Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Хулоса чиқаришга шошилманг!

Қишлоқларнинг бирида кекса одам яшаркан. У жуда фақир бўлса-да, тилларда достон бўлгудай оппоқ оти бор экан. Шундай от эканки, ҳатто қирол ҳам унга ҳасад қилар, қўлга киритиш учун от эгасига кўп мол-дунё таклиф этаркан. Аммо қария отини сотишни хаёлига ҳам келтирмас экан.
 

Хулоса чиқаришга шошилманг!

Бир куни эрталаб турса, от йўқ эмиш. Қишлоқдагилар қарияникига йиғилиб:
– Бу отни сизга қолдирмаслик­лари, олиб қўйишлари аниқ эди. Қиролга сотсангиз эди, умрингизнинг охиригача беклардек яшардингиз. Энди на пулингиз, на отингиз бор, – дейишибди.
Шунда қария:
– Хулоса чиқаришга шошилмасдан, фақатгина от йўқолибди, холос, деб айтинг. Чунки, ҳақиқат шу. Қолгани сизларнинг ўйларингиз ва чиқарган хулосалари­нгиздир. Отимнинг йўқолиши бир толесизликми ёки бир имконми  ҳануз билмаймиз. Чунки бу ҳолат бир бошланиш, холос. Ортидан нима келишини ҳеч ким билолмайди.
Қишлоқ аҳли кекса одамнинг гапларидан роса кулишибди. Аммо орадан ўн беш кун ўтмасдан от кутилмаганда бир кечада жойида пайдо бўлибди. Ваҳоланки, ўғирланмаган, ўзича тоғларга кетган экан. Қайтишида водийдаги ўн икки отни ортидан эргаштириб келибди. Мўйсафид ҳақ экан, отнинг қочиши яхшиликка бўлди, деб, узр сўрашибди қишлоқдагилар.
– Отахон, сиз ҳақ экансиз. Отингизнинг йўқолиши толеъсизлик эмас, сиз учун бир давлат қуши бўлди. Энди бир сурув оти­нгиз бор...
– Хулоса чиқаришга яна шошиляпсизлар, – дебди қария. – Фақатгина отнинг қайтганини гапиринглар, бор ҳақиқат шу. Ортидан нима бўлишини билмаймиз.
Қишлоқ аҳли бу сафар қарияга  очиқчасига истеҳзо қилишмабдию, аммо ичларида бу одам ҳақиқатда аҳмоқ деб ўйлабди.
Орадан бир ҳафта ўтмасдан отларга қараётган қариянинг ёлғиз ўғли отдан йиқилиб оёғи синибди. Қишлоқ аҳли «яна қария ҳақ бўлиб чиқди», дейишибди. Қариянинг олдига бориб:
– Бу отларни деб ёлғиз ўғлингиз узоқ муддат бир оёғини ишлатолмайди. Натижада сизга қарайдиган бошқа ҳеч ким йўқ. Энди олдингидан ҳам камбағал, бечора бўлиб қоласиз, — деб ваҳима қилишибди.
Шунда қария:
– Сизлар эрта хулоса чиқариш касалига чалинибсизлар, — деб жавоб берибди. — Ҳовлиқманглар, ўғлимнинг фақатгина оёғи синди, қолгани сизларнинг тахминларингиз. Аммо, ажабо, бу қанчалик тўғри экан?..
Бир неча ҳафтадан кейин душманлар ҳужум қилишибди. Қирол охирги умид билан қўлига қурол ушлай оладиган ҳаммани аскарликка чақирибди. Қишлоққа келган масъуллар қариянинг оёғи синган ўғлидан бошқа барча қиш­лоқ йигитларини аскарликка олиб кетишибди. Қишлоқни мотам ўраб олибди. Чунки урушда ғалаба қозониш имконсиз эди. Кетган ёшларнинг ё ўлишини, ё асир тушиб, қул сифатида сотилиб кетишини ҳамма биларди. Қиш­лоқдагилар қарияга:
– Яна ҳақ бўлиб чиқдингиз, ўғлингизнинг оёғи синган бўлса ҳам ёнингизда. Бизникилар эса балки қиш­лоққа асло қайта олмас. Ўғлингизнинг оёғи синиши аслида омад экан, – дейишибди.
Шунда қария: 
– Билинган ягона ҳақиқат шуки, ўғлим ёнимда, – дебди. – Сизникилар аскарликда. Қайси толесизлик, қайси омад буни вақт кўрсатади...
Абдуқаюм ИСМОИЛ
таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔5

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔58

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 5    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 58    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 268    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар