Экоолам      Бош саҳифа

ИЧДАН ЕМИРУВЧИ ЗАНГ

— Қизим 17 ёшда. Унга худди дугонадек муомала қиламан.

ИЧДАН ЕМИРУВЧИ ЗАНГ

Шу боис ўқиши ёки ўртоқлари билан бирор муаммо бўлса, биринчи менга айтади. Маслаҳатлашади. Ўзим педагог бўлганим учун орамиздаги шу муносабатни йўқотмасликка ҳаракат қиламан. Яқин-яқиндан у дугоналарига ҳасад қилаётганини сезиб қолдим. Қайсидир ўртоғига олиб берилган янги туфли ё телефонни қайта-қайта гапиради. Бироздан сўнг гап орасида ўзи ҳам шунақасини хоҳлаётганини айтади. Баъзан иккиланиб қоламан: бу ҳасадми ё шунчаки ҳавасми? Ҳасад бўлса, уни қандай йўқотиш мумкин?

Наргиза АЪЗАМОВА,

Наманган вилояти

— Ҳасад кишини ичдан емирадиган зангга ўхшайди, — дейди психолог ­Гавҳар ­ХЎЖАЕВА. — Ота-она, одатда, фарзандидаги ҳасадга ўхшаш туйғуни пайқаши билан уни йўқотишга ҳаракат қила бошлайди. Тўғри, ҳасад фарзанднинг келажакда ривожланишига, атрофдагилар билан  муносабат ўрнатишига, дўст орттиришига яхшигина салбий таъсир кўрсатади. Аммо психологияда бу туйғу бир неча кўринишга бўлинади  ва ҳар бир тур алоҳида ёндашув талаб қилади.   

Оддий ҳасад барчамизга яхши таниш: кимдадир яхшироқ нарса-буюм кўрганда ўзи ҳам айни шунақасини хоҳлашида намоён бўлади одатда. Болалар ва ўсмирларда, айниқса, кўп кузатилади. Бу жиддий истак бўлмай, бир неча кунда ўтиб кетади. Ўсмирда оддий ҳасадни кўрганда ортиқча ташвишланишга ҳожат йўқ. Чунки бу туйғу руҳий ҳолати меъёрда бўлган ҳар бир шахсга хос.

«Вой, бў-ў!» ёки ҳайратли ҳасад психологияда «оқ туйғу»лар қаторига киритилади. Чунки бу ўзида йўқ бўлган, аммо ўртоғида бўлган нарсадан ҳайратланиш, ҳавасланишдир. Аммо ўсмир ўзига ҳам худди шундай нарса олиб берилишини талаб қилиб, оёқ тираб олмайди.  Бундай вақтда катталар ўсмирдаги ҳайратни қўллаб-қувватлаши, уни ҳаваслантирган нарсанинг ёмон томонини қидирмаслиги лозим. Баъзан фарзанддаги ҳайратли ҳаваснинг ёмон томонга йўналишига ота-оналар сабабчи бўлади: нимадандир ҳайратланиб келган фарзандига ўша нарсанинг ёмон томонини кўрсатиб беради. Кейинчалик ўсмир ҳам ҳайратланиш ўрнига салбий томонини қидиришга одатланади.

Илҳомлантирувчи ҳасад кишини ривожланишга ундовчи соғлом двигатель ҳисобланади. Психологияда илҳомлантирувчи ҳасаднинг ижобий томонлари кўп бор исботланган. Чунки у фарзандни олға интилишга, ҳаракат қилишга ундайди. Масалан, фанларни яхши ўзлаштираётган ўртоғига қараб, кўпроқ дарс қила бошлайди. Ота-оналар фарзандини ғайратлантираётган бу туйғуни, албатта, қўллаб-қувватлаши керак. Шунингдек, ўсмирни яхши томонга йўналтира оладиган дўстлар даврасида бўлишини таъминлаши ҳам фойдадан холи бўлмайди. Бу туйғу келажакда катта ишлар қилишга туртки бўлиши мумкин. 

Емирувчи ёки «қора» ҳасад ҳақиқатдан ҳам жиддий чора кўришни талаб қилувчи туйғу. Бу барчамизга таниш мультфильмдаги Кешанинг аҳволи: ҳали ҳаммангга кўрсатиб қўяман, деб тракторни сувга чўктириб юборади. Чунки бунда ҳасад қилувчи нафақат ўртоғидаги каби нарса унда бўлишини, балки ўртоғида умуман шу нарса бўлмаслигини ҳам хоҳлайди. Бу ҳолат кейинчалик кишини ичдан емириб бораверади. Ўсмирнинг бутун диққат-эътибори атрофдагиларнинг ютуқларига қаратилиб, шахс сифатида ўзининг ривожланиши орқада қолаверади. Дўст орттиришда, бирор касб-ҳунар танлашида ҳам «қора» ҳасад ўз салбий таъсирини кўрсатаверади.

Агар фарзандигизда емирувчи ҳасад учқунларини кўрсангиз, аввало, унинг ўзига бўлган ишончини оширишга ҳаракат қилинг. Одатда, ўзини паст баҳоловчиларда бу туйғу кўпроқ кузатилади. Ўсмирнинг бошқалар ҳавас қилса арзийдиган алоҳида хусусиятларини, бирор қобилиятини тез-тез эътироф этиб туринг. Фарзандингиз ҳар бир одамнинг кучли ва ожиз томони бўлишини англасин. Кимдир спортда, кимдир илмда яна кимдир эса санъатда устун бўлиши мумкин.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар