Полиз экинлари ичида энг кўп фойдали хусусиятга эга қовоқ — бекалар таомномасининг безагидир. Ундан тайёрланган овқатлар ҳам мазали, ҳам витаминларга бойлиги билан ажралиб туради.
Қовоқ ҳамда уруғи халқ табобатида турли касалликларга малҳам сифатида фойдаланилади. Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобида ёзилишича, пиширилган қовоқ иссиқ йўтал ва кўкрак оғриқларида фойдалидир. Қайнатилгани эса меъдадаги чиқитларни кетказади. Шу сабабдан парҳез таомлар сирасига киради.
Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, қовоқ таркибида витамин ва минераллар ҳаддан ташқари кўп бўлиб, улардан энг кераклиси бета-каротиндир. У соғлом тери ва иммун тизимини назорат қилади. Тери ҳужайраларининг тикланиш жараёнини тезлаштиради ва силлиқ, ёш кўринишга олиб келади. Таркибидаги А витамини коллаген ҳосил бўлишини оширувчи ажойиб манбадир.
Уруғи эса эркакларда учрайдиган турли касалликларнинг олдини олиб, жинсий салоҳиятини оширади. Шунингдек, уруғи танадаги касалликларни келтириб чиқарувчи ичак паразитларидан қутулишга ёрдам беради. Бу, айниқса, болалар учун жуда фойдали.
Қовоқ яхши уйқуни таъминлабгина қолмай, кайфиятни ҳам кўтариш хусусиятига эга.
Қовоқда яна кўплаб витамин ва минераллар мавжуд бўлиб, кўз ва тери фаолиятига, боланинг асаб тизимига, суякдаги моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, қовоқ болалар ва катталар организми учун жуда керакли кальций ва магний моддасига бойдир.
Баъзи тадқиқотларнинг кўрсатишича, қовоқ иммунитетни ҳам оширади. Бунинг учун кунига 1-2 стакан уй шароитида тайёрланган шарбатни истеъмол қилиш тавсия этилади.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔23
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил