Давр нафаси      Бош саҳифа

ҲАР ОНИ ЎТМИШНИНГ ЮЗ ЙИЛИГА ТЕНГ...

Табиатда одатдаги фасллар алмашинуви. Юртимизга яна сокин куз кириб келмоқда. Табиатдаги бу ҳолатни ҳавонинг бироз салқинлашгани, дала ва боғлардаги пишиқчилик, бозорлардаги тўкинчилик, хуллас, атрофимиздаги жуда-жуда кўп ўзгаришлар сездириб, эслатиб турибди.
 

ҲАР ОНИ ЎТМИШНИНГ ЮЗ ЙИЛИГА ТЕНГ...

Ҳар йилгидек, шу олтин фасл кириб келиши билан Ватанимизнинг энг азиз, энг улуғ байрами Мустақиллик кунини кенг нишонлаймиз. Бу йил мустақилликнинг 29 йиллиги «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори билан байрам қилинаётир.
29 йилдан буён айнан шундай. Мус­тақиллик байрамини ҳар сафар янги шиор остида ўтказамиз.
Бу байрамни ҳам кутишга, уни ҳар йили янги шиорлар билан нишонлашга одатдаги фасл алмашишидек кўникиб қолганмиз. Бу жараён фақат саналар кетма-кетлигидек табиат ва жамиятнинг тараққиёт қонунларига мувофиқ давом этаётир, давом этаверади.
Аслида биз кўриб, сезиб, ҳис қилаётган ўзгаришлар оддий фасллар, саналар алмашувининг ўзидангина иборат жараён эмас. Бу доимийлик асносида заминдаги ҳаёт шаклини ҳам, моҳиятини ҳам, тирикликнинг тақдирини ҳам бутунлай ўзгартираётган жараён кечаётир. Куртакдан гул, гулдан мева-ю уруғ пайдо бўлмоқда. Минглаб уруғдан яна минглаб зироатлар унаётир...
Айнан табиатга уйғун жараёнлар жамиятда, сиз-у бизнинг ҳаётимизда ҳам кечаётир. Мустақиллик йилларини белгиловчи саналар оддийгина рақамларнинг ўзи эмас. Бироз чуқурроқ мулоҳаза қилсак, «Бир йил ўтди» деган биргина калиманинг ўзида оламжаҳон ўзгаришлар кўз олдимиздан ўтади.
Шу нуқтаи назардан ҳар йили янгиланадиган, ўтган йигирма тўққиз йил давомида шунча марта янгиланган шиорлар ҳам оддий чақириқларнинг алмашувигина эмас. «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиорида ҳам жамиятимиздаги ўзгаришларга хос, одамлар руҳиятига монанд маъно мужассам.
Халқимизнинг аллома шоири Ғафур Ғулом ёзганидек:

Бебаҳо дамларнинг тирик жони биз,
Ҳар они ўтмишнинг юз йилига тенг.
Ўзбекнинг барҳаёт авлодларимиз,
Ҳар нафас мазмуни фазолардан кенг.
«Ҳар они ўтмишнинг юз йилига тенг», бу бадиий ифоданинг амалдаги манзарасини мен ҳар куни ишга боришда ўзимнинг она шаҳрим Жиззахдаги ўзгаришларда кўраман. Темир йўл вокзали билан машҳур «Кўк бозор» оралиғидаги Улуғбек маҳалласида беш қаватли уйлардан иборат янги турар жой массиви шу йилнинг ўзида пайдо бўлди. Айни пайтда 750 та хонадондан иборат 14 та кўп қаватли замонавий уй фойдаланишга топширилиш арафасида.
Турар жойлар ўзгариши билан ҳудуднинг инфратизими, кўчалар, маданий-маиший хизмат тармоқлари, ижтимоий иншоотлари ҳам, жумладан, мактаб ҳам янгиланаётир. Ўтган аср бошида – 1910 йилда, қўшимча бинолари 1977-1978 йилларида қурилган ҳудуддаги тарихий темирйўлчилар мактаби янги биноси қад ростламоқда.
Бундай ўзгаришлар фақат шу ерда эмас, шаҳарнинг барча қисмида юз берди. Уларнинг ҳаммасини, ҳатто, ке­йинги уч йилнинг ўзида амалга оширилган ўзгаришларнинг барчасини санаб чиқиш учун анча вақт керак. Улар орасида фақат кейинги йиллар эмас, бутун ҳудуд тарихида биринчи марта амалга оширилган ишлар ҳам бор.
Масалан, Жиззах шаҳри тарихида биринчи марта 16 қаватли уйлар қурилаётир. Айни пайтда шаҳарнинг Олмазор маҳалласи ҳудудида эксперимент тариқасида барча қулайликларга эга бўлган шундай уйлар қурилиши бошланди.
Шу пайтгача шаҳардаги энг баланд бино ўн қаватли эди. Энди вилоят маркази фақат энига эмас, бўйига кенгаймоқда. Олмазордаги ўн олти қаватли турар жой бинолари бунёд этилиши бу катта ишнинг бошланиши холос.
– Тарихий ўзгаришлар бизнинг кўз ўнгимизда рўй бераётир, – дейди шаҳарнинг Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Абдулла ота Қаршибоев. – Мен саксон олти йиллик умрим давомида юртимизда амалга оширилган ўзгаришларга фақат гувоҳ эмас, иштирокчи ҳам бўлдим. Ҳаётда янги ўзгаришлар ҳар доим бўлган. Аммо кейинги уч-тўрт йилдагидек тараққиётнинг тезлигини, даврнинг шитобини кўрган эмасман. Буни Жиззах мисолида, соддароқ қилиб айтсам, бугун мен бошқа шаҳарда яшаётгандекман. Кейинги икки-уч йилда у бошқа шаҳарга айланди. Бу албатта, давлатимиз сиёсатининг янгилангани, Президентимиз томонидан қилинаётган ўзгаришлар туфайли.
Бу ўзгаришлар фақат Жиззах шаҳридаги қурилиш билангина боғлиқ эмас, албатта. Президентимиз 2019 йилнинг 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи чоғида ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш, шаҳар ва туманларда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича белгилаб берган вазифалар асосида барча соҳаларда катта ўзгаришлар юз берди.
Республика ҳукуматининг «Илғор ҳудуд» синов лойиҳаси асосида аҳоли даромадларини ошириш, турмуш шароитини яхшилаш, қулай инвестиция муҳити яратиш ва янги саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида вилоятнинг барча туманлари марказлари қайта қурилаётир. Эндиликда катта шаҳарлардаги каби замонавий иншоотларни фақат «Обод қишлоқ» дастури доирасида қайтадан қурилган Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳрида эмас, истисносиз, барча туман марказлари қиёфасида кўриш мумкин.
Бу янгиланиш фақат қурилиш, ободонлаштириш соҳасида эмас. Асосий катта ўзгаришлар иқтисодиётда, саноатни ривожлантиришда юз бераётир.
Ўтган йили «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси Шароф Рашидов, Зомин, Пахтакор ва Арнасой туманларининг саноат учун қулай, зарур инфраструктурага эга бўлган ерлари ҳисобидан 182 гектарга кенгайтирилиши тадбиркорликни ривожлантиришда янги имкониятлар яратди.
Айни пайтда вилоятда 10 та кичик саноат зонаcи ташкил қилинган бўлиб, уларнинг ҳудудида 170,4 миллиард сўмликдан ортиқ қийматдаги маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 35 та кичик корхона фаолият юритаётир.
Масалан, ташкил топгандан буён бирорта саноат корхонасига эга бўлмаган Зафаробод тумани қурилиш ашёлари ишлаб чиқарувчи ҳудудга айланмоқда. Бундан икки йил аввал Зафарободдан қурилиш ашёлари экспорт қилинишига биров ишонмасди. Бугун бу ҳақиқат.
Яқинда туманда йирик цемент заводи «Huaxin Cement Jizzakh» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилди. Корхона йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Умумий лойиҳа қиймати 150 миллион доллар бўлган корхона тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига бунёд этилган. Пандемия шароитида қийинчиликларга қарамай ишга туширилган корхонада 300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Кейинги йиллардаги ўзгаришлар вилоятнинг асосий соҳаси бўлган қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларда янада яққолроқ кўриниб турибди. Ўтган йилнинг ўзида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 4 та туманда 4 та агрокластер ва 7 та кооперация ташкил этилди. Буларга 695 та фермер, деҳқон хўжалиги, 8 минг 120 гектар очиқ майдонлар, 4 минг 516 гектар боғ, 1 минг 30 гектар токзор бириктириб берилди.
Вилоятда паст рентабелли, иқтисодий самара бермайдиган пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, экспортбоп экин турларини жойлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 2019 йилнинг ўзида паст рентабелли 6 минг 300 гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, ушбу майдонларнинг 150 гектарига сабзавот, 100 гектарига картошка, 467 гектарига полиз, бошқа экспортбоп ва озуқабоп экинлар жойлаштирилди. 667 гектардан зиёд майдонда интенсив боғ ҳамда янги токзорлар барпо этилди.
– Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар деҳқоннинг ҳаётини тубдан ўзгартирмоқда, – дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Ўзбекистон қаҳрамони Анорбой Эшматов. – Фақат режа асосида ғалла ва пахта етиштириш эмас, даромад келтирадиган тармоқ билан шуғулланиш имконияти берилиши фермерларнинг ерга муносабатини ўзгартирмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам, одамларнинг дунё­қараши ҳам янгиланаётир. Эртанги кунга ишонч мустаҳкамланмоқда.
Ҳа, энг катта ўзгариш – одамларнинг қалбида бугун амалга оширилаётган ишларга, эртанги кунга ишончнинг ортаётгани. Шу нуқтаи назардан Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори билан байрам қилиниши фақат моддий ўзгаришларнинг эмас, кўнгилларда юз бераётган руҳий янгиланишнинг ҳам ифодасидир.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ,
ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔20

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔24

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 20    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 24    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар