Давр нафаси      Бош саҳифа

КЎЗ ИЛҒАМАС ҲАҚИҚАТ

Биз олдимиздаги ариқда оқаётган сувга шу қадар ўрганиб қолганмизки, унинг қаерда ибтидо олгани ҳақида ўй суриш хаёлимизга ҳам келмайди.

Аслида бу сувнинг ҳар томчиси неча минг бор сув, муз, ёмғир, қор, дўл, шудринг шаклига кирган. Кейинчалик қанчадир замон олис тоғлар бошида «оқ дўппи» бўлгану, вақт ўтиши билан эриб, сойлар, дарёлардан оқиб, олдимиздаги ариққа етиб келган.

Биз бугун еяётган нонимизнинг буғдойи тарихини таҳлил қиладиган бўлсак, яна шунчалик узоқ кечмишнинг гувоҳига айланамиз. Минг йиллар бурун тупроққа қадалган илк буғдойдан шу бугунги дастурхонимизда турган нонгача бўлган тарих бу.

Масаланинг бошқа жиҳатига ўтайлик. Бугунги нонимиз дастурхонимизга қандай келиб қолди? Уруғ, тупроқ, парвариш, ҳосил, ўрим-терим, хирмон, тегирмон, тандир. Гўё ажабланарли жойи йўқ. Лекин ҳар бир нон орқасидан киши ўзи шу даврани айланиб ўтишга ҳаракат қилгудек бўлса, бундан мавҳумроқ иш бўлмас эди.

Шунинг учун инсон жамиятга, давлат ва халқнинг бирлигига, якдиллигига таяниб яшайди. Давлат фермерликни, тадбиркорликни, хусусий мулкчилик, саноат ва бошқа кўплаб соҳаларни ривожлантириш орқали аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайди.

Лекин бир қарашда бу ҳақиқатни кўз илғамайди. Гўё ҳаммаси ўз-ўзидан бўлаётгандек – ариқдаги сув оқаверади, новвой эҳтиёжимизни қондираверади.

Аслида буғдой бошоғининг тарихи каби ҳамма нарса жуда узоқдан бошланади. Дейлик, эрталаб ишга ё ўқишга кетяпмиз. «Ўз-ўзидан» бекатга келиб, манзилимизга олиб кетадиган транспортнинг ҳар қайси мурвати қачондир руда, пластмасса ё кимёвий модда бўлганини, уни юргизаётган ёқилғи ер қаъридан олинганини, сўнг бу транспортнинг ишлаб чиқарилгани-ю ҳар тонг уйимиз олдидаги бекатга етиб келганини ўйлаб кўрсак, бу жараённинг орқасида ҳам давлат турганини кўришимиз мумкин.

Лекин бир қарашда эмас.

Айтайлик, транспорт масаласини ҳар бир инсон ўзича ҳал қилишга киришганда, унинг бутун умри бунга етиши амри маҳол эди. «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар» деган сўзларнинг мазмун-моҳияти мана шундай, бир қарашда кўз илғамайдиган ҳолатларда намоён бўлади.

Яна бир жиҳат. Биз фойдаланаётган ҳаёт неъматларининг ҳаммаси ҳам Ўзбекистонда етиштирилмайди, ишлаб чиқарилмайди. Айрим товарларни қўшма корхоналаримиз хориждан келтирилган хомашёдан ишлаб чиқарса, айримларини бутунлай четдан келтирамиз. Уйимиз тўридан жой олган телевизор, хонадонимизни керакли ҳароратда ушлаб туриб, хушҳаво қилувчи кондиционер ёки иш столимизда турган компьютердан фойдаланиш учун кимлардир хорижий мамлакатларга бориб, шартномалар тузиши, келишувларга эришиши, логистика масалаларини ҳал қилиши керак. Яхшилаб қараганда, бунинг замирида ҳам давлатнинг инсонга хизмати мужассам эканини кўриш қийин эмас.

Аслида инсон ва давлат муносабатлари яна ҳам мураккабдир. Ахир «ўз-ўзидан» бўладиган ҳодисалар юз бериши учун ҳам муайян шароит зарур.

Дастлабки мавзуни бошқатдан таҳлил қилсак, буғдойни фермер етиштиришини, тегирмончи унга айлантиришини, новвой тандирга ёпишини кўрамиз. Бундан ташқари, бу жараённинг ҳар бир қисмини транспорт бир-бирига боғлайди. Қолаверса, нон учун фақат буғдой эмас, сув, туз, хамиртуруш, таъбга кўра седана, ёғ, тухум, ундан кейин гугурт, ўтин, тандирнинг ўзи, хуллас, жуда кўп нарса керак бўлади.

Мана, биргина ноннинг ўзи учун қанча одам меҳнат қиляпти. Бу одамларнинг ҳаммаси ўз меҳнатидан манфаатдор. Уларнинг бошини қовуштириш, жараён бошидан охиригача узлуксиз давом этишини таъминлаш ишлари ортида ҳам давлатнинг инсонга хизмати намоён бўлади.

Давлат, айтганимиздек, фермерга, тадбиркорга, бир сўз билан айтганда, хусусий мулкдорга шароит яратиб бермаганида, бизнинг эрталаб иссиққина патирга қаймоғу асал суриб ейишимиз жуда қийин масалага айланар эди. Ваҳоланки, ҳаммаси «ўз-ўзидан» гўё...

Тартиб ҳақида гапирганда ҳам кўп нарсаларни кўзимиз дарров илғаб ололмайди. Инсоннинг вояга етиш жараёнига разм солайлик. Боғча, мактаб, ўқув юрти, иш. Бу орада – туғилган кундан тортиб, тўй-ҳашамгача сон-саноқсиз маросимлару байрамлар. Бола одатан тиним билмайди ва ҳеч вақт ўтмай ҳар қандай катта одамни ҳолдан тойдиради. Боғча ота-онанинг вақтини тежаб, болани жамият аъзоси этиб тарбиялайди, элга қайиштиради. Мактаб тақдим қиладиган илмни ҳам ҳеч қайси ота-она ўз фарзандига бера олишга қодир эмас. Институт ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бинобарин, «ўз-ўзидан» ҳосил бўлаётган бу занжирнинг ҳар бир ҳалқаси ортида давлатнинг инсонга хизматини кўрамиз.

Тартиб ҳақида кўпроқ гапириш мумкин. Транспортлар ҳаракатини  бошқарадиган йўлчироқ ишламай қолган ҳоллар бўлади. Албатта, бундай ҳолатда тирбандлик, машина сигналларининг «қий-чуви», асабийлашган ҳайдовчиларнинг бақир-чақири кишини узоқ куттирмайди.

Хавфсизлик, милиция, чегара, божхона, солиқ хизматлари қанчалик муҳимлигини биламиз. Куну тунларимиз файзи ва осудалигига террорчи, жиноятчи, қароқчи рахна солмаётгани, юртимизга наркотик воситалар, портловчи моддалар, ёт мафкураларга оид бузғунчи адабиётлар кирмаётгани бевосита давлатнинг инсонга хизмати туфайлидир.

Замонавий м аиший техника электр энергиясини талаб қилади. Иссиқлик электр станциясини мисол қилиб оладиган бўлсак, кўз олдимизда яна узун занжир гавдаланади. Аввало, станция қурилади. Шунинг ўзи ҳам узоқ давом этадиган узлуксиз жараён. Кейинчалик – кўмир конини ўзлаштириш, сув қувурлари тортиш, буғ қурилмаларини ўрнатиш, юксак қувватга дош берадиган электр узатиш линиялари ва трансформаторларни барпо этиш. Эътибор берсангиз, бу жараёнда кончилару қурувчилардан то юксак интеллектуал салоҳиятга эга олимларгача жуда кўпчилик иштирок этади. Давлатнинг инсонга хизмати шуки, биз «ўз-ўзидан» мавжуд бўлган шу электр энергиясини баҳузур ишлатамиз ва узилишлар чоғида бу улкан занжир ҳалқаларининг қайси бирида тезкор таъмир ишлари кетаётганини тасаввур ҳам қилмасдан безовта бўлиб қўямиз.

Умуман олганда, кўз илғамас ҳақиқатни ҳар қадамда, ҳар нарсага нигоҳ ташлаганда кўриш мумкин. Кўприк ва йўлда, поезд ва самолётда, стол-стулда, эшик ва деразада.

Дарвоқе, тўхталиш зарур бўлган яна бир соҳа бор. Тиббиёт соҳаси.

Бу соҳа инсон умрининг ҳар бир босқичида муқаррар иштирок этади. Болалар туғилганидан бошлаб эмланади. Улғайгач, ҳар йили тиббий кўрикдан ўтади. Киши касалланса, шифохонага мурожаат қилади ва оёққа туради. Айниқса мана шу 2020 йил тиббиётнинг ҳаётимизда қанчалик аҳамиятга эгалиги яна бир карра ўз исботини топди.

Яхшики, сохта табибларга, улар тайёрлайдиган сохта малҳамларга эҳтиёжимиз йўқ. Бунинг сабаби узлуксиз тарзда замонавий билимларга эга бўлган шифокорлар, фармацевтлар етишиб чиқаётганида, энг илғор ускуналар билан жиҳозланган поликлиника ва шифохоналар бунёд этилишида, барча турдаги дори-дармон билан таъминланган, кеча-кундуз ишловчи дорихоналар очилишидадир. Хўш, бунинг замирида нима намоён бўлаяпти? Албатта, давлатнинг инсонга хизмати.

Кўз илғам айдиган м ана шу ҳақиқатлар Конституциянинг бутун мазмун-моҳиятини ташкил этади. Бунинг ҳаётимизда қанчалик амал қилиши эса ҳар биримизга, жумладан, зиммасига масъулият олган ҳар бир раҳбарнинг виждонига боғлиқ.

Музайяна МАШРАБХОН




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔20

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔24

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 20    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 24    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар