Давр нафаси      Бош саҳифа

ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

билангина пандемияни енгиш мумкин
 

ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

Коронавирус пандемияси туфайли минглаб одамлар қурбон бўлди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларидан бири Италияда 21 март санасида вафот этганлар сони 763 тани ташкил қилмоқда. Жуда катта тезликда тарқалаётган бу инфекцияга қарши мамлакатимизда унинг тезлигидан ҳам жадалроқ чоралар белгиланди. Президент раҳбарлигида кенг кўламли, қатъий чоралар кўрилмоқда. Тегишли  комиссия ва штаблар вазиятни 24 соатлик режимда назорат қилишга ўтишган.

Шу кунларда коронавирусга қарши ҳуқуқий-ташкилий чораларни ишлаб чиқишга жиддий эътибор берилмоқда. 21 март куни комиссиянинг мурожаати қабул қилинди.
Бу пандемияга қарши муваффақиятли курашган Хитой, Корея, Сингапур, Тайван давлатларининг тажрибасига эътибор берсак, бу мамлакатларда карантин чораларига халқнинг итоаткорлиги муҳим аҳамият касб этганлигининг гувоҳи бўласиз. Кечирасизлару қаерда демократия бўлса ўша ерда кўплаб йўқотишлар бўлмоқда. Пандемияга қарши кураш демократияни эмас, темир тартибни тақозо қилади.
Танишларимдан бири Тошкент вилоятига чиқишда фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан киритилган чоралар бўйича тортишаётганлиги ҳолатини ҳикоя қилиб берди. Қанчалик абгор хулқ эгаси бўлиш керак карантин талабларини бажаришни талаб қилаётган давлат хизматчисига қаршилик кўрсатиш, ҳақорат қилиш?!
Бугун ички ишлар, соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳар қачонгиданда масъ­улиятли давр. Тан олишимиз керак, улар қаттиқ ишлашяпти, ўзларининг соғлиғидан кўра ҳам эл соғлиғини кўпроқ ўйлашмоқда. Айрим ходимлар 24 соатлик иш режимида фаолият кўрсатишяпти.
Тасаввур қилайлик жиноятчиларни қидириб топиш ўрнига карантиндан қочган фуқарони топиб уни карантинга қайтаришни ҳам улар қилишяпти. Бунда карантиндан қочган одам икки карра жиноятчи эмасми?!
Ҳар қандай урушда бўлганидек фақат қатъий тартиб-интизом ва ҳамжиҳатлик орқалигина бу вирусга қарши курашда биз ғолиб бўлишимиз мумкин. Ҳар бир фуқаро пандемияга қарши курашда фронт чизиғида эканлигини ҳис қилиши ва ўзини тегишлича тутиши керак.
Виждонсизларча карантиндаги шароитларни бир тарафлама, хунук тарзда ёритиб қаҳрамонлик кўрсатадиган пайт эмас ҳозир. Жуда чиройли ёзарсиз, кўп нарсани биларсиз, иқтисодиётимизнинг ҳақиқий аҳволидан ҳам хабарингиз бордир... Аммо ўзимизга савол берайлик, биз давлатдан кўп нарса талаб қилишга, 3-4 юлдузли меҳмонхона шароитини таъминлаб беришни сўрашга қанчалик ҳақлимиз?!
Куни кеча карантинга қарши комиссия халққа мурожаат қилди. Унда вазият ва ҳар биримизнинг масъулиятимиз содда қилиб баён этилган. Биз фуқаролар бунга амалий ҳаракатларимиз билан жавоб беришимиз керак.
Шу ўринда бир савол туғилади, жамиятдаги турли қатлам, фуқароларни бирлаштириб турган жамоат бирлашмалари, бошқа фуқаролик жамияти инс­титутлари ҳам ўзларининг сўзларини айтишлари, пандемияга қарши курашда бирдамликларини ёки фикрларини беришлари керакмасми?!
Сиёсий партиялар ўзларини электоратини, жамоат бирлашмалари аъзоларини нимага даъват қилишни яхши билади деб умид қиламиз.

Яйра МЕЛИЕВА,
Мактабгача таълим муассасалари
раҳбар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини
ошириш институти 
катта ўқитувчиси
 




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔12

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔59

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔156

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар