Қурбон бугун барвақт уйғонди. Хотини тайёрлаган нонуштадан тамадди қилган бўлди. Ишга эртароқ бориш керак. Ахир куни кеча уни директорга биринчи ўринбосар этиб тайинлашди. Кечикиб борса уят бўлади. Қолаверса, Азиз Азизович ҳам унга катта ишонч билдирди. Қурбон ана шу ўйлар билан гаражига кириб машинасини миниб ташқарига чиқарди.Қўлига латта олиб ойналарини артган бўлди.Хотини ичкаридан Қурбоннинг портфелини кўтариб чиқиб машинанинг олди ўриндиғига қўйди.
 

Қурбоннинг иш билан бўлиб қишлоққа отасидан ҳам хабар олишга боролмаётгани юрагини ҳижил қилаётганди. Кўнглидаги бу гапларни хотинига айтди.
— Сен бугун қишлоққа тушиб бобойдан бир хабар олиб келсанг яхши бўларди, — деди Қурбон машинанинг олди ойнасини артар экан. — Отамнинг касалхонага тушганига ўн беш кун бўлибди. Иш билан бўлиб менинг ҳам қўлим тегмади.
— Бугун ишим кўп, дадаси. «Гап»им бор. Эртага мавридини топиб бир бориб келарман. Энди қаричилик-да, бобойи­нгиз ҳам сал инқилласа касалхонага қараб югураверади ўзиям.
— Ҳа, майли ишдан чиқиб бир ўтиб келарман. Майли, яхши ўтиринглар.
Қурбон машинасига ўтириб газни босди.
Ишхонага етиб келган Қурбон зинадан кўтарилиб ўзининг хонасига кирди. Кеча чала қолиб кетган ишларини қўлига олди. Бир соатлар чамаси хонада қамалиб ўтирди. Кейин секин юриб бошлиқнинг хонаси олдига борди. Аммо бошлиқ ҳали келмаган эди. Уни котиба қиз қарши олди. Ундан Азиз Азизовични сўради.
— Ёшуллининг дадалари мазаси қочиб касалхонага тушибдилар, ҳозир телефон қилиб айтди. Бирров кўриб кейин ишга ўтаман, деди.
Қурбон изига қайтди. Азиз Азизович билан бир қишлоқданлиги эсига тушди. Бошлиқнинг дадасини ҳам кўриб келиш керак. Бобой барибир бир куни ўғлига ким келиб ким кетганини айтади. Шу билан ёшуллига янада яқинроқ бўлиб олади. Баҳонада отасини ҳам кўриб келишини кўнглига тугди. Ишдан чиқиб тўғри йўлини туман маркази томон бурди. Туман марказидаги кичик бозорчадан у-бу харид қилган бўлди. Касалхонага кириб, Азиз Азизовичнинг отаси ётган палатани сўради.
Қурбон отахон билан анча чақчақлашиб ўтирди. Бошлиқнинг отаси ҳам гапга чечан эканки, суҳбатдош топилганидан хурсанд бўлиб уни қўйиб юбормас эди. Суҳбат орасида Қурбоннинг қаерданлигини кимнинг ўғли эканини билиб олган ота:
—Ҳа, умрингиздан барака топинг, ўғлим, кам бўлманг­лар. Азизжон кўп ишли одам. Ўзи касалхонага тушганимга икки кун бўлди. Эрталаб ҳам кечқурун ҳам қатнагани қатнаган. Энди бизларники қаричилик-да, ўғлим. Майли, борақол, ишингдан қолма. Раҳмат, ўғлим.
Қурбон Азиз Азизовичнинг отаси ёнидан чиқиб ўзининг отаси ётган бўлинмани ахтариб кетди. Қайсинисида ётган эканлар-а. Эҳ, аттанг укамдан сўраб олсам бўлар экан. Шу пайт унинг қўл телефони жиринглаб колди. Унга Азиз Азизович қўнғироқ қилаётган эди.
— Эшитаман, Азиз Азизович?
— Биласиз, бобой касалхонада ётибдилар, келинингиз чучвара қилган эканлар шунга бормоқчи бўлиб турган эдик. Йиғилишга айтиб қолишди. Шунга менинг ўрнимга боринг. Аммо сал жадалламасангиз бўлмайди. Йиғилиш бошланиб бўлган.
— Хўп, хўп...
Қурбон нима қиларини билмади. Ёшуллининг гапини икки қилса, бўлмас... Дадасидан эртага хабар олса ҳам бўлаверади. У шу хаёллар билан машинасига ўтириб шаҳарга қараб жўнади.
Мажлис ҳам чўзилгандан чўзилди. Қурбон чарчаб машинага ўтирди. Уйи томон йўлга чиқди. Зерикди шекилли машинанинг радиоси мурватини буради. Ундан майин мунгли куй янгради. Шу пайт қўл телефони жиринглаб қолди. Қараса укаси:
— Ака, ака, қаердасиз? Тезроқ етиб келинг! 
Қурбоннинг юрагига ваҳима тушди. Машинасини йўлнинг четига чиқариб тўхтатди.
— Нима гап, тинчликми?
— Отам, отам узилдилар...
Қурбоннинг бошига совуқ сув қуйилгандай бўлди. Машинасини ўт олдириб йўлини тўғри қишлоқ томон буриб газга зўр берди. Қурбонга отасини сўнгги бор кўриш армон бўлиб қолганди.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН
 




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔5

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔58

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 5    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 58    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 268    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар