Қишлоқ хўжалигида муаммолар бўлса, барчага «оммавий» қасам ичириш зарурми?
Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жамиятимизда демократик тамойилларни татбиқ этиш учун изчил, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир йўналишига илғор техника ва технологияларни олиб кириш, инновация яратишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда.
Шу жумладан, қишлоқ хўжалигида ҳам маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш, мамлакатга даромад келтириш, давлатни ҳам, фермерни ҳам бой қилиш мақсад-муддаога айланган.
Шу кунларда Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган «фермерлар қасамёди» ҳам аслида юқорида келтирилган мақсадга эришиш учун амалга оширилган. Лекин бу қанчалик тўғри бўлди ва бу қасамёд билан қишлоқ хўжалигидаги бугунги аҳволни яхшилаб бўладими?
Демократик тузумларда қасамёд масъулият ҳажми улкан бўлган, масъулиятсизлик оқибатида жамият катта талафот кўриши мумкин бўлган ҳолатларда ҳамда судда — ҳақиқатни юзага чиқаришга сафарбар этилган идорадагина қўлланилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фермер бу — тадбиркор. У қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиради ва ўз фаолиятини бозор талаблари асосида юритиши керак. Фермерга қасам ичириш билан биз унга «маънавий чеклов» қўймоқдамиз, деҳқонни қасамга таянтириш жамиятимиз ривожи учун фойда келтирадими ёки зарар?
Бу ҳолат раҳбарият олдида «янгилик» яратиб, обрў олишга уриниш эмасми?
Қишлоқ хўжалигидаги салбий ҳолатлар саноқли бўлса, барчага «оммавий» қасам ичириш зарурми? Агар бундай ҳолатлар кўп бўлса, унда уларни келтириб чиқарган сабабларни таҳлил қилиш, тизимли чоралар кўрилиши керак-ку!
Менинг фикримча, фермерларимизнинг бу йилги ноқулай шароитда мўлжалдаги ҳосилни етиштира олмаганига фақат об-ҳаво ёки деҳқоннинг дангасалиги эмас, балки ишни ташкил қилишдаги тизимли камчиликларимиз сабаб бўлган. Туманларда бўлиб фермерлар, тажрибали деҳқонлар билан суҳбатлашиб қуйидаги сабабларни аниқладик. Яъни, фермерларда зарур даражада билим етишмаслиги, техникалар эскиргани ёки камлиги ернинг мелиоратив ҳолатини тўғри баҳолай олмаслик ва унга чора кўришдаги ночорлик, фермер хўжаликларининг аксариятида агрономлар етишмаслиги, уруғчиликнинг ачинарли аҳволдалиги, суғориш илми унутилиб бораётгани, сув тақсимотидаги хатоликлар ва яна бир қатор...
Қишлоқ хўжалигидаги қийинчиликларни бартараф этиш учун, аввало, юқорида келтирилган камчиликларни қандай йўқотиш мумкин, деган саволга жавоб топиш керак. Балки майда фермер хўжаликларидан уюшма ташкил этиб, уларда иш бошқарувчи, агроном, бухгалтер, тракторчи, сувчи каби зарур лавозимлар жорий этилиши молия, агрономия ишларидаги, умуман, ишни ташкил этишдаги камчиликларнинг олдини олар. Мана шундай фермер-деҳқон уюшмаларига тажрибали инсонлар бошчилик қилса, фермерларнинг масъулият ҳисси бир қанча кўтарилар?! (xdp.uz).
«Қасамёд — ҳарбий ёки бошқа шу турдаги хизматга кираётганда, маълум бир статусни олаётганда (масалан, фуқаролик олаётганда ёки судда гувоҳлик бераётганда), лавозимга тайинланаётгандаги расмий ва тантанали онт ичиш маросими. Қасамёд фақат оммавий тарзда (омма кўз ўнгида) амалга оширилади ва қасамёд қилувчига қасамёдни адо этмагани учун юридик жавобгарликни юклайди».
Мақсуда ВОРИСОВА,
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил