Экоолам      Бош саҳифа

«ЯНА  ОЗГИНА  УХЛАЙ...»

ҳаммаси шундан бошланади

«ЯНА  ОЗГИНА  УХЛАЙ...»

Тонгда кўпчиликда бир муаммо учрайди: уйқудан барвақт уйғониш.  Айниқса, уйқуга кеч ётганда, буни уддалаш мушкул. Эрта турганнинг  иши унади, дейди халқимиз. Хўш, бунга қандай эришиш мумкин? Нима қилса, вақтли уйғониш мумкин?

Бунинг учун уйқуга тўйиш муҳим. Агар уйқунгиз қонмаган бўлса, саломатлигингиз ёмон бўлмаса ҳам ишларингиз унча ўхшамаслиги мумкин.  Агар эрталаб кўзингизни очишингиз билан «яна бир-икки дақиқа ётай», десангиз, бу одатни ҳозироқ ўзгартиришга киришинг. Ҳар доим кеч туриш, ишга ёки ўқишга шошилиш, маза қилиб нонушта қилолмаслик кун бўйи кайфиятни бузади. Агар қўнғироқ бонг уриши билан ўрнингиздан тура олмасангиз, демак, сизда шахсий интизом суст. Вақтида ўрнингиздан туриб,  ҳамма нарсага улгуриб, хотиржам уйдан чиқишга нима етсин.

Эрталаб туришдан олдин аниқ тўхтамга келиш керак. Чунки тонгда  нима билан шуғулланишни билмайдиган, аниқ режаси бўлмаган инсон ухлаб қолиши табиий. Агар эрта туриб, омадли ва бахтли инсонлар сафида бўлишни истасангиз, қуйидаги қоидаларга оғишмай амал қилинг.

1 Ҳар кунги қатъий режа ва мақсадингиз бўлсин. Шунда ўриндан туриш осон кечади.

2 Кунни, албатта, бадантарбия билан бошланг. Бу анча тетиклашишга кўмак беради.

3 Қора каҳва ё қайнаган сув ичишни унутманг. Бу кайфиятни кўтаради, бадан ва руҳга тетиклик бағишлайди.

4 Ухлайдиган хонада овқат қолдиқлари ва идишларни қолдирманг. Хонангиз озода бўлиши лозим. Эрталаб кўзингизни очганингизда, атрофга боқиб, қалбингиз яйрасин. Хонани шамоллатинг, ётоқхонадаги ҳаво салқин бўлса, уйқудан тетик уйғонасиз.

5 Ўрин кўрпангизни тез-тез алмаштириб туринг. Ухлашга ётишдан олдин душ қабул қилса­нгиз, чарчоқни олади. Кечки пайт ёғли ва ширин таомлардан воз кечиб, енгил таомланинг, кўпроқ мевалар тановул қилинг.

Феруза ЎРИНБОЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔65

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔64

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔107

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар