Инсон ўзинг      Бош саҳифа

«КЎЗЛАРИМ ЙЎЛИНГДА, БОЛАМ...»

Онажоним пойтахтни кўрмаганлар. Ҳар гал улар билан телефон орқали гаплашганимда шаҳардаги ўзгаришлар, қурилишлар, азим Тошкентнинг ўзгача тароватини сўзлаб бераман. Қишлоққа борсам, албатта, Қамчиқ довонининг шифобахш, табиий гиёҳлари, тоғ эчкисининг қурутларидан олиб бораман. Кўзларида қувонч ёшлари билан узундан-узун дуо қиладилар.

«КЎЗЛАРИМ  ЙЎЛИНГДА, БОЛАМ...»

Кеча онам тушимга кирибдилар. «Болам, омонмисан? Сени тушимда кўрибман. Негадир ҳардамхаёл, қовоқларинг уюлган, шошиб-пишиб юрганмишсан. Хавотир олдим. Соғиндим...» Бомдодга уйғонганимда болишим жиққа ҳўл. Дарҳол телефон қилдим. Узоқ суҳбатлашдик. Яқин орадан буён яна эски дардлари – елкалари оғрий бошлабди... Титраб кетдим. Бўғзимга аччиқ йиғи тиқилди.

Эсимда... Буғдой ўрими пайти. Далада иш қизғин. Ҳамма сомон йиғиштириш билан банд. Мен ҳали ўқувчи эдим. Трактор прицепига чиқиб болалар билан сомон юкладик. Бир зумда ишни бажариб бўлдик. Тележкадан тушиб, бир-икки қадам ташлашим билан темирнинг қаттиқ шарақлаган овозидан қулоғим шанғиллади. Кимдир елкамдан мени ушлаб итариб юборди. Ерга чалқанча йиқилдим. Юзим, кўзимга сачраган тупроқдан хунобим чиқиб жаҳл билан ўрнимдан турдим. Қарасам тракторни одамлар ўраб олишган, ғала-ғовур овозлар тинмасди. Не кўз билан кўрайки тележкага уланган темир бўшаб тушиб кетган, унинг остида эса онам ётарди. Онам қулаётган темирни кўриб ўзларини унинг остига отиб, мени қутқарибди.

Шўрлик онам. Ўз жигаргўшасининг устига тушаётган темирдан жони ҳалқумига келиб, ўз жонини хатарга қўйибди. Бир зумда атрофдагилар югуриб келиб, онамни темир остидан олиб чиқишди. Ранглари оқариб кетган, кўзлари хиёлгина очилган ҳушсиз онамни кўриб қўрқиб кетдим. Шундан кейин онам шифохонада узоқ даволанди. Шукрки, елкалари тузалди. Бироқ вақти-вақти билан оғриб туради.

Пойтахт вокзали... Одам тирбанд. Кассада навбатда турган йўловчилардан кўзим тинаёзди. «Онажон, сизларни соғиндим. Бу ерда яшаш қийин экан. Кўника олмаяпман. Дадамнинг елкаларига бошимни қўйиб ухлашни, сизнинг тандирдан қайноққина узилган ширмой нонларингизни соғиндим. Келаси йилдан ўқишимни ўзимизга кўчираман». Касса ёнида кўзлари ёшланган қизнинг суҳбатидан этим жимирлаб кетди.

Уч йил олдин худди мен ҳам мана шу қиздек кетмоққа бот-бот аҳд қилганман. Бироқ ота-­онамнинг: «Катта шаҳарнинг нони ҳам қаттиқ, ҳам машаққатли. Бироқ тотли. «Тош шаҳар»нинг ҳаёт қозонида қайнаш осон эмас. Сен ижодкорсан. У яхши гапнинг қулидир. Бошингни доим мағрур тут. «Ижодкорда қишлоқнинг қалби, шаҳарнинг ақли бўлиши керак» (Ўткир Ҳошимов). Сендан умидимиз катта, юзимизни ерга қаратадиган иш қилма», – дея пешонамдан ўпиб айтган гаплари ҳамон қулоғим остида жаранглайди...

Ислом АСИЛБЕКОВ,

ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

🕔15:32, 26.03.2026 ✔71

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

Батафсил
Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔188

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔156

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 71    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 188    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 156    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 134    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 128    🕔 14:56, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар