Ғор ичкарисига кирган заҳоти «Бу улкан табиий кавак бежиз одамзодга бошпана бўлмаган», деган фикрга келдим...
Бир вақтлар одамзодга бошпана бўлган, бугун тадқиқотчилар учун бой илмий манба ҳисобланади. Бойсунда Сариосиё деб номланган сўлим бир қишлоқ бор. Ушбу гўша яқинидаги Дўлтахона ғорининг довруғи узоқ-узоқларга етган. Ҳамроҳлар билан мазкур ғорга кирганимизда ғоят антиқа оҳангни эшитиб, шошиб қолдик.
«Бу мўъжизани қаранг!», дейди ҳамроҳим. «Табиатда шунга ўхшаш ҳодисалар кўп учрайди», дейди иккинчиси. Ичкариладик. Кўршапалакларнинг учишидан ҳосил бўлган овозлар, томчининг пастдаги кўлмакка тушиши ажойиб уйғунликдаги оҳангни ҳосил қиларди.
Бойсун ҳудудидаги Зовталашган сой дарасида жойлашган Тешиктош ғори ҳам юртимиздаги энг қадимги масканлардан бири. Бу ерда қадимда илк аждодларимиз истиқомат қилган. Узунлиги 21 метр, эни 20 метр, баландлиги уч қулоч келади. Шифтида туйнуги ҳам бор. Шу ерда пича дам олдик. Термосдан чой қуйиб ичдик. Йўлбошловчи фурсатдан фойдаланиб ушбу ғор ҳақида кўрган-билганларини гапира бошлади. Қаранг, Тешиктош ғори неча ўн минг йиллардан бери асл ҳолича сақланиб қолган экан. Ўтган асрнинг қирқинчи йилларида мазкур ғордан палеолит даври охири ва ўрта палеолитда истиқомат қилган неандерталь одамнинг бош ва скелети суяклари топилган. Ўша кезлари бу хабар бутун дунёга овоза бўлганди.
Маҳаллий аҳоли Хўжамайхона ғорини ўта сахий дейди. Негаки, у йилнинг тўрт фаслида Дарбанд дарёсига Мачай дарёси берган миқдорда обиҳаёт бериб туради. Дарё суви ширин. Ундан бир маротаба қонган экин, албатта, баракали ҳосил берар эмиш, тупроқда нам яхши сақланар экан. «Бунга Хўжамайхона ғори сабаб», дейди маҳаллий аҳоли. Уни ерости дарёси ҳам деб атайдилар. Эҳтимол, бунга ичкаридан шовуллаб оқаётган дарё оқими товуши эшитилгани сабабдир.
Сирасини айтганда, Сурхон заминидаги йигирмадан ошиқ ғор ўз табиати ҳамда антиқа хусусиятлари билан маҳаллий ва хорижий сайёҳларни доимо ўзига жалб этади. Келажакда ушбу маконларнинг янгидан-янги сирлари очилар балки...
Улуғбек ЖУМАЕВ
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил