Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ВАҲИМАНИ ЭЗГУЛИККА АЙЛАНТИРИНГ

«Икки нарса борки, инсонлар унинг қадрига кўпда етавермайдилар. Бу саломатлик ва бўш вақтдир». 

Ушбу набавий таълимотнинг нақадар ҳақ­лигини бугун яна бир бор бошдан кечиряпмиз. Аксар халқимиз саломатлигини қўриш учун жиддий эътимод кўрсатаётган дамларда кўпчи­ликда бўш вақт пайдо бўлиб қолаётгани бе­ҳик­мат эмас. Айримлар ҳаётидаги ўзига боғлиқ бўлмаган бўш вақтларни нохушлик билан қабул қилишга одатланган. Шу боисдан бундай бўшлиқларни имкон қадар самарали машғулотлар билан безашга мунтазам тарғиб қилиб келинади.
Бўш вақтни қандай ўтказиш борасида олимлар турли тавсиялар беришган. Уларнинг ҳаммаси ҳам тўғри ва фойдали бўлиши мумкин. Шулар орасида энг манфаатлиси, ҳар бир инсоннинг ҳаёти, оиласи, келажаги учун ҳам унумлиси, шубҳасиз, ўз устидада ишлаш, мутолаа қилиш, ўзининг маънавий оламини тадрижий такомиллаштириб боришдир.
Турли кутилмаган ва синовли вазиятларда бизгача яшаб ўтган инсонлар қандай йўл тутишгани, муаммолардан қандай чиқиб кетишгани, ҳаётларини қай йўсинда яна олдинги осойишта ўзанга солишгани, назаримда, ҳамма учун аҳамиятли бўлса керак. Бу каби муҳим маълумотларни буюк аждодлар бизга китоб тариқасида қолдириб кетишганини инобатга олсак, китоб ҳар қандай масалага жавоб топишда муносиб очқич бўла олишига иқрор бўламиз. Эҳтимол шу маъноларни назарда тутиб, Абдураҳмон Жомий ҳазратлари: 
Жаҳонда китобдин яхши ёр бўлмас,
Давр ғамхонасида ғамгусор бўлмас.
Ёлғизлик кунжида ундан ҳам нафас
Юз роҳат етару бир озор бўлмас,
дея мулоҳаза билдирганлар.
Бугун техниканинг улкан тараққиёти асрида яшаётганимизга қарамай, бир нарсага иқрор бўлишимиз керак: жаҳон китоб хазиналарида сақланаётган китобларнинг жуда кам қисмигина электрон шаклга ўтказилган. Улардан омманинг фойдаланиш имконияти ҳам моддий китобдан фойдаланишга қиёслаб бўлмайдиган даражада фарқлидир.
Яна бир нозик жиҳат: «фурсат – оз, давр – тез, ҳар лаҳза зиқдир» дейилганидай бошдан дўппини олиб қўйиб бафуржа китоб ўқиш учун ҳамиша вақтимиз тиғизлик қилишидан кўп нолинамиз. Иш, ўқиш, оила, кундалик ташвишлар баъзан китоб ўқиш учун асраган вақтимизни ўғирлаб қўяётгандек бўлади. Шундай кезларда, «қанийди, имконим бўлсаю, уйдан чиқмасдан бемалол китоб ўқисам», деб орзулар қилардик.
...Бугун эса, ўзимиз билиб-билмай соғинган тилак­ларимиз инъикосини кўриб турибмиз...
Фурсат — олтин. 
Қайсидир йили қаердадир зилзила оқибатида аҳолини вақтинчалик чодир-бошпаналарга кўчиришганини кўрсатишган эди. Кўпчилик саросимага тушиб, жой қайғуси муҳим бўлиб турган бир пайт­да бир бола чеккада мук тушиб китоб ўқиётган эди. Бу воқеа­дан кўпчилик таъсирланди. Боланинг ҳолатидан ҳайратга тушди. Ўшандан кейин кўп ўтмай, ҳамма нарса ўз изига тушиб кетди. Саросима ва ваҳима тугаб, ҳамма олдинги осойишта ҳаётига қайтди. Балки кимлардир беҳуда таҳликага тушиб, ўзида хасталик ҳам  топиб олгандир. Лекин ҳар қандай ҳолатда китобини қўлидан қўймаган ўша бола, шаксиз, фойда қилди. бундай фойда эҳтимол куни келиб инсониятга татийдиган эзгуликка айланиши мумкин.
Ҳар ҳолда, мен шунга ишонаман.
Сиз-чи?
Камолиддин ШАМС 




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔28

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔159

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔222

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар