Экоолам      Бош саҳифа

МУКАММАЛ БЎЛИШГА ИНТИЛМАНГ, ЧУНКИ...

Руҳингиз тушкун, кайфиятингиз расво. Ҳеч ўзингизга келолмаяпсиз. Хатоларингиз кўп, баъзиларидан виждонингиз қийналяпти. Бу ҳолатда узоқ қолиб бўлмайди.

МУКАММАЛ БЎЛИШГА ИНТИЛМАНГ, ЧУНКИ...

Кўзларингизни юминг, чуқур нафас олинг. Хато қилиш айб эмас, уни тушунмаслик, тўғриламаслик айб.

Сиз ҳозир, энг муҳими, хато­нгизни англаб етдингиз. Ўйлаб кўринг, ҳеч қачон хато қилмай, тажриба тўплаб бўладими? Ҳаётий тажриба текинга берилмайди, ахир. Унинг бадали хатолардир. Агар бугун қоқилмаганингизда қилган ишингиз нотўғри эканини билмас эдингиз.

Ўтган ишга куюниш — вақтни исроф қилиш. Кўнгилсизликни унутинг, ундан олган сабоғингизни сақлаб қўйинг. Тасаввур қилинг: хато қилиб, тажриба сотиб олдингиз. Ахир аждодларимиз бежиз «мингта насиҳатдан кўра битта мусибат фойдали» дейишмаган.

Ортиқча сиқилиш муаммоларни кўпайтиришини биласизми? Соғлиғингиз, ишингиз, дўстларингиз билан муносабатингиз, оилавий муҳит, фарзандлар тарбияси фойдасиз куюниш эвазига издан чиқиши ҳеч гап эмас. Ҳақиқий фожиа ана шунда пайдо бўлади. Унутманг, эртанинг бугундан кўра яхшироқ бўлиши ҳозирги ҳаракатингизга боғлиқ.

Дунё психологларининг қуйидаги фикрлари сизни бир қадар ўз-ўзидан қониқмаслик кайфиятидан халос қилади:

 Ҳеч қачон мукаммал бўлишга интилманг!

 Кимгадир яхши кўринишга ўзингизни мажбур қилманг.

 Сизга ёқмаган, ёрдам беришни истамаган кишиларга яхшилик қилишдай иш билан ўзингизни қийнаманг.

 Муаммолар атрофида ортиқча сиқилманг. Айниқса, орқага қайтаришнинг имкони бўлмаган хатолар учун асабийлашманг.

 Хоҳишларингиз учун ўзи­нгизни айблайверманг.

 Сизга ёқмаётган муносабатлардан воз кечинг.

 Вақтингиз ва имконияти­нгизга тўғри келмайдиган ишларни қилманг.

 Кимнингдир хатоси учун ўзингизни жавобгар деб ҳисобламанг.

 Одам ўзини яхши кўриши, ҳурмат қилиши керак. Худбинлик ва ўзини яхши кўриш орасидаги фарқни ажрата билинг.

 Ҳамманинг истаган вақтида ёлғиз қолишга, мустақил бўлишга, берган нарсаларини сўраб олишга, хато қилишга ва хатолари учун жавоб беришга ҳақи бор.

Дилором САЪДУЛЛАЕВА,

психолог




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔53

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔51

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар