Дезинфекция тунеллари – коронавирусга қарши энг фойдасиз чора. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шундай хулосага келди, – деб ёзмоқда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. Коронавирусга қарши курашилаётган бир пайтда, кўрилаётган ҳар бир чора-тадбирнинг фойдалилиги, самарадорлигини ўрганиш, айниқса, аҳамиятлилидир.
Лекин профилактика мақсадида қўлланиладиган айрим чоралар самарасиз эканини, қайтага салбий оқибатлари кўпроқлигини вақт кўрсатиб қўймоқда. Шундай чоралардан бири дезинфекция туннелларидир. Ҳозирда бундай туннеллар деярли ҳар бир ташкилот, хусусан, умумий овқатланиш объектлари, аэропорт, темир йўл вокзаллари, бозорлар, супермаркет каби қатор муассаса бинолари олдида ўрнатилган. Ҳатто кириш йўлакларининг бошқа қисмлари қизил ленталар билан ўралиб, одамларга шу туннел орқали ўтишдан бошқа йўл қолдирилмаган. Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Розиқова бундай туннелларинг инсон организмига зарарли томонлари ҳақида сўзлаб берди:
– Дезинфекция чораси сифатида хлорли эритмалардан фойдаланишни дунё давлатлари тажрибадан ўтказишди. Америкалик экспертларнинг таъкидлашича, кўчаларни дезинфекция қилиш ва дезинфекция туннелларидан кенг фойдаланиш кўпроқ инсонларни ваҳимага тушмаслиги ёки уларни тинчлантириш мақсадида амалга оширилган. Ва, шуни айтиш лозимки, ҳанузгача бунинг самараси исботланмаган, – дейди мутахассис.
Дезинфекция туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмалар тиббиётда жуда кўп йиллардан бери ишлатилади ва унинг инсон организмига хатарли таъсири жуда кучли. Кун давомида ишлаб турган туннелдан бир киши қайта-қайта ўтишига тўғри келиши мумкин. Давомий ишлатилган ҳар бир кимёвий модда инсон организмида аллергик ҳолатларни келтириб чиқаради. Аллерголог Илмира Розиқова бунинг асоратлари ўта хавфли тус олиб кетишидан огоҳлантирди.
Мутахассиснинг айтишича, бу юқори нафас йўлларининг енгил қизаришидан то енгил куйишгача бўлган ҳолатларни чақиради. Бунинг натижасида инсонда аллергик ринит, коньюктивит, бронхит ва ҳаттоки оғир касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкин.
Мактаблар фаолиятини қайта тиклаш масаласи ўртага чиққанда, болаларнинг соғлиғига салбий таъсирлари инобатга олиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таълим муассасалари олдида дезинфекция туннелларини ўрнатиш қатъиян ман этилишини таъкидлаган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бундай туннелларнинг самарадорлиги исботланмаганлигини билдирди.
– Дезинфекция туннелларини метро ёки бошқа муассаса бинолари олдида ўрнатилиши шарт эмас, деб ҳисоблаймиз, – дейди аллерголог Илмира Розиқова. – Ҳозирда бундай нотўғри профилактика кўз коньюктиваси ва юқори нафас аъзоларининг аллергик шикастланишига сабаб бўлмоқда. Туннеллар ўрнига кириш жойларида ўзаро масофани сақлаш, иситмани ўлчаш, қўлларга антисептик билан ишлов бериш йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ.
* * *
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ушбу хабаридан сўнг ижтимоий тармоқларда муҳокамалар кучайди. Чунки шу вақтгача ҳам очиқ ҳавони дезинфекция қилиш қанчалик фойда бериш-бермаслиги баҳсларга сабаб бўлиб келаётган эди. Юртимиздаги минглаб идора ва ташкилотлар олдида ўрнатилиб бўлингандан сўнг бундай хулосага келиниши, кўпчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
Platforma.uz:
«Эътибор беряпсизми, орадан 5-6 ой ўтибгина шу гап айтиляпти. Эҳ-ҳе, биз шунча вақтдан бери бундай туннеллардан неча марта ўтиб қайтдигу... Ким билсин ичимизга қанча хлор ютдик, ким билсин соғлиғимизга қанча зиён етди.
Вазирлик ўзини оқлаши мумкин: биз учун ҳам бу янгилик эди, хулосалар вақт ўтиб, таҳлиллар, кузатувлар асосида чиқарилади, деб. Тўғри! Лекин барака топгурлар, одамлар тажриба қуёни эмаску. Наҳотки олдинроқ ўзингиз бир ўйлаб кўрмадингиз. Ахир хлорнинг зарарини шу вақтгачаям яхши билардингиз-ку!
Аниқ хулоса қилмай, билиб-билмай амалиётга киритилган мана шундай чора-тадбирлар инсон саломатлиги билан бирга, шундоқ ҳам оғир, синовли даврда иқтисодиётга қанча зиён келтирганини тасаввур қилиб кўринг. Интернетда берилган эълонлар орқали дезинфекцион туннелларнинг нархларига қизиқиб қарадим. Таклифлар турлича. Кўзим тушганларида битта шундай туннел баҳоси ўртача 1 миллион 300 минг сўмдан 4 миллион сўмгача турибди.
Энди битта банк йўналишида олсангиз ҳам, республика бўйича молия муассасаларимизнинг неча минглаб филиали бор. Уларнинг ҳар бир биноси киришига шундай туннел ўрнатилган. Пулини бир ҳисобланг-чи! Неча миллиардларни ташкил қилади. Шунча маблағни кўкка совурмадикми?! Нима, пулимиз ошиб-тошиб кетаётганмиди? Биз фақат банк мисолида айтяпмиз. Ўйлаб кўринг, қанча корхона ва ташкилот киришида шундай туннеллар турибди...
Шунинг учун ҳам етти ўлчаб бир кесишда ҳикмат кўп. Ҳар қандай янгиликни амалиётга жорий қилишдан олдин обдан ўйлаш керак. Аввало, инсон саломатлиги, қолаверса, мисқоллаб йиғилган давлатнинг, халқнинг пуллари турибди. Ҳозир ҳар бир тийинни ўйлаб, ҳисоб-қилиб ишлатадиган пайт. Таваккалига совурадиган эмас».
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔110
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔203
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔192
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил