Давр нафаси      Бош саҳифа

Шукроналик шукуҳи: ОЗОДЛИКНИНГ ҲАВОСИ ҲАМ БОШҚАЧА...

Сиз учун озодлик – етти ҳарфдан иборат оддий сўз бўлиши мумкин. Аммо бу сўз кимлар учундир ўзгача жарангдор, жозибали ва сеҳрли кучга эгадек туйилиши аниқ. Озодлик қадрини ҳеч ким маҳкумлар, ундан маҳрум бўлганларчалик яхши англамаса керак. Сурхондарёлик Ўктам Худойқулов бугун қуёшни панжара ортидан эмас, унга пешвоз чиқиб томоша қиляпти.

Шукроналик шукуҳи:  ОЗОДЛИКНИНГ ҲАВОСИ ҲАМ БОШҚАЧА...

Озодликнинг ҳавоси бош­қачадек, кўксини тўлдириб тўйиб-тўйиб нафас оляпти. Болалиги ўтган қадрдон қишлоқ уни яна бағрига олганда оёқ­яланг ўйнаган кўчалардан ўтар экан, ҳаёт ҳар доимгиданда гўзалроқ кўринди кўзларига. Кўнгилда ажиб энтикиш билан остона хатлаб, йиллар шиддати ота-онасининг юзларида ўз изини қолдирган чеҳраларга бугун қувонч ёшлари билан боқади. Уларни изтиробда қолдириб, ўткинчи ҳою ҳавас­ларларга берилганидан ўзини ич-ичидан койийди. Қанийди барини ортга қайтара олса…

Балки, ҳаёти бошқача бўлармиди. Мана шу изтироб, афсус ва надомат унинг кўнгил тубида қолиб кетмади. Бу унга озодлик нашидаси, иккинчи имкон бўлиб берилди ва жорий йилнинг 27 август куни «Афв» асосида жазо муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Кечагина Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги қатъий тартибда жазони ўташ муассасасидаги қийинчиликлар ҳали ёдидан чиққани йўқ.

– Кутилмаганда содир бўлган ҳаётимдаги бу қувончли хушхабардан бироз эсанкираб қолдим, – дейди Ў.Худойқулов. – Ким ҳам ўйлабди дейсиз, тўрт томоним қиблага айланиб бир неча кунда уйимга қайтаман деб. Йўлда энди нима қиламан, нима иш билан шуғулланаману ҳаётимни қандай изга соламан деган ўй билан калаванинг учини қидирдим. Аммо уйимга қайтишим билан бу жиноятчи деб ўтиришмай маҳалла, ҳокимлик ва тегиш­ли ташкилотлар ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам моддий ёрдам беришди. Мен эса бунинг қад­рига бормаган, ўқиб уқмаган эканман. Энди кўзим очилди. Маҳкумликда ўтган йилларим бир умрга татийдиган сабоқ бўлди. Энди ортга қайтиш йўқ. Энди фақат ва фақат олдинга олға юриш бор. Ота-онам ишончини оқлаб, уларнинг хизматини қилиш, оиламни кўз қорачиғимдек асраш энг олий мақсадимга айланган.

Ҳақиқатан ҳам у уйига қайтгач, унинг муаммолари билан вилоят ҳокимининг шахсан ўзи қизиқиб, муносиб ечим топиш юзасидан тегиш­ли ташкилотларга керакли топшириқларни берди. Қарабсизки, Ў.Худойқулов қурилиш корхоналаридан бирига ишга жойлаштирилди. Озиқ-овқат ва пул кўринишидаги моддий ёрдам ҳам кўрсатилди. Хурсандчилик устига хурсанд­чилик деганларидек, жорий йилда туманда қурилаётган кўп қаватли уйлардан уй-жой олиш учун рўйхатга олиниб, бошланғич тўлови давлат томонидан ажратиладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахс­ларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-банди ва Ўзбекистон Респуб­ликаси Жиноят Кодексининг 76-моддасига асосан, озод этилган 8 нафар шахснинг барчасига ҳаётда ўз йўлини топишлари учун мана шундай манзилли ёрдам кўрсатилди. Бу меҳр ва эътиборни уларнинг ўзлари ҳам ҳис этмоқдалар. Ўрни келганда, бот-бот қалб қўридан отилиб чиққан миннатдорлик сўзларини ҳам изҳор қилмоқдалар.

 

Сайёра АЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔110

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔203

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔192

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар