Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль куни «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги қарори имзоланди, дея хабар бермоқда «Kun.uz» интернет нашри.
Унга кўра, 15 августдан бошлаб:
Аи-80 маркали автомобиль бензинининг чакана нархи – бир литри учун 4500 сўм (4000 сўм эди);
Дизель ёқилғисининг чакана нархи – бир литри учун 5400 сўм (4800 сўм эди);
ЭКО дизель ёқилғисининг чакана нархи – бир литри учун 5700 сўм (4900 сўм эди) қилиб белгиланмоқда.
Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифлар ва нархлар ҳам оширилмоқда.
Ёдингизда бўлса, 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилиши назарда тутилган эди. Унга кўра, маиший истеъмолчилар учун 1 метр куб табиий газнинг нархи ҳозирги 320 сўмдан 350 сўмгача, электр энергиясининг 1 киловатти ҳозирги 250 сўмдан 280 сўмгача ошиши керак эди.
Кейинчалик ҳукумат қарорида кўзда тутилганидек, 1 июндан табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошмайдиган бўлди.
Эндиликда, 2019 йил 15 августдан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларига янги нархлар ва тарифлар белгиланмоқда. Эътиборлиси, аҳолига тарқатиладиган электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг нархи 1 июнда ошиши керак бўлган миқдордан ҳам кўпроққа оширилган.
Электр энергияси нархи (кВт-соат):
– I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун – 450 сўм (250 сўм эди);
– III гуруҳ истеъмолчилари, жумладан аҳоли учун – 295 сўм (250 сўм эди);
– IV гуруҳ истеъмолчилари учун – 450 сўм (350 сўм эди);
Президентнинг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун – 450 сўм (365 сўм эди).
Табиий газ (метр куб)
Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун, идоравий ва муниципал турар-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари, аҳолини табиий газ билан таъминловчи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, турар жой хоналари иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун газ ҳисобини юритувчи асбобга эга локал қозонхоналар учун – 380 сўм (320 сўм эди);
Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ ҳисобини юритувчи асбобга эга бўлмаса:
Овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун – 660 сўм (553 сўм эди);
Иситиш учун – 380 сўм (320 сўм).
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (шунингдек, ўз балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари бўлган юридик шахслар) учун – 1000 сўм (800 сўм эди);
Президентнинг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун – 1000 сўм (1000 сўм эди).
Бошқа улгуржи фойдаланувчиларга – 660 сўм (600 сўм эди).
Аҳолига рўзғорда фойдаланиш учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ (кг.) – 1120 сўм (950 сўм эди).
Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги
🕔11:42, 20.08.2026
✔60
Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Батафсил
Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади
🕔11:39, 20.08.2026
✔58
1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисослаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.
Батафсил
Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади
🕔14:32, 14.08.2026
✔108
Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.
Батафсил