Асл ватани Миср бўлган зайтуннинг инсон саломатлигига улкан фойдаси аллақачон ўз исботини топган. Ҳатто, Юнонистоннинг афсонавий шоири Гомер зайтун ёғини «суюқ олтин», деб атаган. Шундан сўнг, зайтун етиштириш Испания ва Италияда ҳам оммалашган.
Оксфорд университети тадқиқотчилари зайтун мойи сафро миқдорини камайтиришини, организмда зарарли ҳужайра ўсиши ҳамда саратондан ҳимоя қилишини аниқлашди. Бир ҳафта давомида кунига 25 миллилитр (тахминан икки чой қошиқ) табиий зайтун мойи истеъмол қилган одамда зарарли холестерин миқдори камаяди ва юрак-қон томир касалликларининг олди олинади.
Зайтун меваси таркибидаги углевод, оқсил, пектин, кул моддалар, сапонин, калий, фосфор, темир тузлари, В ва С витаминлари ҳамда каротин ошқозон-ичак ва жигар тизимини яхшилайди.
Маълумотларга қараганда, кўп миқдорда зайтун мойи ва пиширилган сабзавот истеъмол қиладиган одамда ревматик полиартрит, бўғимларнинг сурункали яллиғланиш касаллигига чалиниш хавфи кам бўлар экан.
Зайтун мойи таркибидаги витаминлар кальций миқдорини барқарорлаштириб, суякларни мустаҳкамлайди.
Бола мияси ва асаб тизими табиий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши боис, ҳомиладор аёллар ва оналарга зайтун мойи истеъмол қилиш тавсия этилади.
Бундан ташқари, унинг баргидан аёллар учун беназир бўлган хушбўй ҳидли атир-упалар тайёрланади. Барги таркибидаги тузлар, олтингугурт, органик кислоталар, ёғ кислотаси, танин моддаси организмни фаоллаштирувчи (дезинфекцияловчи), турли зарарли моддалардан тозаловчи хусусиятга эга.
Интернет материаллари асосида тайёрланди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔23
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил