Давр нафаси      Бош саҳифа

Энг улуғ мўъжиза

Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Энг улуғ мўъжиза

Ота-боболаримиздан бизга етиб келган эртаклар, ривоят, мақол ва достонларда китоб доим муқаддас нарсалар қаторига киритилган. Китоб нон каби қадрланган. Ўтган асрлар хаттотлиги ниҳоятда нозик дид билан амалга оширилганки, китобларни ўқиган киши ҳам хаттотлик санъатидан баҳра олган.
Қадимда ўқимишли оилалар болаларини мактабларга бергач, ўқишнинг ҳар бир босқичи тугагандан кейин болаларига китоб совға қилганлар. Китобни асраш, ундан фойдаланишга ҳам катта эътибор беришган. Китоб махсус лавҳга қўйиб ўқилган. Сабаби китобни оҳиста варақлаб очиш қулай бўлган, қайириб очилмаган. Китоб бетлари орасига хатчўплар қўйиб белгилашган. Китобга хаттотдан бошқа кишининг ёзиши ножоиз ҳисобланган. Ҳар қандай муҳтожликка тушган одам ҳам китобларини сотмаган.
Китобхонликнинг ҳам маълум аҳамияти бўлган. Кўпинча 5-6 киши бир жойга тўпланиб, бирор китобни ўқиб, муҳокама қилишганки, унинг мазмуни шу давра аҳли хотирасида бир умр сақланган. Айрим оилаларда кечки овқатдан сўнг китобхонлик ўтказилган. Оиланинг бир аъзоси китобни ифодали ўқиган, қолганлар тинглаб, муҳокама қилиб боришган.
Хўш, бугун оилада китобни асраш ва ўқиш маданияти ҳақида ота-оналар нималарга эътибор беришлари керак? Энг аввало, ҳар бир тарбиячи ўз соҳасига оид китобларни ва уларнинг аҳволини яхши билиши, болаларнинг шу китоблардан қандай фойдаланаётганидан хабардор бўлиши лозим. Иккинчидан, болаларнинг қайси кутубхонага аъзолиги, кутубхонадан қандай китоблар олиб ўқиётганлиги, китобни қай аҳволда олди-ю қай аҳволда сақлаганлигидан хабардор бўлса яхши бўлар эди. Учинчидан, ҳар бир ота-она боласининг ёшига қараб қандай китобларни ўқиш мумкин-у қайси китобларни ўқиши унинг ёшига тўғри келмаслигини билиши даркор. Айниқса, 8-9-синф ўқувчиларининг ота-оналари болалари қандай китобларни ўқиётганлигидан мунтазам хабардор бўлишлари керак. 13-15 ёшли болаларга саргузашт асарларни ўқишни тавсия қилиш керак. Бундай асарлар болалар онгини ўстиришга, ўзига ишонч руҳини тарбиялашга ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек халқ оғзаки ижоди дурдоналари – достонларни ўқиш боланинг тафаккури кенгайишида ниҳоятда муҳим. Чунки достонларда ахлоқ, меҳнат, ватанпарварлик тарбияси асосий ўрин тутади. Ҳозирги давримизда телевизор, қўл телефонлари ва компьютерга вақт-вақти билан дам бериб, болаларимиз ўқиган китоблардаги бадиий тасвирларни улар оғзидан эшитиш фойдадан холи эмас.
Ота-боболаримизнинг яна бир яхши одатларини қайта тиклаш даври келди. Яъни, болаларимизнинг туғилган кунларида, узоқ сафарларга бориб келганимизда, байрамларда уларга бирор кийим совға қилишга ўрганганмиз. Кийимни ҳамма вақт олиб бериш бурчимиз. Болаларимиз эслайдиган кунларда уларга китоб совға қилсак, уларда китобга нисбатан меҳр уйғотган бўламиз, чунки болалар ҳар бир совғани қадрлаб асрашади. Китобни севишдаги, авайлаб ўқишдаги болаларга кўрсатадиган энг ишончли таъсир ўзимиз ўрнак бўлишимиздир. Умуман, болаларнинг китобга меҳрини уйғотишда ота-оналарнинг ўрни мактабга нисбатан ҳам салмоқли эканини ҳеч қачон унутмаслик керак.

Инобат ҲАМРОЕВА,
Бухоро вилояти 
АКМ сектори мудири
 




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔10

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔58

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар