Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилБу табиий неъмат захираси битмас-туганмас эмас. Ундан тежаб фойдаланиш лозим.
Бир пайтлар оддий одамлар шундоқ уйи, қишлоғи яқинидан ўтган табиий газдан ҳам фойдалана олмасди. Ваҳоланки, ўша даврларда газ юртимиздан анча олис манзилларга етиб борган. Шукрки, халқимиз мавжуд бойликлардан ўзи истаганча фойдаланадиган кунлар ҳам етиб келди.
Бунда бир ҳолатни ҳисобга олишни унутмаслик керак, аҳоли сони кўпайгани сари табиий газ ресурслари ҳам камайиб бормоқда. Истеъмол қилиш йилдан-йилга кўпайган. Шу боис истеъмолчиларнинг суюлтирилган газга бўлган талабини қондиришга ҳаракат қилинмоқда.
— Бугун бутун дунёда табиий газ захиралари тугаб бормоқда, — дейди «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Одил ТЕМИРОВ. — Шу боис ундан тежаб-тергаб фойдаланиш лозим. Аҳоли орасида тушунтириш ишлари йўлга қўйилди. Иқтисодиёт тармоқларини ушбу зарур неъмат билан таъминлаш «Ўзбекнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамияти томонидан биржа савдолари орқали, аҳоли коммунал-маиший эҳтиёжлари учун етказиб бериш эса, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади. Аҳолининг коммунал-маиший эҳтиёжи учун 400 минг тоннадан зиёд, иқтисодиёт корхоналари учун 300 минг тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб бериш кўзда тутилган. Масалан, жорий йилнинг саккиз ойи давомида истеъмолчилар 260 минг тоннага яқин суюлтирилган газ, 436 минг донадан зиёд маиший газ баллонлари билан таъминланди. Аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун йил охиригача яна 140 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ, 200 минг донага яқин маиший газ баллонлари зарур бўлади. Бунинг учун имкониятлар етарли.
— Автомобилларни сиқилган газга мослаштириш кўрсаткичи қандай?
— Шу кунга қадар 35 мингта автомобиль сиқилган газда юришга мослаштирилган. Йил сўнггига қадар бу кўрсаткич яна 10 мингтага ошиши кутилмоқда. Барибир бу миқдор бизни қониқтирмайди. Шунингдек, автомобилларни сиқилган газга мослаштириш жараёнида хавфсизлик ва меъёр кўрсаткичларига қатъий амал қилинмоқда, назорат янада кучайтирилган.
Улуғбек ЖУМАЕВ тайёрлади.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил