Хоразмлик ижодкорнинг Қодирий боғига совғаси
Бир пайтлар мактаб ўқувчилари ўртасида бир-бирига китоб совға қилиш одати урф эди. Туғилган кун ёки байрамларда дўстлар томонидан туҳфа қилинган энг қимматли тортиқ – бу китоб бўларди.
БатафсилҲашаротлар ичида асаларидек табиат шайдоси бўлмаса керак. Унинг меҳнатсеварлиги, заҳматкашлиги кишини лол қолдиради. Асаларилар қийғос очилган гуллар оламига талпиниб, эртанги кун ташвиши билан яшайдилар.
Гулларнинг мўл-кўллиги ва сероблиги асалари учун айни муддао. Тиниб-тинчимас ҳашаротларнинг гул ҳиди, ранги, ҳатто ултрабинафша нурларини ҳам яхши фарқлай олишидан беихтиёр ҳайратга тушасиз. Бу жажжи жониворлар хартумлари билан гул чангини сўргач, йиғилган нектарни то уяларига етиб келгунларигача сўлак бези суюқлиги билан аралаштириб, олти қиррали мумкатакчаларига йиғишини ҳеч кузатганмисиз?
Насл қолдириш она асаларилар зиммасида бўлади. Кўпайиш улар ҳаётининг асосини ташкил қилади. Ишчи асаларилар эса мумкатакчалар ичида вояга етгач, теварак-атрофни ҳар хил чиқиндилардан тозалайдилар. Уяси теварагида учишни машқ қилиб, кейин катта арилар ёрдамида гуллар оламига талпиниб, нектар йиғишга киришиб кетадилар. Асаларилар ором олиш нималигини билишмайди. Улар учун ҳаёт қонуни шундай.
Заҳматкаш жониворларнинг ҳаёт тарзи ғоят ажойиб. Улар қисқа умри мобайнида оила-оила бўлиб, аҳил ва иноқ яшайди. Ишчи асалариларнинг асосий вазифалари гул чанги ва нектар-шарбат йиғишдан иборат. Шунингдек, ўз уялари атрофини саранжом-саришталаш, она ари ва катакчалардаги личинкаларни озиқлантириш, ташқи хавф-хатарлардан ҳимоялаш каби бир қатор юмушларни ҳам бажаришади.
Асаларилар турли ҳаракатлар ёрдамида ўзаро ахборот алмашиб туришади. «Разведкачи» асалари нектарга бой бўлган гулзорни топгудек бўлса, қайтиб келиб, қути уяси устида қорнини ликиллатиб, айланиб, гўё рақсга тушаётгандек ҳаракат қилади. Бу ҳаракат қайси томонга ва қанча масофага учиб бориш кераклигини билдиради. Шундан сўнг ишчи арилар «разведкачи» кўрсатган гулзор томон учиб кетишади.
Асалариларнинг кушандалари ҳам йўқ эмас. Чумчуқсимонлар оиласига мансуб узун тумшуқли олақанот қарқуноқлар уялари атрофида тўп-тўп бўлиб учиб юрган беозор жониворларга хавф солиб туришади. Бундай пайтларда кишиларнинг кўз-қулоқ бўлиб туриши ва ғамхўрлиги зарур.
Жиззах вилоятида асаларичиликка ихтисослашган 26 та фермер хўжалиги бўлиб, уларда йилига 200 тоннага яқин асал етиштирилади.
– Асал – она табиат томонидан инсонга инъом этилган бебаҳо неъматлардан, – дейди асаларичилик бўйича мутахассис Ҳофиз ака Сулаймонов. – Унинг шифобахш хусусиятларини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. У мунтазам равишда истеъмол қилинса, кишига тетиклик, куч-қувват бағишлайди.
Мутахассислиги бўйича ветеринар врач Ҳ.Сулаймонов мана чорак асрдан буён кичик фермер хўжалигига раҳбарлик қилиб келади. Асаларичилик унга ота касб. Ҳофиз ака ўзи истиқомат қилаётган Жиззах шаҳри Алишер Навоий номидаги маҳалланинг кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларини ўз ҳисобидан шифобахш неъмат билан таъминлаб келади.
Саховатли инсонлардан бири – Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи Ризахон Фарсахоновни суҳбатга чорладик:
– Жиззах ҳудудида етиштирилган асалдек доривор неъмат кам учрайди, – дейди у мамнуният билан. – Чунки воҳамизнинг табиати шунга мос. Асал берувчи гиёҳлар тури ҳам мўл-кўл. Бироқ Катта ўзбек тракти бўйлаб Ғаллаорол туманининг Бахмалсой ва Заргарсой қишлоқлари ичидан ўтгудек бўлсангиз, тижоратчи «асаларичи»ларни учратиб, таъбингиз хира бўлади. Ушбу трассадан ўтувчи чет эллик сайёҳлар уларнинг «маҳсулот»ларидан таътиб, ўзбек асалига қандай баҳо беришаётган экан, деб ўйлаб қоламан. Ахир, уларнинг аксарияти шакардан тайёрланган қиём эканлигини улар қаёқдан билишсин? Нега асалга сертификат бериш изчил йўлга қўйилмаган? Асални текшириб, сотувга рухсат этилишини ташкил этса бўлади-ку?!
Ҳа, асалчилик бўйича катта тажрибаси бор опанинг куюнчаклик билан айтган сўзлари айни ҳақиқат. Бугун ўч-тўрт сўм топиш илинжида қаллоблик йўлига ўтиб олиб, она табиатимизнинг ҳақиқий неъмати довруғини тушириб юбораётганлар кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаймаяпти.
Фасллар ўзгариб, ҳаёт ўз маромида давом этаверади. Мавсум алмашинуви даврида мурғак жониворлар ҳаёт синовларидан ўтиб, кузни кузатиб, қишни қаршилайдилар. Уларнинг бир гуруҳи қути уялари ёнида куз кўзёши тафтида исинишади. Саломатлигимиз посбонлари бўлган митти жониворлар ҳамиша меҳр-мурувватга, парваришга эҳтиёж сезадилар.
Абдулла САИДОВ
Бир пайтлар мактаб ўқувчилари ўртасида бир-бирига китоб совға қилиш одати урф эди. Туғилган кун ёки байрамларда дўстлар томонидан туҳфа қилинган энг қимматли тортиқ – бу китоб бўларди.
БатафсилБотирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:
БатафсилЖадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.
Батафсил