Давр нафаси      Бош саҳифа

Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ БЕБАҲО НАМУНАСИ

Наврўз байрамининг моҳияти азалдан умуминсонийлик ғояларига йўғрилгани билан ажралиб туради. Бу байрам қанчалик қадимий бўлмасин, замонлар ўтган сайин инсоният қалбида шунчалик янгича илҳом, куч ва  иштиёқ уйғотади. 
 

Наврўзинг –  янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

Айни вақтда, Наврўз ўз­бе­­­­к­­­она миллий қад­рият­ларимизнинг бебаҳо намунасидир. Қадим-қадимдан Наврўз умумхалқ байрами сифатида халқимиз ўртасида кенг нишонлаб келинади.
2009 йил 30 сентябрда Наврўз ЮНЕСКО тарафидан номоддий маданий мерос сифатида рўйхатга киритилди. 2010 йил 23 февралда эса БМТ Бош Ассамблеясининг 64-сессиясида 21 март – «Халқаро Наврўз куни» деб эълон қилинди. Бундан, албатта, Марказий Осиё халқлари қалбида ифтихор туйғуси жўш ургани, шубҳасиз.
Дарҳақиқат, Наврўз шарқона янги йилнинг биринчи куни сифатида Эрон, Турон замини, ҳозирги Озарбайжон ва Русиянинг туркий халқлари орасида кенг нишонланади. Бу байрамни ҳеч иккиланмасдан меҳр-оқибат, ширинсуханлик ва энг асосийси, бирдамлик байрами дейиш мумкин.
Марказий Осиё олимлари томонидан бу қутлуғ байрамнинг қачон пайдо бўлгани хусусида турли мулоҳазалар билдирилган. Атоқли олим Ходи Зариф Наврўзи оламнинг ёши уч минг йилдан кўпдир, деб ёзади. Наврўз келиб чиқиши жиҳатидан «Авесто» замонига бориб тақалиши ҳам алоҳида қайд этилган. Х аср олими Наршахий бухороликларнинг Наврўзи ва бу кунларда деҳқонлар айтадиган қўшиқлар ҳақида ёзаркан, бу гапларнинг бўлиб ўтганига уч минг йилдан кўп вақт ўтди, дея қайд этади. Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида Эрон, Сўғд ва хоразмликларнинг Наврўзни қандай нишонлашлари борасида қимматли маълумотларни ёзиб қолдирган. Унда қайд этилишича, бу куни Жамшид подшо бўлиб, тахтга ўтирган. Ҳикоя қилинишича, у ўзига шоҳона тахт ясаттириб, бошига тож кийганча, тахтга чиққанида, шу пайт қуёш ҳар галгидан ёрқинроқ  нур соча бошлабди. Офтобнинг заррин нурлари Жамшиднинг тож-тахтини мунаввар қилибди. Бизда Наврўз Сиёвуш авлодларининг бу ҳудудга кўчиб келиб ўрнаша бошлаган давридан бери нишонланиб келинган. Алломанинг бу маълумотига эътибор берадиган бўлсак, демак, минтақамизда Наврўз Зардўшт ибн Сафиддан минг йил аввал нишонлана бошланганини англаш мумкин.
Баъзи удумларга кўра, қадимда Наврўз кирадиган кун арафасида бир идишга ҳар хил мева ҳамда нозбўйгулларни солиб, хоннинг олдига бориб: «Эртага Наврўз киради, шуни халққа маълум қилишга ижозат беринг», дейишган. Хон ижозат бергач, жарчилар «Наврўз кирди!» деб одамларни байрамдан дараклаганлар. Одамлар Наврўз куни пайдо бўлган камалакка сув сепганлар. Бу одат ҳозир ҳам сақланиб қолган.
Наврўз шодиёналарига ҳамоҳанг тарзда неча минг йилдирки, сумалак сайиллари ҳам давом этиб келади. Бироқ Шўролар даврининг 70-80-йилларида сумалак сайли эскилик сарқити сифатида қораланиб келинди. Ҳатто комфирқа яловбардорлари тазйиқи билан маҳаллаларда сумалак тайёрлаш, байрамни нишонлаш қаттиқ тақиқлаб қўйилди. 
1990 йилдан бошлаб, Наврўз яна умумхалқ байрами сифатида нишонлана бошлади. Бугунги кунда Наврўз нафақат бизда, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам нишонлаб келиняпти. 
Бу байрам халқни ўзаро яқинлик, бирдамлик, меҳр-оқибат сингари соф инсоний туйғуларнинг тараннум этилиши билан ҳам ажралиб туради. энг муҳими, узоқ қишдан омон-эсон чиққан кишиларнинг кўкламдаги шодиёна кунлари учун боис бўлган ушбу байрам ҳаммага катта хурсандчилик улашиб келмоқда. 
Бу йил Наврўз айёмини оиламиз даврасида жамулжам бўлиб ўтказишимизда ҳам ўзига хос ҳикмат бор аслида. Азиз фарзандларимиз, ота-онамиз, хонадонимизнинг ҳар бир аъзоси соғ-саломат, тинч ва хотиржам экан, ҳар бир кунимиз байрам каби ўтаверади.
Эрпўлат БАХТ
 




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔110

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔203

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔192

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар