Давр нафаси      Бош саҳифа

НОНДАЙ АЗИЗ

Тўнимиз пешидан ушлаб келаётган боламизга, аввало, мана шу нарсаларни ўргатишимиз шарт. 

 

НОНДАЙ АЗИЗ

Унутилаётган тилак
Деҳқонлар ҳар саҳар тўрғайдан аввал уйғониб, мўл ҳосил олиш илинжида меҳнат қилади. «Ҳорманглар! Хирмонга барака!» десак, дастурхонимиз янги ризқ-рўзга тўлади.
Доно кексалар «Уйинг буғдойга тўлсин», деб дуо қилади. Бу ўта ноёб сўз эзгулик ва иноқлик туйғусини бахш этади. 
Мен ҳам дўстларга «Уйингиз буғдойга тўлсин», деб табрик юбордим. Улар тилимизда унутилиб қолаётган бу тилак сўзини, кишини бироз мулоҳазага тортадиган сермазмун табрик деб баҳолашди.
Қадимдан ота-оналар нонни эъзозлашни алоҳида одоб сифатида болаларига  ўргатишган. Онам ёшлигимизда «бу гапни ўнг қулоғинг билан ҳам, чап қулоғинг билан ҳам эшит, болам!» деб, нонга муносабат ҳақида жуда кўп нарсаларни гапириб берардилар. Ўша гаплар ҳамиша қулоқларим остида жаранглаб туради. 
«Нонни эъзозлаш имонимизнинг белгиси, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб нонни қўлга ол, ярашасини синдир, тоза жойга қўй. 
Нон олсанг, жуфт ол, дастурхонга жуфт қўй, нон қўлингдан тушиб кетса, дарҳол олиб, ўпиб кўзингга сурт, ушоғини ҳам териб е. 
Йўлга чиқсанг, бемаҳалда юрсанг,  нон ол, жинлардан сақлайди.
Бировникига борганингда нон олиб бор, чунки ҳеч ким нонга эҳтиёжсиз эмас...»  
Эсимда, онам тўй-маъракага борсалар, ушлаган қулоқдек нонини камзул чўнтагида олиб келарди. Бу биз учун нонни ­эъзозлаш мактаби бўлган. 
Бой бўлишга мажбур
«Таомланиш одоби» китобида ёзилишича, «бир тишлам нон учун уч юз олтмиш киши хизмат қилади. Уларнинг биринчиси ҳазрати Микоил бўлиб, Аллоҳнинг хазинасидан сувни келтиради. Охиргиси эса новвойдир. Пиёла, коса, товоқ каби буюмларни нон устига қўймасин, лекин ейиладиган маҳсулотларни қўйса бўлади. Дастурхонда синиқ нон бўлса, бутун нонни синдирмаслик керак. Акс ҳолда, исрофгарчиликка йўл қўйилган бўлади.  Қўл, пичоқ ёки товоқ нон билан артилса, уни еб қўйиш зарур. Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш бойлик ва ризқнинг баракали бўлишига сабабдир. 
Шу жойда бир ибратли ривоят эсимга тушди.
Қадим замонда бир савдогар одам бойлигини санайвериб ҳисобига етолмас экан. У маслаҳат сўраб бир донишманд олдига борибди. Донишманд эса «...Агар ниятингиз шу бўлса, туянинг устида нон есангиз, давлати­нгиз камаяди», — дебди. Бир куни бой чўллар орқали карвон тортиб савдога кетаётиб, донишманднинг айтганини қилибди. Туянинг устида нон синдираётганда, нон ушоғи қум ичига тушибди. Савдогар карвонни тўхтатибди, хизматкорлари билан бирга нон ушоғини қидирибди, лекин тополмабди. Шунда давлатманд одам нон уволидан қўрқиб, оёқости бўлмасин деб, ўша нон ушоғи тушган жой атрофини қўрғон-девор билан ўратибди. Сўнгра йўлида давом этибди... Бой савдодан қайтгач, донишманд ҳузурига борибди ва бўлган воқеани айтибди. Доно киши бу имонли савдогарга ҳурмат билдирибди: «...Агар нон ушоғини увол бўлмасин учун қўрғон қурган бўлсангиз, бойлигингиз бундан ҳам зиёда бўлади, нонни эъзозлаган барака топади», — деб дуо қилибди.
Чиқиндига улоқтирилган ризқ
Ҳаётда бироз кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам учраб туради.
Бир мисол. Эрталаб бир аёлни йўл ёқасидаги чиқинди қутисига нон ташлаганини кўриб қолдим. Танамга сиғмай, ўз эътирозларимни айтдим. У аёл бунга бепарво бўлиб, ит-мушуклар ейди, деб бемалол кетаверди. Ё, тавба, бундайларга Яратганнинг ўзи инсоф берсин.
Бу одамлар «Сен етим эмассан» фильмидаги «...оқ нон, оқ нон...» деб шодликдан чапак чалиб сакраган жажжи етим қизчани ёки нон ушоғини тераётган онани кўрмаганми? Қолган нонни қуритса, у жуда мазали бўлишини наҳотки билишмайди. 
Донишманд  Абул Фарож ҳикоя қилади.  Биров қаттиқ нонни сувда ивитиб, ҳузур қилиб еб ўтирган файласуфни кўриб ҳайрон бўлибди ва:
— Қаттиқ нонни ҳам мазза қилиб ейиш мумкин эканми? — деб сўрабди.
— Албатта. Мен фақат қотган нон мазали бўлиб туюлгунга қадар нафсимни тийиб ўтираман, — дебди файласуф.
Биз оталар, кўпни кўрган катталар, аввало, ўзимиз ўрнак бўлиб, тўнимиз пешидан ушлаб келаётган боламиз «нанна» дегандан бошлаб,  нонни эъзозлаш одобини ўргатишимиз шарт. 

Ғафуржон ЙЎЛДОШЕВ




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар