Дунёда инсон учун фарзандининг соғлиғидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳар биримиз зурриёдимизнинг, аввало, соғлом дунёга келишини истаймиз.
Истаймиз-у, лекин саломатлик учун энг оддий бўлган қоидаларга амал қилмаймиз. Кичкина хатоимиз вақти келиб катта фожиага айланиб кетганда эса бошимизни қайси деворга уришни билмай қоламиз.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди мутахассисларининг маълум қилишича, юрак нуқсони билан туғилган боласига шифо излаб келувчилар сони йил сайин ортмоқда. Ҳар йили бундай болалар хориждан келган малакали мутахассислар ёрдамида жарроҳлик амалиёти билан даволанмоқда.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва Ҳиндистоннинг «Artemis Medicare Services Limited» госпитали билан ҳамкорликда жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 20 нафар оғир туғма юрак нуқсони бор бола Ҳиндистонда соғломлаштирилди. Апрель ойида эса Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасидан ташриф буюрган «Junior Chamber International» ташкилоти ва «Седжонг» госпиталининг малакали мутахассислари 40 нафар худди шундай бемор болани тиббий кўрикдан ўтказди ва улардан олти нафари Корея Республикасига жарроҳлик учун юборилди. Сентябрь ойида эса яна 12 нафар бола даволаниб қайтди.
Германиянинг «Peace Village International» халқаро ташкилоти грант маблағлари доирасида юрагида туғма нуқсони бор болаларнинг яна 100 нафари республикамиз клиникаларида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
— Бизга ёрдам сўраб мурожаат қилаётган ҳар бир боланинг дардига даво бўлишни истаймиз, — дейди «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг бошқарув раиси ўринбосари Нозимжон МЎМИНОВ. — Лекин бунга имконимиз етмайди. Халқаро ташкилотлар кўмагидан оқилона фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Жарроҳлик учун бемор болаларни, асосан, хорижий клиникалардан келган шифокорлар кўрик жараёнида танлаб олишади.
— Нега юрак нуқсони билан туғилаётган болалар сони камаймаяпти?
— Афсуски, ҳалигача халқимизни тиббий саводхонликка ўргатолмаяпмиз. Аёлларимиз ҳомиладорлик пайтида саломатлигига жиддий эътибор қаратмайди. Юрак нуқсони, лаб-танглай нуқсони ва бошқа туғма дард билан дунёга келаётган болалар ҳомиладорлик давридаги вирусли касалликларнинг асоратидир. Биз оддий шамоллаш деб ўйлайдиган грипп вируси аслида қанчалар кучли ва хавфли эканини ҳали-ҳануз кўпчилик тушунмайди. Оналар иммун тизими заифлашганидан яна бошқа вирусли касалликларга ҳам чалиниб қолади. Касаллик билан оғригани бу бир муаммо бўлса, уни вақтида даволашга ҳаракат қилмаслиги яна бир кечириб бўлмас хатодир.
Бу ҳам етмагандек, соппа-соғ боласини эҳтиётсизлик қилиб куйдириб қўяётганлар ҳам кўп. Тўғри, фалокат оёқостида дейишади. Лекин фарзандига ҳар доим эътиборли бўлиш ҳар бир ота-онанинг вазифаси-ку.
Мутахассиснинг таъкидлашича, лаб-танглай туғма нуқсони ва куйишдан кейинги асоратлари бўлган болалар ҳам ҳар йили халқаро ташкилотлар кўмагида даволанмоқда. Масалан, жорий йил май ойида Жанубий Кореянинг Ёнсе университети «Severance» госпиталининг малакали шифокорлари Андижон вилоятига ташриф буюришди. Бу ерда юзида юқоридаги каби нуқсони бўлган, жарроҳликка жиддий эҳтиёжи бор болалардан 39 нафари танлаб олиниб, даволанди.
Шунингдек, Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилотининг гранд маблағи доирасида жағ-юз ва ортопедик нуқсони бўлган 217 нафар бола юртимиз шифохоналарида соғломлаштирилди.
Энг муҳими, бепул амалга оширилаётган бундай саховатли ёрдам эвазига болажонларнинг ҳаёти бутунлай ўзгармоқда. Вужудига саломатлик, кўнглига қувонч, қанча оилага эса хотиржамлик қайтмоқда.
Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,
«Оила даврасида» мухбири
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил