Давр нафаси      Бош саҳифа

БЕПАРВОЛИК «ВИРУСИ» БОР ЭКАН, «ТОЖДОР ЁВ» КУЧАЙИБ БОРАВЕРАДИ

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони олти миллиондан ошди, 375 минг нафардан зиёд киши эса вафот этди.
 

БЕПАРВОЛИК «ВИРУСИ» БОР ЭКАН,  «ТОЖДОР ЁВ» КУЧАЙИБ БОРАВЕРАДИ

Айтишга осон, аммо қалбни ларзага солувчи рақамлар... Бир оилани отадек таянчи, онадек меҳрибони, яна қайси бир хонадон соҳибини гулдек фарзандидан айирган «жаллод». Унга бутун дунё қарши курашмоқда, бироқ, афсуски, қурбонлар сони тобора ортиб боряпти. Нега? Наҳотки, жаҳон тиббиёти ҳам бу балони даф этмоққа қодир бўлмаса?!
Дарҳақиқат, ҳозиргача унинг давоси топилгани йўқ. Биргина шифо йўли, бу – сизу биздан талаб қилинаётган, ўрнатилган карантин қоидаларига амал қилмоқ. Уларга бепарволик барчамизга қимматга тушиши тайин.
Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда «тождор» вирусни юқтириб олганлар сони сезиларли даражада кўпайди. Нафақат чет элдан олиб келинган ватандош­лар, балки аҳоли орасида ҳам у билан оғриганлар аниқланаётгани кишини ташвишга солади.
Яқиндагина касалликка чалинганларнинг 80 фоиздан зиёди соғайгани, тизгин қўлга олингани ҳақида севиниб гапираётгандик. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида карантин чекловлари ҳам юмшатилди. Бироқ буни ўз билганича талқин қилиб, бепарволикка берилган фуқаролар орасида яна касаллик кўпайгани ҳали қувониш учун эрта эканини кўрсатди.

«Қизил ҳудуд»лар нега кўпаймоқда?

Беморларнинг қарийб 50 фоизини хориждан олиб келиниб, карантинга олинган фуқаролар ташкил этаётгани рост. Аммо бу бошқаларнинг хавфли вирусни юқтиришдан холилигини англатмайди. Ҳозиргача 80 дан ортиқ туман (шаҳар)ларнинг «қизил» ва «сариқ» ҳудуд сифатида қолганининг ўзиёқ ҳар биримизни ҳушёр торттириши шарт. Маълумки, кейинги кунларда аҳоли ўртасида касалланганларнинг сони ортиб бормоқда. Хусусан, Навоий, Самарқанд, Тошкент шаҳри ва вилоятида ана шундай ҳолатлар аниқланди.
Наҳотки, баъзи юртдошларимиз ҳануз бепарволик «вируси» «тождор ёв»дан ҳам кўра хавфли эканлигини тушунишмаётган бўлса?! Карантин қоидаларига риоя этмаётган кимсалар нафақат масъулиятни ҳис қилаётган бошқа фуқароларни ранжитмоқда, балки жамият саломатлиги, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигига хавф соляпти. Бизнинг ҳудуд «яшил», бизга ҳаммаси мумкин, дея чекловларни писанд қилмасликдан ким наф кўради? Ҳеч ким. 
Аксинча, шу ишни қилган ўша шахс эмас, балки ҳамма зарар кўради. Худо кўрсатмасин, агар касалликни юқтириб олса, уйидаги кекса ота-онаси, оиласи, фарзандларининг ҳаёти ҳам хавф остида қолади. Бинобарин, бозорлар, савдо мажмуалари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаётган, жамоат жойида ниқоб тақмай юрган, вазиятни кўра-била туриб, уйида бемалол йиғинлар ўтказаётганларни қандай тушуниш мумкин?!

Одамнинг энг ёмони — бепарво ва лоқайди

Ҳаётимизни уммондаги бир катта елканли кемага ўхшатадиган бўлсак, у кемани бекаму кўст бошқариш учун ҳамма вазифадорлар ўз ишини сидқидилдан ва мукаммал адо этиши лозим. Акс ҳолда, кема бир ёки бир неча бепарво инсонлар айби билан бирор фалокатга дучор бўлиши мумкин. Афсус, буни барча ҳам бирдек ­англамайди. Ҳали-ҳануз беғамлик, лоқайдлик, содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб, кўрмасликка олиш каби иллатлар мавжуд, орамизда касалликка қарши кураш фақат давлатнинг иши деб ўйлайдиганлар ҳам учрайди. 
Аммо бу билан бирон натижага эришиб бўлмайди. Сафимизда лоқайд кимсалар ҳануз бор экан, касалликни енга олмаслигимизни барчамиз англашимиз шарт. Бу фуқаролик масъулиятини ҳис этмагунимизча, эришилаётган натижалар ҳам бўй кўрсатмаслиги аниқ.
Луқмони Ҳакимдан «Одамларнинг энг ярамаси, энг ёмони ким?» деб сўралганида у киши: «Одамларнинг ёмонлик қилаётганини кўра туриб, кўрмасликка олгани, бепарво, лоқайд бўлганидир», деб жавоб берган экан. Шундай экан, жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилинмаётганининг гувоҳи бўлса­нгиз, бу ҳолатга бефарқ қараманг. «Менга нима, соғлиғи ўзига керак», дея юз бурманг. 
Шундайларни огоҳликка чорланг! Балки ўша киши ўз соғлиғига лоқайддир, бироқ сиз жамиятимиз соғлиғига бефарқ бўлманг. Вирусга қарши курашда ҳар биримизнинг иштирокимиз борлигини унутманг!

Барча саъй-ҳаракатларни
йўққа чиқарманг!

Кун якунида коронавирус билан боғлиқ вазиятга оид хабарлар билан танишамиз. Касалланганлар сони ортгани, ҳудудларнинг «яшил»дан «сариқ»қа, «сариқ»дан «қизил»га ўтгани, ўлим ҳолати қайд этилганини кўриб, қалбда оғриқ сезамиз. Буларнинг барчаси кичик эътиборсизлик, лоқайдлик сабаб рўй бераётганидан хавотирга тушамиз. Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, унинг олдини олиш ва даволаш учун давлатимиз томонидан қилинаётган хатти-ҳаракатлару бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатлар натижадорлигини йўққа чиқариши мумкинлиги эса янада ачинарли.
Ҳақиқатан ҳам, ўрнатилган тартиб-қоидаларни менсимасак вазият таранглашиб бораверади. Мисол учун, Бразилия, Чили ва Ҳиндистонда апрель ойидан буён вирусни юқтирганлар сони ҳафтасига 40-50 фоиз ўсмоқда. Бундай салбий статистикада бепарволик, масъулиятсизлик энг асосий омиллар эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Оқибатда ҳинд диёрида карантинга риоя этмаганлар полиция ходимлари томонидан таёқ билан калтакланиб, уйларга ҳайдаш оддий ҳолатга айланган. Шунга қарамай, ҳозирги кунда мамлакат аҳолиси саломатлигини сақлаб қолиш масаласи боши берк кўчага кириб қолди.
Биздан эса маданият ва хушмуомалалик билан огоҳ бўлиш, карантин қоидаларига риоя этишимиз сўраляпти. Наҳотки, шу оддий вазифани бажаришимиз шунчалик қийин бўлса?!
Хулоса ўрнида хитойлик буюк файласуф Конфуцийнинг ушбу сўзларини келтириб ўтмоқчимиз: «Ҳушёр бўл, худди жар ёқасида турган каби. Ҳушёр бўл, худди юпқа муз устида юрган каби». Коронавирус пандемияси пайтида ҳушёрликни ана шундай даражага ошириш керак. Карантин пайтидаги бепарволик эса ҳар биримизни, шубҳасиз, «тождор ёв»нинг азобли жарига қулатиб юбориши ёки синган муз остидаги тубсиз чуқурликка тортиб кетиши мумкин.

Равшан МАҚСУДОВ,
Фарғона давлат 
университети ректори




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔16

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔16

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 16    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 16    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар