Экология      Бош саҳифа

Чиқиндидан қимматбаҳо металл олинади

Ҳар куни атмосферага чиқаётган минглаб тонна заҳарли газлар тобора инсоният олдидаги энг оғир муаммолардан бирига айланиб бормоқда.

Чиқиндидан қимматбаҳо  металл олинади

  У, биринчи навбатда, атроф-муҳитни ифлослантириб, нохуш ҳид таратади. Қолаверса, кўплаб турдаги касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

— Жорий йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари ҳамда кўпгина инновацион марказлар билан жами 1,5 миллиард сўмлик йигирмата шартнома имзоланди, — дейди «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бош муҳандисининг илмий ишлар бўйича муовуни Одилхўжа ПАРПИЕВ. — Айниқса, улар орасида техноген чиқиндилар таркибидан ажратиб олинаётган нодир металлар иқтисодиётимиз қаддини кўтаришдаги ўрни беқиёсдир. Масалан, комбинатда чиқиндилардан йил давомида минг тонна кислота 1,2-1,3 миллион тонна атрофида сульфат кислота ажратиб олинади. Биласиз, мазкур жараёнда печларнинг ўрни салмоқли. Шу боис ҳозирда печлар сонини кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. 

— Йиғилиб қолган техноген чиқиндилардан қайта фойдаланиш имкони борми?

— Албатта. Бугунги кунда чиқиндиларнинг атроф-муҳитга етказаётган экологик таъсирини камайтириш, ундан мис, олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни ажратиб олиш борасида аниқ ва мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Негаки, комбинат тасарруфидаги қирққа яқин катта-кичик корхоналардан ҳавога кўтарилаётган аччиқ тутун ва бир ярим минг гектар майдондаги чиқиндиларни узил-кесил бартараф этишнинг сира иложи йўқ. Масаланинг ечими ҳаво тозаловчи фильтрлар ўрнатишдир.

Бугунги кунда бир миллиард тоннадан ошиқ чиқинди мавжуд. Энг қизиғи, унинг ҳар бир тоннасидан ўттиз граммгача мис ажратиб олиш мумкин. Йилига яна 30-35 миллион тонна чиқинди қўшилади. Шунинг 300-400 тоннаси кун давомида ишланади. Яъни, қимматбаҳо металлар ажратиб олинади.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔60

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔58

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар