Қулупнай – барча бирдек яхши кўрадиган ноёб табиат неъмати. У ёрқин рангга, бетакрор таъмга ҳамда димоқни қитиқловчи хушбўй ҳидга эга. Ушбу резавор меванинг организмга фойдали томонлари кўп. Айни вақтда унинг зарарли жиҳатларини ҳам эсдан чиқармаслик зарур.
Қулупнай ўз таркибида А, С, РР, В, Е, К витаминларни, пектинлар, клетчатка, макро ва микро элементларни сақлайди. Таркибида организм учун зарур бўлган фолий, лимон ва олма кислоталари мавжуд.
Айни ҳозирги мавсум давомида беш килограммгача қулупнай истеъмол қилсангиз организмингиз тозаланиб, қонингиз янгиланади.
Қулупнай:
– қонга фойдали таъсир қилиб қизил қон таначаларини меъёрида кўпайтиради;
– енгил антибактериал таъсирга эга бўлиб, терини соғлом қилади;
– ичаклар микрофлорасини ва овқат ҳазмини яхшилайди;
– қувонч ва бахт гормонини ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади;
– иммунитетни кўтаради;
– қон томир ва тўқималарни мустаҳкамлайди.
Қулупнай нафақат саломатликка, балки кайфиятни кўтаришга ҳам ёрдам беради.
Ушбу меванинг организмга салбий таъсир этадиган жиҳатларини ҳам унутмаслик зарур. Ошқозон яраси касаллиги, ўн икки бармоқли ичагида муаммоси бор кишиларга, қизилўнгач касаллигида қулупнай тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизикли аёллар меъёрида истеъмол қилишлари зарур.
Қулупнай аллергея чақирувчи мева ҳисобланади. Шу боис мутахассислар уч ёшга тўлмаган болаларга, диатез ва озиқ-овқатга аллергияси бор кишиларга қулупнай истеъмол қилишни тақиқлайди.
Озиш учун парҳез вақтида ҳам қулупнайни бемалол истеъмол қилиш мумкин.
Интернет материаллари
асосида тайёрланди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔21
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил