Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
Батафсил— 14 ёшли қизим билан
тез-тез чиқиша олмай қоляпмиз. Баъзи хатти-ҳаракатларига чидолмай қоламан-да, қаттиқ уришиб юбораман. Тушунаман: қизим ўтиш ёшида... Менинг ҳам ёшим қирқдан ошяпти, асабларим ҳам олдингидек эмас... «Қизингизни кўп уришасиз. Бунақада уни психопат қилиб қўясиз», деди яқинда коллежда дарс берадиган қўшним.
Кўп асабийлашиб, жазавага тушадиган одамларга нисбатан психопат ибораси қўлланилишини эшитганман. Бу бирор руҳий касалликми? Наҳотки, ота-она тўғри йўлга соламан, деб боласини психопатга айлантириб қўйиши мумкин?..
Шамсия НАЗАРОВА,
Наманган вилояти
— Шахснинг патологик типда ўзгариши психопатия деб аталади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси асаб касалликлари кафедраси профессори Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ. — Психопатия касаллик эмас, балки хулқ-атвордаги ёмон ўзгаришдир. Психопат ҳар қандай вазиятда ҳам ўз шахсини кучли севади ва ўзини бошқалардан устун қўяди. Бундай одамлар бирор нарсага қизиқса, уни амалга оширмасдан қўймайди. Қилаётган ишини танқид қилган одам эса уларга умуман ёқмайди. Психопатлар ақлан эмас, балки руҳан заиф одамлардир. Лекин улардан кучли рассом, математик, шоир ёки ҳарбий саркардалар етишиб чиқиши мумкин. Психопат ўзига ва бошқаларга ўта талабчан бўлади, озода, дид билан кийинишга интилади. Унинг хулқ-атворида ишчанлик ва ялқовлик, меҳрибонлик ва қаҳр каби бир-бирига зид хислатлар ёрқин тарзда алмашиб туради.
Психопатия белгилари кўпроқ 12-14 ёшларда авж ола бошлайди. Бу даврда бола оғир руҳий жароҳат олса, яъни унинг шахсига алоқадор ўта кучли камситиш ва ҳақоратомуз ҳолат рўй берса, у аламзада бўлиб ўсади. Одамларни ёмон кўради ва улардан қасдини олса, ҳузур қилаверади. Мана шу аламзадалик умрининг охиригача давом этиши мумкин. Бош миядан олинган жароҳатлар ҳам боланинг руҳий ривожланишига жиддий таъсир кўрсатиши кўп кузатилган. Баъзида психопатия наслий хусусиятга эга бўлади. Уйдаги носоғлом муҳит боладаги психопатик ўзгаришларни янада кучайтириб юборади.
Бундай одамлар, одатда, уйда бахтсиз бўлиб, кўча-кўйда ўзини жуда яхши тутади. Масалан, ишга у бутун вужуди билан шўнғиб кетиши ҳам мумкин. Психопатларнинг энг нозик жойи: мақтов ва танқид. Унинг дўстига айланмоқчи бўлсангиз, мақтанг, душманига айланмоқчи бўлсангиз — танқид қилинг. Улар қасос олишга кучли мойиллиги билан ҳам ажралиб туради.
Ўсмир хулқ-атворида юқоридаги каби, яъни психопатияга хос ўзгаришлар кузатилса, психолог маслаҳати зарур. Бунда мутахассиснинг фақат бола билан ишлаши бефойда. Шунинг учун психологик суҳбатга оиланинг барча аъзоси жалб қилиниши лозим.
Бола ота-онанинг меҳрига ҳар доим тўйиб ўсиши керак. Беш ёшгача меҳр бериш, ундан кейин қаттиққўл бўлиш лозим, деган ёндашув мутлақо нотўғри. Оилада болага меҳр етишмаслиги оқибатида психопатия ривожланиши ва ўзидан оғир асоратлар қолдириши мумкин.
Дилроз АБРАЕВА
ёзиб олди.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил