Экоолам      Бош саҳифа

НАФАС ОЛИШИНГИЗ СОКИН, ХОТИРЖАМСИЗ...

​Инсон руҳияти жуда таъсирчан.

НАФАС ОЛИШИНГИЗ СОКИН, ХОТИРЖАМСИЗ...

Баъзан арзимас кўнгилсизлик ёки муваффақиятсизлик ҳам оғир ботиши мумкин. Руҳиятни чиниқтириш, кўнгил беҳаловатлигидан халос бўлиш учун киши, аввало, ўз ўзига таъсир қила олиши лозим. Бундай таъсирнинг энг самарали усули — аутоген машқлар.

Аутоген машқ — одамнинг ўз ўзига сўз билан таъсир қилиш орқали руҳий ҳолатини енгиллаштиришидир. Оддийлиги ва бажарилиши қулайлиги ҳамда руҳий ҳолатни соғломлаштиришда самарадорлиги туфайли аутоген машқлар психологик амалиётда кенг қўлланилади. Уни бажаришда беморнинг ўзи фаол иштирок этади. Айни шу жиҳати билан у гипноздан фарқ қилади.

Аутоген машқлар асаб тизими таранглашуви билан боғлиқ қўрқув, жаҳлнинг тез чиқиши, уйқу бузилиши, тушкунлик ҳолатларини бартараф этишда яхши фойда беради. Аутоген машқларни бажариш технологиясини тўғри ўзлаштирган киши ўзининг жисмоний ва руҳий ҳолатини бошқариб бориши, шахсини такомиллаштириши ва саломатлигини мустаҳкамлаши мумкин. Бу усул ёрдамида тана бўшашиб, руҳий ҳолат сокинлашади. Аутоген машқларни бажаришда энг мураккаб масала бутун диққат-эътиборни машғулот моҳиятига қаратишдир. Аммо уддаласа бўладиган иш. Бунда сабр ва мунтазамлик иттифоқчингизга айланиши лозим. Машқни бошлашдан олдин қулай ўтириб олиш ва тинчлантирувчи ибораларни такрорлаш лозим:

 мен мутлақо тинчман;

 нафас олишим бир маромда ва тинч;

 нафас олган сари яна ва яна тинчланяпман;

 мен катта муаммо деб ҳисоблаётган ташвиш аслида, арзимас икир-чикир;

 ҳаётда бундан ёмон ҳолатлар ҳам бўлади...

Бу усул имкониятига шубҳа билан қараш ёки ишонмай бажариш машғулот муваффақиятига салбий таъсир кўрсатади. Аутоген машқларни кунига 2-3 марта такрорлаш инсоннинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

Дилором САЪДУЛЛАЕВА,

психолог




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар