Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилОфтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.
Тағин ҳаво тандирдек қизитяпти. Толиб бобо қишлоқдаги юмушларини битирдида, даштга йўл олди. Чайлада ўғли ёлғиз қолган. Ҳойнаҳой у ҳозир сурувни қўтонга қамаб, дам олаётган бўлса керак. Шундай иссиқда бошқа нимаям қиларди. Хаёлида кезинган ўй билан чайлага бош суқди.
Ўйлаганидай ўспирин тарракдек қотиб ухлаб ётибди. Оғзи ланг очиқ. Шу пайт ёнига кичикроқ бир илон сирғалиб келди. У силлиққина бўлиб, ўғлининг оғзига кириб кетди. Илонни думидан тортиб қолишга улгуролмади. Қолаверса, шундай маҳалда ўғли уйғониб, билиб қолса, юраги тарс ёрилиб ўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Энди илон чолнинг ичини кемираётгандек эди.
Бетоқат бўла бошлади. Ўзини койиди. Ота-боболар удумига амал қилиб, узун арқонни чайла устида айлантириб бориб, доира шаклига келтириб ташлаганида ҳозир бундай қийин вазиятга тушмаган бўлармиди? Ўша арқондан илон, чаён, қорақурт ёки шунга ўхшаш заҳарли жониворлар ошиб ўта олмасди. Устига-устак ичкарига намат ва жундан тайёрланган гиламлар тўшаш ҳам хаёлидан фаромуш бўлганига афсусланди. Аслида бу сингари буюмлар тўшак вазифасини бажариш билан бирга, турли хил зарарли ва заҳарли ҳашаротларни йўлатмайди. Чунки улар жунни кўрган заҳотиёқ ортга қайтиб кетади. Ана шунинг учун ҳам, даштдаги аҳоли ва чўпонлар бундай жунли наматларни жуда қадрлашади.
Нима бўлгандаям чол ўғлига илон ҳақида айтмасликка қарор қилди. «Яратган эгам, ўзинг қўлла, мушкулимни осон қил», дея ич-ичидан ёлворди. Кўзлари йиғидан қизариб кетди.
Ярим соатдан сўнг ўғли ўрнидан қўзғалди. Юз-қўлини ювиб келиб, чойга ўтирди. Нон ушатиб еди, чой ичди. Бирдан ўқчиб қолди. «Ота, кўнглим айниб, сал бошқачароқ бўлиб кетаяпман», деб шикоят қилди. Чол баттар безовталана бошлади. Ўзича, ўғлимни дарҳол табибга олиб бормасам бўлмайди, деган қарорга келди. Ота-бола отга мингашиб табибникига жўнашди. Уйга дастлаб чолнинг ўзи кириб, табибга бор воқеани ипидан-игнасигача сўзлаб берди. Табиб далда берди. Ўғлингизга айтмайсиз, деб чолни огоҳлантирди. Шундан сўнг чол ўғлини табиб ёнига бошлади. «Ҳозир менинг айтганларимни қиласан», деди табиб қатъийлик билан. Дарддан азоб чекаётган бола ҳаммасига рози эди.
Хўш, табиб бу дарддан холос этиш учун қандай йўл тутган экан-а? Кўпчилик буни билишга ошиқаётган бўлса ажаб эмас. Табиб аввал айрон билан ёғдан омухта қилиб суюқлик тайёрлади ва ўспиринга ичиради. Кейин болани икки оёғидан дарахтга осиб қўяди. Маълум бир вақтдан сўнг кўзлари боғланиб, боши ерга қаратилган боланинг оғзидан отилиб чиқаётган зардобга аралашиб илон ҳам тоғорага шалоб этиб тушди. Дарҳол илонни ўлдирадилар. Йигитча уч кун уйида ётади. Аслида ҳолсизланиб қолгани учун табиб унга шуни буюрган эди.
Бу воқеа Қизилқум саҳросидаги бир овулда содир бўлган. Шундан сўнг йигитни эл-улус илон ютган одам деб атайдиган бўлишади.
Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
БатафсилҲар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.
Батафсил