Фарзанди ўз вақтида етарли даражада таълим-тарбия олиши учун ота-она уларга ҳамма шароитни яратиб беришга ҳаракат қилади.
Кези келганда биргина боласини мактабга чиқаришда борини бутлаб, йўғини йўндириб беради. Ота-онанинг истаги битта — фарзанди ўқиб-ўрганиб, қўлидан иш келадиган, эл корига ярайдиган, керакли одам бўлсин.
Бу борада мактаб ҳам ота-онага тилакдош. Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади бир. Лекин ҳар куни мактабга қатнаётган бола қай даражада билим оляпти? Таълимнинг самарадорлиги қандай ва нима билан ўлчанади? Бу каби ҳаммани қизиқтирадиган саволларга Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жавоб берди.
— Бу ҳаммаси ўйлантирадиган савол. Аммо шу пайтгача ўқувчининг билим даражасини баҳолашга етарли эътибор қаратилмаган, — дейди Ш.Шерматов. — Ҳозир бу масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, мувофиқ ечим топиш устида иш олиб бориляпти. Аслида таълим сифати кимнингдир субъектив муносабати асосида баҳоланмайди. Уни баҳолашнинг халқаро стандартлари бор. Биз келажакда ўша стандартга ўтишни режалаштиряпмиз. Бу 2021 йилдан жорий этилиши мумкин.
Таълимнинг сифати жуда кўп омилларга боғлиқ. Кўп йиллар давомида ўқитувчига ўзининг вазифасидан ташқари ишлар юклаб келинган. У қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш, ортиқча ва кераксиз йиғилишларга мажбуран жалб этилган. Бу ўқитувчининг ўз устида ишлаш ва ўқувчиларга самарали таълим беришига, албатта, тўсқинлик қилади. Биз ўтган беш ой давомида ўқитувчиларни ана шундай ҳолатлардан озод ва ҳимоя қилишга интилдик. Улар учун қулай меҳнат шароити яратиш, ойлик иш ҳақини ошириш, турли даражада моддий-маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келяпмиз. Аммо ўн мингга яқин муассасанинг ҳаммасини янгича ишлаш жараёнига ўтказиш ўзига яраша вақт талаб қилади. Шунинг учун мактаблардаги ҳамма муаммоларни ҳал қилдик, десак, бу ёлғон бўлади.
Дарҳақиқат, соҳада кейинги пайтда салмоқли ишлар қилина бошлаганига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Хусусан, ўқитувчилик касби мавқеини ошириш ва улар меҳнатини енгиллаштириш мақсадида ўқитувчилар юритадиган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага камайтирилди. Мактабларда ўтказиладиган турли текширувлар сони 26 бараварга қисқартирилди. «Халқ таълими фидойиси» давлат мукофоти таъсис этилди. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари тоифасига қараб 40 фоиздан 72 фоизгача оширилди. Психологлар иш ҳақи 103 фоиз, мактаб директори ва ўринбосарлари, Ахборот-ресурс маркази раҳбари ва кутубхоначилар маоши 33 фоиз кўпайтирилди.
Эндиликда таълим муассасасининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган ва бюджетдан ташқари топилган маблағларнинг 99 фоизи умумтаълим мактаблари тасарруфига ўтади. Мактаб раҳбарига даромадларнинг жами суммасидан 10 фоизини ўз хоҳишига биноан моддий рағбатлантириш ҳуқуқи берилади.
— Бизда иқтидорли ўқувчилар жуда кўп, — деб сўзини давом эттиради вазир. — Лекин математика, физика, кимё, биология, информатика каби фанлар бўйича халқаро олимпиада ғолиблари бизда негадир йўқ. Шуларни назарда тутган ҳолда 2019 йилдан бошлаб ҳар бир ҳудудда иқтидорли ўқувчилар учун «Президент мактаблари» ташкил қилмоқчимиз. Бундай мактабларда энг малакали ўқитувчилар дарс беришади. Инглиз тили бўйича ҳам алоҳида таълим берилади. Бугун баъзи мактабларда ўқувчи сони мактаб қувватига нисбатан икки-уч баравар кўп. Аммо яна айрим мактаблар мактаб қувватининг учдан биридангина фойдаланишяпти, холос. Келажакда таълим сифати юқори бўлган намунали мактаблар тармоғини ишга туширишни режалаштиряпмиз. Агар шундай қилинса, ота-оналар фарзандини ўзлари хоҳлаган зўр ўқитувчиларда ўқитиши учун имконият яратилади.
Абдукарим АВАЗБЕКОВ
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил