Экоолам      Бош саҳифа

«БАҲОНА КАСАЛ» ЭМАСМИ БУ?

— 14 ёшли ўғлим охирги 4-5 ойдан буён жуда ўзгарган. Қачон қарамай, каравот ё диванда чўзилиб ётган бўлади.

«БАҲОНА КАСАЛ» ЭМАСМИ БУ?

Аввалига баҳор — иликузилди маҳал, деб ўйладим. Ҳозир ёз. Таътилни ҳам шу алфозда ўтказиб юборяпти. Уйда бирор иш қилиш тугул, футбол ўйнашга ҳам хоҳиши йўқ. Ўзи эса ҳолсиз, чарчаб кетаётганидан нолийди. Қонини текширтирдик: ҳаммаси жойида. Ё бу ҳам ўсмирлик билан боғлиқ бирор ўзгаришми?

Назокат ЮСУПОВА,

Андижон вилояти

— Балоғатга етиш даврида, яъни жинсий жиҳатдан ривожланиш вақтида ўсмирлар доимий чарчоқдан нолиши кўп учрайди, — дейди Тошкент вилояти педагогика коллежи психологи Дилором САЪДУЛЛАЕВА. — Чунки ёш организмнинг барча қувват ресурслари ўсишга сарфланади: жисмоний ва ақлий меҳнат учун кам энергия қолади. Бу жараён жуда узоқ давом этмайди. Кўпи билан 1-1,5 йилда ўсмир яна ўзини аввалгидай серғайрат ҳис қила бошлайди.

Аммо эътиборсизлик қилинса, жараён чўзилиб кетиши ҳам мумкин. Масалан, уйқучанликни дангасаликка йўйиб, болани эрта тонгдан турғизиш, оғир спорт машғулотлари билан шуғулланишга мажбур қилиш вазиятни таранглаштиради. Саломатлигини ҳам ёмонлаштиради. Ота-оналар бу вақтда боланинг яхши таомланишини, етарлича ухлашини назорат қилиши лозим. Айрим ўсмирлар «Бўлди, катта бўлдим. Энди дарров ухлашим шарт эмас», деб ҳисоблаб, ярим тунгача турли нарсалар билан машғул бўлади. Оқибатда, уйқуга тўймай, кун бўйи ланж юради. Ўсмир бир кунда 8-9 соат ухлаши етарли: ками ҳам, кўпи ҳам зарар.

Ланжликнинг яна бир сабаби — компьютер ўйинлари ва телефон бўлиши мумкин. Ҳозир деярли барча ўсмирнинг мобиль телефони бор, ундан бир дақиқа ҳам ажралолмайди. Ҳатто тунда ёстиғининг остида туради. Аппарат тарқатаётган нур бош мияга таъсир қилиб, тунги уқуни ёмонлаштиради. Саккиз соат ухласа-да, мириқиб дам олмаган ўсмирнинг кундузи боши оғрийди, кайфияти ёмонлашади, беҳоллик устун бўлаверади.

Ўсмирдаги чарчоқнинг яна бир сабаби — яхши овқатланмаслик. Айниқса, ёзги таътил вақтида кун тартиби бузилади. Оқибатда нонушта ва тушлик бирга қилинади. Жинсий ва жисмоний жиҳатдан балоғатга етаётган организм учун витаминли овқатланиш муҳим. Чунки янги мушак ва пайларнинг ривожланиши, суякларнинг қотишида «қурилиш материали»нинг ўрни катта.

Ўтиш давридаги ўғил бола ҳаддан ташқари таъсирчанлиги билан қизлардан ажралиб туради. Гарчи у ўзини кучли характердаги инсондай тутишга ҳаракат қилса-да, кўнгли бўш, руҳияти заифлигини пайқаш осон. Кун бўйи ётиш, ўртоқлари билан ўйнашга ҳам қизиқмаслик ўсмирлик даври депрессиясидан ҳам бўлиши мумкин. Бунда ўсмирнинг чарчоғига руҳий ҳолати сабаб бўлади.

Ўғлингиз ялқовлиги туфайли ўзини шундай тутаётгандек туюлиши ҳам мумкин. Аммо дангасалик 4-5 ой давом этмайди, у қисқа муддатли ҳолат. Одатда, уй ишларига қарашишни хоҳламаган бола, ўртоқлари билан ўйнашга келганда «тузалиб» қолади. Фаолиятимда шунга ўхшаш ҳолатлар учраб туради. Бир гал ўқитувчилар яхши ўқийдиган бир қиз жуда ғамгин, дарсларга ҳам қизиқиши пасайиб кетганини айтишди. Баъзилар оиласида бирор муаммо бормикан, деган хаёлга ҳам борди. Дарсдан кейин шу ўқувчини олиб қолиб, суҳбатлашдим. У юрагида оғир касаллик борлигини, нафаси сиқишидан нолиди. Ҳатто ёзги таътилда узоқ вақт шифохонада ётиши кераклигини ҳам айтди.

Агар дарди оғир бўлса, таътилни кутмай, даволатиш зарурлигини ўйлаб, ўқувчининг ота-онаси билан учрашдим. Буни қарангки, ота-онанинг ҳеч гапдан хабари йўқ, менга ишониб-ишонмай қараб туришарди. «Бир гал юраги оғриётганини айтганди. Текширтирганимизда ҳаммаси яхши чиққан», деди онаси.  Шунда тушундимки, барчаси ўсмир қизнинг хаёлида бўлган.

Ўтиш давридаги ўғил-қизлар психологияси шунчалик мураккаб ва такрорланмаски, уларнинг хатти-ҳаракатини изоҳлаш учун боланинг характеридан келиб чиқиб ёндашиш талаб этилади.

Дилроз АБРАЕВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔9

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 9    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар