Экология      Бош саҳифа

ШАҲАРЛАРДА АРЗОН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ

Арзон уй-жойларни кимлар олиши мумкин?

Квартиралар жисмоний шахсларга берилади, бунда қуйидагилар устун даражага эга бўлади:

ШАҲАРЛАРДА АРЗОН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ

 ёш оилалар;

 эскирган уй-жойларда яшаётганлар;

 республика шаҳарларида яшайдиган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифалари.

Арзон уйлардаги квартиралар жисмоний шахсларга туман ҳокимликларида тузилган ҳудудий комиссия томонидан бириктирилади.

Квартира сотиб олиш учун ҳудудий комиссияга қандай ҳужжатлар топшириш зарур?

 ариза;

 қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

 уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг юқоридаги талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Квартирани бириктиришда ҳудудий комиссия нималарни инобатга олади?

Квартирани бириктиришда ҳудудий комиссия қуйидаги мезонларни инобатга олади:

 ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара, бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаётганлик;

 бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

 кўп болали оила;

 она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

 ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

 оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

 турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

 таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

Аризаларни кўриб чиқиш тартиби?

Ҳудудий комиссия уй-жой шароитларини яхшилашга берилган аризаларни ҳафтада камида бир марта кўриб чиқади.

Аризани тегишли рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади.

Ҳудудий комиссия аризаларни улар тушишига қараб ва журналда рўйхатдан ўтказиш навбатига кўра кўриб чиқиши шарт.

Комиссия квартирани бириктириш ёхуд рад этишнинг аниқ ва асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда протокол қарор қабул қилади.

Ҳудудий комиссия ҳар йили:

1 февралгача барча квартираларни бириктиришни тугаллайди;

1 апрелгача бўлажак йилда қуриладиган квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхати ва протокол қарорини банкка тақдим этади.

Арзон уй-жой олиш учун жисмоний шахсларга ипотека кредитини бериш тартиби қандай?

Ипотека кредитлари жисмоний шахсларга уй фойдаланишга топширилгандан кейин берилади.

Ипотека кредити миқдори кредит ресурслари манбаидан қатъи назар, квартира қийматининг кўпи билан 75 фоизини ташкил этади.

Дастлабки бадал миқдори қанча?

Жисмоний шахслар дастлабки бадал маблағларини ўзларига квартира бириктирилгандан кейин 60 календарь кундан кечикмай алоҳида жамғарма депозит ҳисоб рақамига тўлайди.

Кўрсатиб ўтилган муддатларда квартира қийматининг ўртача 15 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўланмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг квартирани ушбу шахсга бириктириш ҳақидаги протокол қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Кредит қанча муддатга берилади?

20 йил муддатга, таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

Кредит олиш учун банкка қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Квартирани сотиб олаётган жисмоний шахс турар жой фойдаланишга топширилгандан кейин банк филиалига:

 ариза;

 қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти;

 қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчилар)нинг молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Қарз олувчининг молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатларга нималар киради?

 доимий иш жойига эга бўлган фуқаролар учун – иш берувчидан белгиланган шакл бўйича охирги 12 ойдаги даромадлар тўғрисидаги маълумотнома;

 доимий иш жойига эга бўлмаган фуқаролар учун – улар яшайдиган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ойдаги даромадлар тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар