Кўз — танадаги нозик аъзо. Ҳатто бошқа аъзолардаги хасталик ҳам кўзга салбий таъсир қилиши мумкин.
Аммо кўпчилик бу ҳақда билмайди ва кўзидаги муаммонинг асл сабабини тополмайди.
Артериал қон босими хавфи
Одатда, қон босими ошган катта ёшдагилар кўзининг оғриши, кўриш қобилиятининг пасайишига деярли эътибор бермайди. Буни ёш билан боғлиқ муаммо, деб ҳисоблайди. Артериал қон босими — юрак ва буйракдан ташқари кўзни ҳам зарарлайди. Босим ошганда кўздаги майда қон томирлар торайиб, тўрпардага етарли миқдорда қон етиб бормайди. Қон ва кислород билан таъминланиши сустлашган кўзда кўриш қобилияти пасаяди. Қон босимининг ортиши узоқ вақт даволанилмаса, бунинг таъсирида бемор бутунлай кўриш қобилиятини йўқотиши мумкин.
Кўзда инфаркт ҳам, инсульт ҳам...
Ҳар бир аъзо, жумладан кўз ҳам, кислород билан узлуксиз таъминланади. Танадаги заҳарли моддалар, ортиқча тузлар, алкоголь ва никотин кўз томирларини торайтиради, тиқинлар пайдо қилиб, кислород етиб бормайди. Натижада, кўз инфаркти содир бўлади. Бунинг белгиси: кўзда қора ёки бошқа рангдаги катта доғ ҳосил бўлади.
Кўз инсульти кўпинча яширин ҳолда кечади. Кўз инсультини беморнинг кўриш қобилияти пасайиши ҳамда кўзда доғлар пайдо бўлишидан аниқлаш мумкин. Кўз қизариши, қон босимнинг ошиши ҳам кўз инсультининг белгиси ҳисобланади. Буни даволашда шифокор буюрган муолажалар билан бирга кўз нурини тикловчи машқлар ҳам бажарилади.
Қандли диабет асорати
Қандли диабетга чалинган одам кўзини текширтиришни унутмаслиги керак. Негаки, қандли диабет касаллиги таъсирида кўз туби қон томирлари зарарланади. Бу ҳолат тиббиёт тилида диабетик ретинопатия дейилади. Агар вақтида касалликнинг олди олинмаса, беморнинг кўриш қобилияти пасаяди. Дастлаб майда қон томирлар кенгаяди, қон айланиши бузилади. Аста-секин томир ичида тиқинлар ҳосил бўлиб, қон айланишига халақит беради. Бунинг таъсирида томир девори мўртлашади, дағаллашади, эластиклигини йўқотади. Натижада кўзнинг тўрпардасига маълум миқдорда қон қуйилади. Тўрпардада тўпланган қон ва ювилиб кетишга улгурмаган моддалар кўриш қобилиятини пасайтиради.
Йилига икки марта офтальмолог кўригидан ўтиб турилса, кўз қон томирларидаги ўзгаришлар ва унинг сабаблари вақтида аниқланади. Шунингдек, қонда қанд миқдорининг ортиши ёки камайиши ҳолати вақтида даволаниши керак.
Зарифа ҚОСИМОВА,
офтальмолог
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил