Баъзан турли кўнгилсиз воқеалар, муаммоларга дуч келамиз.
Бу эса, албатта, кайфиятимизга таъсир қилади. Бундай вазиятда муаммони қандай пайдо бўлгани эмас, ундан қандай қутулиш чорасини излаш зарур.
Севимли машғулот
Инсон севимли машғулоти билан шуғулланса, албатта, кайфияти кўтарилади. Айниқса, спорт билан шуғулланган киши тушкун кайфиятдан узоқ юради.
Психологларнинг фикрича, одам бир хил, зерикарли ҳаёт тарзидан қочиши керак. Ҳар бир кунни мазмунли ўтказиш учун вақти-вақти билан ҳаётингизга янгилик олиб киринг. Масалан, хона жиҳозлари ўрнини, соч турмагингиз ёки кийиниш услубингизни ўзгартиринг. Кийим танлашда ҳам кайфиятни кўтарувчи ёрқин рангларни танланг.
Кечиримли бўлинг
Аввало, инсон ҳар қандай вазиятда ўзини йўқотиб қўймаслиги, қайсидир маънода ўзини бошқара олиши лозим. Ҳар нарсага хафа бўлиш ярамайди. Кечиримли бўлишни ўрганинг. Кечириш — биринчи ўринда қалбингизни ёмон ҳислардан тозалаш ва ўзингизга руҳий азоб бермасликнинг энг қулай йўлидир.
Кулгитерапия
Кулги — ҳар қандай дарднинг давоси. Дунёга кулиб қаранг. Ҳатто, энг оғир дамда ҳам табассум қилинг. Бошқаларда «очиқ чеҳрали инсон», деган фикрни уйғотинг.
Оила даврасида дам олинг
Баъзилар иш деб ўзини унутиб қўяди. Бундайлар, қўйиб берсангиз, уйни ҳам ишхонага айлантиради. Бу эса руҳий зўриқишга олиб келади. Ҳеч бўлмаса, оила даврасида дам олинг. Чунки инсон фақат оила даврасидагина ўзини хотиржам сезади.
Кайфият кўтарувчилар
Кайфиятни кўтарувчи мандарин, апельсин, лимонли чой ва турли ширинликларни тез-тез истеъмол қилиб туринг.
Улар таркибида эфир ёғи бўлиб, кайфият кўтарилишида ёрдам беради. Бундан ташқари, меваларнинг ёрқин ранги инсонни ўзига жалб этиб, хушчақчақлик уйғотади.
Айниқса, цитрус меваларни истеъмол қилиш фойдали. Масалан, банан таркибидаги сертонин кайфиятни кўтарувчи гормон ҳисобланади. Анжир эса бундай вазиятда чарчоқ ва зўриқишнинг олдини олади.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби
🕔16:49, 30.04.2026
✔20
Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.
Батафсил
«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?
🕔16:46, 30.04.2026
✔16
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.
Батафсил
Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик
🕔09:00, 23.04.2026
✔65
Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.
Батафсил