Давр нафаси      Бош саҳифа

16 МАҲКУМА МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ОЗОД ЭТИЛДИ

Аёл борки – олам мунаввар, деган каломни такрорлашни яхши кўрамиз. Чунки аёл зоти оналик меҳри билан оилани, дунёни чароғон қилишга қодир. Аммо ҳар тўкисда бир иллат, деганларидек, ҳаётда адашиб турли йўлларга кириб қолаётган хотин-қизлар ҳам учраб туради. Бироқ хато қилса ҳам, жиноят содир этса ҳам оналарни кечириш мумкин ва керак. Чунки унинг бир оғиз илиқ сўзига, иссиқ меҳрига муҳтож қалблар бор.
 

Шу нуқтаи назарда жамиятимизда аёлларга нисбатан доим меҳр-шафқат асосида бағрикенглик қилиб келинмоқда. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган аёллар тегишли ташкилотлар кафиллиги асосида қамалмасдан, жазодан озод этилаётгани бунинг яққол далилидир.
Мана шундай сиёсат натижасида адашган, аммо хатосини тушуниб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳкума аёлларга ҳам енгиллик берилмоқда. Улар жазодан муддатидан илгари озод қилиниб, оиласи, фарзандлари бағрига қайтарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий судида жазони ижро этиш муассасаларида оғир, ўта оғир жиноятларни содир этиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган 18 маҳкума аёлнинг назорат тартибида берган шикоятлари кўриб чиқилди.
Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислигида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида ҳар бир аёлнинг назорат тартибида берган аризаси қонун доирасида батафсил ўрганилди. Маҳкума аёллар жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзини ижобий жиҳатларини намоён этиб, муассаса раҳбариятининг ташаккурномасини олгани алоҳида эътиборга олинди.
– Билмасдан гиёҳвандлик савдосига аралашиб қолганим учун 2012 йилда 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эдим, – дейди кўзида ёш билан 62 ёшли самарқандлик Лола опа. – Уч нафар фарзандим бор, уларнинг яхши кунларида қатнаша олмадим. Қилган ишимдан минг бор пушаймонман. Қайтиб бу йўлга асло кирмайман. Қилмишим менга сабоқ бўлди. Мени кечирганлари учун Президентимизга, халқимизга миннатдорлигимни билдираман. Аёлнинг ўрни оилада экан, бошқа аёлларга ҳам бу каби жиноятларга аралашмасликларини тилардим.
Суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, ёши ҳамда кафолат хати инобатга олиниб, 16 аёл жазодан муддатидан олдинроқ озод қилиниб, оиласи, яқинлари бағрига қайтарилди. Икки нафарининг жазо муддати қисқартирилди.
Юртимизда Мустақиллик байрами нафаси кезаётган шу кунларда бу эзгу тадбир аёлларга бўлган эътиборнинг, халқимизга хос юксак инсонпарварлик ва бағрикенгликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

Норгул АБДУРАИМОВА
 




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔110

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔203

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔192

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар