Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
Батафсилёнғин содир бўлиш хавфи ошади
Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.
Айрим ҳудудларда эътиборсиз қолдирилган бинолар, вақтинча бўш турган иншоотлар ёнғин хавфи бор жой ҳисобланади. Хусусан, қурилиши тугамаган айрим биноларда тез аланга олувчи турли буюмларнинг тўпланиши ва қаровсиз қолдирилиши ёнғин келиб чиқиш эҳтимолини оширади. Бундан ташқари, ҳовли уйларда содир бўлаётган ёнғинларнинг катта майдонга тарқалиб кетишига қурилишда ёнғинга қарши оралиқ масофаларни сақламаслик, томлардаги ёғоч панжараларга тилсиз ёвга қарши махсус суюқлик билан ишлов бермаслик, уйлар орасида ёнғинга қарши девор қурилмаслиги сабаб бўлмоқда.
Шунинг учун хонадонларда ёнғиннинг олдини олиш мақсадида янги қурилаётган ёки таъмирланаётган уй-жой ҳовлиларда ёзги ошхона ва тандирхона, молхона ва емхоналарнинг ҳамда ҳар жуфт хоналар орасида олти метрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши оралиқларни сақлаш керак.
Шу билан бирга, икки қўшни хонадон оралиғида томни кесиб ўтувчи 60 сантиметр баландликдаги ва қалинлиги 12 сантиметрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши деворлар билан ажратиш зарур. Уй томининг ёғоч панжаралари ўтга бардошли бўлиши учун унга махсус суюқликлар билан ишлов бериш, иситиш печларини қоидага мувофиқ ўрнатиш зарур. Энг муҳими, бинодан фойдаланишда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг оддий қоидаларига риоя этиш каби тадбирлар орқали иморатларни ўт балосидан сақлаш мумкин.
Аслида ёнғиннинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар жуда оддий. Уларга тўла амал қилинса, инсон ўз мол-мулки ва яқинлари ҳаётини хавфдан асраган бўлади.
Бахтиёр САМИГОВ,
Юнусобод тумани ЁХБ бошлиғи
ўринбосари, подполковник
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил