9 март куни халқимизнинг ардоқли шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтди.
Азим Суюн (Азимбой Алимович Суюнов) — 1948 йил Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган.
Қуйидаги воқеага яқин ўтмишда дуч келганман. Бир тадбир баҳона Азим Суюннинг дала ҳовлисида йиғилдик. Боғга айлантирилган ҳовлига бозор-ўчар билан кириб борар эканмиз, ҳовлининг бир бурчагида нималар биландир тимирскиланиб юрган отахонга кўзимиз тушди.
У қишлоқчасига чопон кийиб, этагини белига қистириб олганча, иш билан машғул эди. Шу ернинг қоровули бўлса керак, деган хаёл билан узоқдан салом бердик. «Ва алайкум ассалом», дея бизга ўгирилди.
Дарҳол танидик. Китобларда ва телевизорда кўрганимиз Азим Суюн экан. Олдига боришимиз ҳамоноқ, у ҳам биз томон қадам ташлаб кела бошлади. Ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач, тадбирга тайёргарлик учун жойларни кўрсатиш баробарида ўзи ҳам ёрдамга қўшилиб кетди.
Менда бир қусур бор. Ёши катта кишилар билан суҳбатлашишни умуман ёқтирмайман. Чунки одамзоднинг ёши ўтаверган сари инжиқ бўлиб бораверади. Айниқса, машҳур кишилар қандайдир манмансираган бўлиб, арзимаган нотўғри гап учун жеркиб ташлайверишига кўп бор гувоҳ бўлганман. Ҳаттоки, сўзингизни тушунмасдан туриб ярмини эшитар-эшитмас, шартта гапни бўлиб ўзининг бошқа бир мавзудаги дийдиёсини бошлаб кетади. Сиз эса мажбур, эшитасиз.
Азим ака эса мен кўрган ёши улуғ кишилардан ўзгача экан. Тасаввуримдаги Азим Суюн эмас. Аниқроқ қилиб айтганда, эндигина шаҳарга қадам қўйгандаги Азим Суюновлигича қолган экан.
Суҳбат бошланди... Тўрга Азим Суюн ўтказилди. Бугун фақат Азим Суюннинг қизиқ-қизиқмас гапларини эшитамиз, деб ўйлаган эдим. Аммо ундай бўлмади. У кишининг бир оёғи катта идораларда, умри зўр давраларнинг тўрида ўтган бўлса-да, жимгина ёшлар суҳбатини эшитар эди. Кулиш керак бўлган жойда кулар, ҳайратланиш керак бўлган жойда бизга қўшилиб ҳайратланар эди. У давраларда сўзлашни ҳам қойиллатиш баробарида, эшитиш санъатини ҳам унутмаган экан.
Тасаввуримиздаги катта шоир оддий инсонлар олдида одми халқ бўлиб суҳбатлашар эди. Қачонки, сўрасаккина жавоб берар, бошқа вақт эса ёшларнинг бўлар-бўлмас суҳбатларини ҳам жимгина ёшларга хос бир мароқ билан тингларди.
Маълум бир муддат ўтгач, даврани ёшларнинг ўзларига қолдириб, секингина хижолат тортган киши каби ўзини бир четга олди-да, иши билан машғул бўлди.
Кечга бориб, даврада Азим Суюн ижодидан мушоирабозлик бошланди. Атрофда у ёқ-бу ёққа ўтиб юрган Азим ака айтилаётган шеърларда янглишмовчиликларни эшитиб қолди, шекилли, ўчоқ олдидан ўчай деб турган олов олдига келиб қўним топди. У айтилаётган шеърлардаги хатоларни тўғрилаб турарди. Тутилиб қолган жойидан бошлаб ўзи маромига етказиб тугатиб қўяр эди.
Шу жойда Азим аканинг шеърларни ёддан айтиши мени таажжублантирди. Наҳотки, ўнлаб йиллар олдин ёзган шеъри ёдидан кўтарилмаган бўлса, дея секингина ёнига яқинлашдим. Саволимга жавоб олиш учун саволдан олдинги саволни бердим:
– Азим ака, нечта шеър ёзгансиз?
– Эҳ-ҳее, сонини санамаганман.
– Аммо, ҳаммасини ёддан айтиб беряпсиз-ку?!
Азим ака шу жойда жавоб ўрнига бир кулиб қўйди, холос.
Кулишидан англадимки, Азим Суюн ҳар бир шеър, ҳар бир жумла учун меҳр ва қалб қўрини берган экан.
Шерали ОТАБОЕВ
Эй дўст!
Мен сизсиз дунёдан нетган Азимман,
Саҳрода савдойи кетган Азимман.
Ҳаётим саробдай бемаъно ўтса,
Сизсиз дунёлардан ўтган Азимман.
Эй дўст!
Доим руҳим кўкда менинг, ерда жисмимдир,
Чақмоқларга қанот урган бургут дўстимдир.
Гўнг титган қарғалардан зада бўлдим мен,
Бобом – Суюн, отам – Олим, Азим исмимдир.
Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
🕔09:24, 23.10.2025
✔16
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»
🕔09:20, 23.10.2025
✔16
Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.
Батафсил
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔33
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил