ узатиб ўтирмасди. Мен ҳам шундай қилардим. Ақлли раҳбарлар қариндоши, айниқса, оила аъзоларини ишга олишдан ҳайиқарди. Меҳмонликка борганда бошқаларга қараб дастурхонга қўл узатардик. Ҳомиладор ёки азалик аёлларга ҳазил қилишдан тортинардик.

Чунки истиҳола қилардик. Чунки ота-онамиз шу одатга ўргатишганди.

Истиҳола, назаримда, бировни аяш, ҳурмат қилишдан кўра, кўпроқ уни бошдан кечирган киши сабрини, оқиллигини кўрсатишга ўхшаб кетади. Истиҳола қилган инсон энг аввало ўзининг эзгу фазилатини намойиш этади. Истиҳолани ибрат, маданият, деб тушунаман. Аммо...

Бир куни ҳузуримга ёши етмишдан ошган қария арз билан келди: – Ўғлим уйдан чиқараман, деяпти... – Акам билан фермер хўжаликларимизни бирлаштиргандик. Энди у мени ерга киритмаяпти, – деб нолийди ягона даромад манбаидан ажралган йигит. – Қизим билан куёвим тил бириктириб, мулкимни олиш учун ҳар куни порталга устимдан ёзади, – деди муштипар отахон… Менинг эса юрагим оғрийди. Тўғри, ҳар бир низони қонуний ҳал қилиш мумкин, аммо инсон кўнглининг ўртасига тушиб, истиҳолани ўргатиб бўлармикан?

Халқ орасида «истиҳола қилдим», «истиҳола тортдим», «истиҳола билан бор гапни айта олмадим», «истиҳолага бордим» деган иборалар мавжуд. Луғатда эса араб тилдан олинган бу сўз андиша, андишали мулоҳаза ҳисси, тортиниш маъносини англатади, дейилган.

Бу ҳам етмаганидек, айримлар давлат бюджетини «туяча» қилишда, ночорларга аталган маблағни ўзлаштиришда истиҳолани унутиб қўймоқда. Нега шундай бўляпти? Бу саволга аниқ жавоб излаш, топиш мавриди келди.

Истиҳола қўрқоқлик ёки ожизлик белгиси эмас. Аксинча, у инсоннинг юксак маънавиятини, сабру қаноатини намойиш этади. Чунки қарама-қарши фикрни, эътирозни бировга маданиятли, кўнгилга тегмайдиган қилиб етказиш ҳамманинг қўлидан келавермайди.

Кимдир сизни хафа қилдими? Кимгадир унинг камчилигини айтмоқчимисиз?

Унда, шошилманг, гапингизни обдан ўйлаб кўринг. Битта иллатни айтиб овоза соладиганлардан, ўзини адолатпеша, давр қаҳрамони деб ҳисоблаётганлардан улги олманг. Ота-она, ака-ука, ёши улуғ ва болаларнинг кўнглини оғритадиган, нафсониятига тегадиган гаплардан тийилинг. Фикрингизни самимий, босиқлик билан изҳор этинг. Сиздаги истакнинг ҳаммаси ҳам адолат бўлавермайди. Ўзини мутлақ ҳақ деб билан кишида истиҳола бўлмайди.

Истиҳолали бўлайлик!

Фармон ТОШЕВ




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔76

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар