Давр нафаси      Бош саҳифа

НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

12 нафар отага нима учун «ўн беш сутка» берилди?

Бугун жамият ҳаётидаги ўткир муаммолардан бири – оилавий ажрашишлар экани шубҳасиз. Хўш, бу муаммога қарши курашиш, бутунлай бартараф этиб бўлмаса-да, олдини олиш учун нима қилиш керак? Оилалар бузилишига сабаб бўлаётган энг асосий иллатни бартараф этиш, жамият таянчи ҳисобланган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш қандай омилларга боғлиқ? Қандай йўл тутсак, хонадонимиз тинч-тотув бўлади, фарзандларимиз кўзлари қувончдан порлайди? Бунинг учун нималарга амал қилиш лозим?

Оила тинчлиги мустаҳкам имон-эътиқод, миллий қадрият­ларимизга содиқлик, бир-бирини тушуниш каби хислатларга асосланади. Ота-болаларимиз борига шукр, йўғига сабр қилиб яшашган. Ҳозир кўп ёшлар борига қониқмайди. Агар рўзғорда озроқ етишмовчилик бўлиб қолса, дод-фарёд солиб ҳаётдан нолийди. Аслида ота-боболаримиз биздек фаровон, қулай, тўкин-сочин турмушга эга бўлмасалар-да, қаноат қилишган.
Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим: баъзи ёшлар одоб-ахлоқ, имон-эътиқодга нисбатан «эскилик сарқити» деб қараб, ўзларича хорижий маданиятга тақлид қилишлари жуда ачинарлидир. Ёшларни катта ҳаётга тайёрлаб бориш керак бўлсада, афсуски, кўпчилик ота-оналар мебель, гилам ва шунга ўхшаш моддий нарсаларга бор эътиборини қаратиб, асосий вазифани: қизни турмушга тайёрлаш, йигитни ҳақиқий ватанварвар эркак, мард, жасур оила бошлиғи қилиб тарбиялашни унутиб қўймоқда. Оилалар бузилишига мана шу нарса асосий сабаб, десак хато бўлмайди.
Оила қураётган йигитга «хотиннинг ҳақи нима», «аёлга қандай муомала қилиш керак» ва шунга ўхшаш масалаларни пухта ўргатиш лозим. Акс ҳолда арзимас жанжал билан боши берк кўчага кириб қолиши мумкин.
Турмушга чиқаётган қизга эрининг ҳақ-ҳуқуқларини, турмуш ўртоғига, қайнота-қайнонасига қандай муомала қилиш, фарзанд тарбиялаш, рўзғор юритиш пухта ўргатилиши лозим. Ёшларни мол-дунёга ружу қўйишдан асраш, уларга ҳаётда юқори мақсадлар билан яшашни ўргатиш талаб этилади. Муҳими, фарзандларимизга сабрли бўлишни, қаноатни ўргатишимиз, таълим-тарбияни шу асосда ташкил этишимиз зарур бўлади.
Албатта, оилалар тинч бўлишида қайнота-қайнонанинг ўрни катта. Ёшлар бирон хатога йўл қўйишса уларни тўғри йўлга солиш биринчи галда қайнота-қайнонанинг вазифаси саналади. Афсуски нафақат буни унутиб қўйган, аксинча, фарзанд­лар онгини турли гап-сўзлар билан заҳарлаб, уларнинг оиласи бузилишига сабабчи бўлаётган қайноналар борлиги жуда ҳам ачинарли ҳолдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида «Ота-оналар ўз фарзанд­ларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар...» дейилган. Лекин, баъзида бурчларимизни ҳам унутиб қўймоқдамиз.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимида 2019 йил беш ой давомида болаларининг моддий таъминоти учун алимент тўловларини қасддан тўламаган 12 нафар қарздорга нисбатан Олот туман маъмурий судининг қарори билан ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бундан ташқари моддий ёрдамга муҳтож болалар фойдасига 157 миллион сўмдан ортиқ алимент пуллари ундириб берилди. Шунингдек, эътиборли жиҳати, 46 та оиласи бузилган фуқаролар яраштирилиб оиласи тикланишига эришилди. Олот туман мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари хайрли ишга қўл уриб, тумандаги 12 та моддий ёрдамга муҳтож оилага давлат ижрочилари шахсий маблағлари ҳисобидан кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб берилди.

 Нусрат ТАНГРИЕВ,
МИБ Бухоро вилоят Олот туман бўлими давлат ижрочиси
 




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔10

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔58

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔155

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар