Давр нафаси      Бош саҳифа

ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

«Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё. 
Нега дейсизми?

ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ  БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

Тиббий кўрикдан ўтишим керак. Лекин навбат кўп. Ҳамма шифокор қабулида бўлишга вақт етмайди. Ишхонадан рухсат сўрамаганман. Ўз вақтида етиб боришим керак. Хўш, нима қиламан? ...Кейин тиббиётда ҳамма пора олади, деб койинаман, албатта.
Фарзандим мактабга, мактабгача таълим масканига боради. Албатта йил давомида турли байрамлар бор. Назаримда, совға-салом қилиб турмасам боламнинг кундалиги, журнал ёмон баҳога тўлиб кетиши мумкиндек. Боғчада эса боламга кўпроқ эътибор берсин, уришмасин дейман. Кейинчалик уларнинг ўзи нимадир сўраб қолса, «ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», деб нолиб қўяман.
Йўл қоидасини буздим. ЙПХ ходими жарима қўллаши керак. Аммо «бир марта кечира қолинг, ёзиб овора қилманг, ўзингиз олиб қўя қолинг...» дейман. Албатта, бу биринчи марта эмас-ку. Ўрганиб қолганман.
Энди мен ҳам кимнингдир ишини битириб берганим учун «рози» қилади. Нима бўпти? Хуллас, баъзан биз қистирамиз, баъзан бизга қистиришади. Бу жараён навбатма-навбат амалга ошаверади.
Ўзим ҳақимда гапирдим. Лекин сиз ҳам шу каби ёки бундан ҳам жиддийроқ вазиятларга тушган, коррупцияга йўл очган, иштирокчиси бўлгандирсиз, эҳтимол.
Бу иллатни қандай қилиб йўқ қилиш мумкин?
Ҳамма ўз ишини ўз вақтида қилса, назоратни ўзидан бошласа, қонунлар ўз вақтида ва тўлалигича ишласа, бу муаммони бартараф этиш имкони бўлар, эҳтимол. Ўзгалардан қонунга риоя қилишни, ҳалол бўлишни, коррупцияга йўл қўймасликни талаб қилаётган вақтимизда, ўз хатомизни кўра олишимиз керак.

«Бор товоғим, кел товоғим…»
Бу олди-бердилар оқибатида «товоқ» бир неча бор ерга тушиб синди, чил-чил бўлди. Аммо эсини йиғмайдиганга фарқи йўқ экан-да. 
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул килинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида барча ташкилотларда турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
...Бўстонлиқ тумани Давлат солиқ инспекция­сида фаолият кўрсатиб келаётган давлат солик инспектори К.Йўлчиевга 2019 йил 20 июнь куни номаълум фуқаро қўнғироқ қилиб, тадбиркорлик қилиш нияти борлигини, унга «раҳнамолик» қилиб туриши эвазига ойига 500 АҚШ долларидан бериб туришини маълум қилган.
ДСИ ходими К.Йўлчиев мазкур ҳолатдан шубҳаланиб, вазият бўйича вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ҳамда тегишли органларни ўз вақтида хабардор қилган. Шундан сўнг ушбу ҳолат тегишли органлар томонидан назоратга олиниб, 29 июль куни пора таклиф қилаётган фуқаро К.Йўлчиевнинг хизмат хонасида унга 900 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган.
Бу вазиятда солиқ тизими ходимларининг ҳушёрлиги ва тезкорлиги сабаб коррупция ҳолатининг олди олинди.
Тошкент вилояти ДСБ хабарига кўра, коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги ва коррупцион ҳолатлар содир этилишига мойиллиги бўлган мансабдор шахслар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш мақсадида тадбиркорлик субъект­лари ва аҳоли ўртасида аноним сўровномалар ўтказилмоқда.
Бошқа ташкилотлар ҳам бу борада самарали ­натижаларга эришаяптими? Жамиятдаги биз ­билган ёки билмаган ҳолатлар қанча?
Йирик коррупциялар сўнгги вақтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фаоллар, оммавий ахборот воситалари эътиборини жалб этади. Йирик миқдордаги коррупцияларга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам янада ­кучайтирилади. Аввало, йирик коррупциядан фарқ қилган ҳолда, ҳар куни содир этиладиган кичик миқдорни ташкил этадиган «майда» коррупцияга ечим топиш керак, назаримизда.

Барно МЕЛИҚУЛОВА,
ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔12

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔59

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔156

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар