Иқлим      Бош саҳифа

Сурхоннинг санъат кошонаси

Бу ерда македониялик Александрга тегишли бўлган ваннани ҳам учратиш мумкин.

Сурхоннинг санъат кошонаси

Яқинда йўлим Сурхон томонларга тушди. Дастлаб, Амударё соҳилида жойлашган Ат-Термизий мақбарасини ҳамда унга туташ қадимий кент харобаларини томоша қилдим. Ушбу манзилдаги қалъа қолдиқлари ҳамда бошқа осори-атиқалар кишини мозий сари етаклайди. Зиёратдан сўнг Термиз археология музейига бордим. Санъат кошонаси экспонатларга жуда бой. Уларнинг «мағзини чақиш»ни ҳамма ҳам эплайвермайди.

Музей Сурхон заминидаги Тешиктош ғори, Мачай ғори ва Термиз харобаларидан топилган етти юздан ортиқ археологик ёдгорликлар билан тўлиб-тошган. Музей икки қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда экспонатлар, иккинчи қаватда хронологик тартибда жойлаштирилган тўққизта осори-атиқа ўрин олган. Айниқса, тош ва бронза даври, Бақтирия маданияти, Грек-Бақтирия даврларига оид экспонатлар ёнида узоқ туриб қолишингиз аниқ. 85 минг 881 та экспонатнинг 26 минг 526 таси тангалардан иборат. Ўзида 17 мингта нодир китобларни жамлаган шарқона кутубхонани ҳам бой хазинага қиёслаш мумкин. Умуман, бу сингари ноёб экспонатларни кўргани уммон ортидан ҳам кўплаб сайёҳлар келади. Япониянинг Решол университети олимлари мазкур музей ҳамда Қоратепа сингари ёдгорликлар жойлашган ҳудудларда ҳам изланишлар олиб борган.

Музей залларини айланиб юрганимда, унча катта бўлмаган ванна тоғораси эътиборимни тортди. Буни сезган музей ходимаси тушунтира кетди. Унинг айтишича, мазкур ванна тоғораси македониялик Александрга тегишли бўлган экан. Ванна чидамли металдан ясалгани туфайли шу кунга қадар етиб келган.

Етмишинчи йилларда Далварзинтепада олтин хазинаси ва унинг яқинидан Будда иншооти топилган эди. У жойдан чиққан ноёб ҳайкаллар кўпгина хорижлик олимлар сингари япон профессори Кюдзо Катони ҳам қизиқтириб қўйган. Буддавийлик даври акс этган осори-атиқалар ер юзида ниҳоятда кам учрайди. Ростдан ҳам, улардаги манзаралар, кўринишлар, турфа хил буюмлар нафақат юртимиз ўтмиши, эҳтимол қатор давлатларнинг қадимги ҳаёти, турмуши, анъана ва урф-одатлари ҳақида қимматли маълумотлар беради. Бир вақтлар қадимшунослар томонидан ноёб металдан ишланган ванна тоғораси топилганининг ўзиёқ дунёда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Денов туманидаги Холчаён қишлоғидан кавлаб олинган ажойиб нақшлар билан безатилган сарой биноси экспонатлари ҳам музей залларини тўлдириб турибди.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар