Саломатлик      Бош саҳифа

ҚИЗИЛМИ, КУЛРАНГМИ Ё ЯШИЛ?

Ёхуд дальтонизм қандай касаллик?​

ҚИЗИЛМИ, КУЛРАНГМИ Ё ЯШИЛ?

 

Айримлар кўриш қобилияти жойида бўлса-да, баъзи рангларни ажратолмайди. Бу инсонлар дальтониклар, касалликнинг ўзи эса, дальтонизм, деб номланади.

Кўз тўрпардасида рангни сезувчи асаб толалари бўлади. Улар «колбачалар» деб номланиб, ўзида уч хил рангдаги пигментни сақлайди. Улар кўзларга борадиган ранг тўлқинига мос бўлади. Рангларни фарқлай олиш учун ана шу уч пигмент табиий меъёрида ишлаши керак. Шунда бош мия рангларни меъёрда қабул қилиши мумкин. Пигментлардан бирортаси етишмаса, инсонда рангни қисман сезмаслик юзага келади.

Дальтонизм турлари:

Протанопия (қизил рангни сезмаслик)га чалинган беморлар қизил рангни тўқроқ кўради. Қизил ранг уларга тўқ яшил, ҳатто, жигарранг бўлиб кўринади. Яшил ранг эса оч кулранг, оч сариқ ёки оч жигарранг бўлиб кўриниши мумкин.

Дейтеранопия (яшил рангни сезмаслик)да яшил ранг оч апельсин ранги, баъзан нимпушти ранг билан аралашган бўлади. Беморлар қизил рангни оч яшил, баъзан оч жигарранг билан «аралаштириб» юборади. Баъзилар эса, сиёҳрангни умуман фарқлай олмайди. Бу илмий тилда тританопия дейилиб, камдан-кам учрайди. Бундай касалликка чалинган бемор барча рангларни қизил ёки яшил ранг, деб ўйлайди.

Умуман ҳеч қандай рангнинг фарқига бормайдиган (ахромазия)лар ҳам бор.

Рангларни фарқлай олмасликка марказий асаб ва кўз касалликлари сабаб бўлиши ҳам мумкин. Бундай касалликлар: увеит — кўзларнинг яллиғланиши; кўз саратони; тўрпарда ва кўрув асаб томири шикастланиши; кўзга ёт жисм кириши (бунда кўзлар ранги қўнғир ёки қизғиш тус олади); катаракта (кўз гавҳари хиралашиб, ёруғликнинг кўз ичига киришига тўсқинлик қилади, оқибатда ранглар аввалгидек ёрқин кўринмайди); ирсий оптик нейропатия — лебер хасталиги (кўрув асаб толаларининг зарарланиши оқибатида инсон қизил ва яшил рангларни фарқлай олмайди); паркинсон касаллиги (бемор кўз олдидаги нарсаларнинг рангини фарқлашга қийналади, хотираси ҳам пасаяди); бош мия чайқалиши (турли ўсмалар ёки инсульт оқибатида рангларни бир-биридан фарқлаш хусусияти йўқолади) ҳамда дори-дармонларни узоқ вақт, керагидан кўп қабул қилиш ва кўз томчиларини нотўғри томизиш кабилар.

Болада кузатилса...

Одатда, икки ёшдан бошлаб болага рангларнинг номи ва уларни бир-биридан фарқлаш ўргатиб борилади. Бунинг учун уйдаги жиҳоз, ўйинчоқлардан фойдаланиш мумкин. Уч ёшли бола рангларни бир-биридан ажратиши, қуёш, арча, осмоннинг ранги қандай, деган саволга тўғри жавоб бериши керак.

Борди-ю, бола рангларни ажратишда қийналса, албатта, уни кўз шифокори кўригидан ўтказиш керак. Болага фақат олти ёшга тўлганида дальтонизм касаллигининг аниқ ташхиси қўйилади.

Аждодида дальтонизм кузатилган инсонлар ҳам фарзандида мазкур ҳолат бор-йўқлигини текшириши керак. Бунинг учун бола ҳар йили кўз шифокорининг махсус кўригидан ўтказиб турилади.

Даволаса бўладими?

Рангларнинг фарқига бормаслик кўп ҳолларда она орқали авлоддан авлодга ўтиши мумкин. Аёлнинг кўриш қобилияти меъёрда бўлса-да, у барибир касалликнинг ирсий «ташувчиси» ҳисобланади. Бу ҳолат отада кузатилса, фарзандларда дальтонизмнинг юзага келиш хавфи янада юқори бўлади.

Туғма дальтонизмни даволаб бўлмайди. Бемор бошқалар каби рангларни фарқлаши учун рангли фильтрлар ўрнатилган махсус кўзойнак ва линзалар тақиши мумкин.

Касалликнинг орттирилган турини даволаш учун уни юзага келтирган сабабни аниқлаш ва даволаш талаб этилади.

Зарифа ҚОСИМОВА,

офтальмолог




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар