Давр нафаси      Бош саҳифа

ПОКЛИКНИ ФАҚАТ ПОКЛИК ХАЛОС ЭТАДИ

Болани еталаб уйдан чиқаётганимизда унинг миясида фақат яхшилик орзуси бўлади: «Ҳайвонот боғига кетяпмиз», «Музқаймоқ кафесига йўл олдик» ва ҳоказо.

ПОКЛИКНИ ФАҚАТ ПОКЛИК ХАЛОС ЭТАДИ

Рафиқамиз билан бирга («подружка» қилиб) уйдан чиққанимизда ҳам ҳаётдаги асосий йўлдошимизнинг ўй-хаёлида фақат яхши ният бўлади.

Ўзимиз ёлғиз бирор жойга отланган тақдирда оила, рўзғор, силаи раҳм каби ташвишларда бўламиз.

Бола уйдан чиқаётганда фронт шароитида яшаш учун кетмаётганини, рафиқамиз ҳарбий лагерларда мутлақо ҳарбийчасига кун кечириш ниятида эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз.

Лекин, афсуски, ҳар бир жамиятнинг катта иллатларидан бири бўлган адашиш биз учун истисно эмас. Орамиздан ҳамма нарсасини йиғиштириб қўйиб, фақат ўзининг эмас, яқинларининг ҳам тақдирини вайрон қилганлар чиқди.

Сурияни мажруҳ қилган терроризм балоси бизда оилаларни мажруҳ қилди.

Йирик ва қудратли давлатлар ёки минтақавий манфаатларни кўзлаган мамлакатлар ўртасидаги хуфя сиёсий низолар, глобаллашган иқтисодиётнинг акс таъсири миллионлаб инсонларнинг ҳаётига раҳна солмоқда. Соғлом фикрли одам қаергадир оиласи билан бориб, қатлиомда қатнашишни хаёлига ҳам келтирмайди аслида. Фақат фикри бузилганлар шу йўлни танлаши мумкин.

Динимиз инсоннинг қанчалар азизлигини бизга кўп ўргатади. Бир инсонни ўлдирган бутун инсониятни ўлдирганга, бир инсонни қутқарган бутун инсониятни қутқарганга тенглаштирилади.

Буни билмаганлар ёки билса ҳам, кимларнингдир «чиройли» гапларига учиб, йўлдан озганлар кейинчалик тазарру йўлига ўтаётгани таскин-тасалли бўляпти.

Уруш шароитида яшаб юрган одам оила аъзолари кўнглидан нималар кечаётганини ўйлаб кўра олмайди. Оммавий ахборот воситаларининг хабарларидан кузатиляптики, турмуш ўртоғи жангда ҳалок бўлган аёллар бошқа жангариларга никоҳланяпти. У ҳам ҳалок бўлса, яна бошқасига узатиляпти.

Бу аёлнинг шахсий ҳаёти нима бўлади?

Фарзандларнинг тақдири не кечади?

Эртага шундайлардан яхшилик кутиш мумкинми?

Ахир, она ҳам, бола(лар) ҳам яхши ният билан эрига қўшилиб, ўша ёқларга кетган эди. Ниятлари пок эди...

Покликни фақат поклик халос этади. Беваларни жангариларга турмушга бериш, фарзандларни «пешона ёзғиси» туфайлигина руҳан мажруҳ қилиш покликдан эмас.

Уларни чинакамига қутқариш, она юртидаги тинч ҳаётга қайтариш покликдир.

Навоий бобонинг ушбу сўзларини эслайлик:

Кимки, бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

Энди миллий оммавий ахборот воситаларига эътибор қаратайлик.

8 декабрь куни «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди. Суриянинг жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар Ўзбекистон фуқароси – 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ватанга қайтарилди. Улар барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим-кечак билан таъминланади, мутахассисларнинг тиббий ва психологик ёрдамидан фойдаланади. Келгусида бу ҳамюртларимизнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун ҳамма зарур шарт-шароит яратилади.

Буни поклик дейилади.

Аввалроқ «Меҳр-1» ва «Меҳр-2» инсонпарварлик акциялари натижасида 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можароли ҳудудлардан Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Буни поклик дейилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан эълон қилинган байрам табригида қуйидаги сўзларни ўқиймиз:

«Афв институтини қўллаш борасидаги ишларимиз изчил давом эттирилмоқда. Шу йилнинг ўзида билиббилмай жиноятга қўл урган ва ўз қилмишидан пушаймон бўлган 300 дан ортиқ шахс афв этилиб, жазони ўташ жойларидан озод қилинди, 200 нафар маҳкумнинг жазо муддатлари қисқартирилди».

Хўш, неча кўнгли бузуқнинг хотири шод бўлди? Каъба вайрон бўлса, обод қилишнинг яккаю ягона мисоли эмас бу.

Ана шуни поклик дейилади.

Фарзанд етаклаган, рафиқаси билан бирор жойга йўл олган ҳеч бир ҳамюртимиз поклигини йўқотмасин.

Музайяна МАШРАБХОН




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔20

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔24

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 20    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 24    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар