Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилҚаҳратон қиш. Совуқ. Автобус доимгидек ўз йўловчиларини олиб кетарди. Баъзилар тушар, баъзилар чиқади. Охирги бекатга яқин автобусда икки аёл ва усти-боши кир, юпун кийинган, кўзлари мунгли бир болакай қолганди.
Аёллардан бири манзилига етди шекилли тушишга шайланганда, паттачи бояги болакай унинг ўғли деб ўйлаб сўз қотди:
– Опа, болангиз эсингиздан чиқди?
– Бола?! Шу дайди-я. Бу менинг болам эмас!
Жаҳл ва ижирғаниб жавоб берди аёл.
– Ҳой, кимнинг боласисан? Ё адашиб қолдингми? – ҳайрон бўлиб сўради паттачи.
– Менми?.. Ҳеч кимники эмасман. Ўзим кетяпман.
– Болалар ҳеч кимсиз бўлмайди-ку! Онанг қаерда, балки адашиб қолгандирсан-а?
– Онам ОСМОНга кетган. Мен ҳам у ерга боргим келяпти. Холажон, мабодо сиз қайси автобус осмонга боришини билмайсизми?
– Болам, унақа автобус йўқ-ку. Кейин осмонга бориш ҳам осон эмас.
– Лекин жуда ҳам онамни кўргим келяптида... Наҳотки, осмонга борадиган бирор нарса бўлмаса?
Шу пайт охирги бекатда тушиши керак бўлган ёшроқ аёл болакайнинг ёнига келдида уни қучоқлаб, оҳиста бағрига босди.
– Исминг нима, болакай?
– Аслида исмим Темурбек, ҳозир эса «17» деб чақиришади.
– 17..?
– Меҳрибонлик уйида яшайман. У ерда болалар жуда ҳам кўп. Ҳеч биримизнинг онамиз йўқ. Тарбиячимиз кўплигимиздан исмимизни эслаб қололмайди. Шунинг учун ётадиган кароватим рақами билан чақиради.
– Сени бирор нима қийнаяптими?
– Мени ҳеч ким яхши кўрмайди. Онам эса доим мени ўпарди, қучоқларди. Ҳар кечқурин эртаклар ўқирди. Кейин иккаламиз орзуларимизни айтиб дуо қилардик. Кечалари дуо қилишни онажонимдан ўрганганман. Онамни... онажонимни жуда ҳам кўргим келяпти. Кетди ва қайтиб келмади. Опажон, сиз осмонга борганмисиз?
– Ҳозирча йўқ, ўзимнинг асалим. Лекин у ерга қандай боришни биламан. Осмонга ёлғиз ўзинг боролмайсан, адашиб қолишинг мумкин. Хоҳласанг, сени уйимга олиб кетишим мумкин. У ерда бирга яшаймиз ва вақти соати келгунча осмонга боришни дуо қилиб Худодан сўраймиз. Чунки фақат Худо ўзи истаган вақтда осмонда сени онажонинг билан учратириши мумкин.
Болакайнинг кўзлари қувончдан порлаб кетди. Ва дарҳол қачонлардир онасини меҳр билан қучоқлагандек бағрикенг бу аёлнинг елкасига бошчасини қўйди. Аёл эса ним табассум билан унинг бошини силай бошлади.
Автобус тўхтади. Аёл ва болакай қўл ушлаганча автобусдан тушишди. Паттачи ва ҳайдовчи уларнинг орқасидан қараб қолишди. Сўнг улардан бири сўз қотди:
– Автобусимиз учун «Осмон» бекати йўқ бўлса ҳам менимча шу йўлда бўлса керак. Чунки меҳр-муҳаббат бор жойда Худо бўлади, дейишади. Худо бор жойда эса Осмон ҳам бир қадам...
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
БатафсилҲар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.
Батафсил