Куз фаслини витаминлар фасли дейиш мумкин. Чунки кўплаб минералларга бой мева-ю сабзавотлар айнан куз фаслида пишиб етилади. Айниқса, ҳозир юртимизда етиштирилаётган энг шифобахш мева — дўлананинг мавсуми.
Таъми ва шаклидан кичик олмачани эслатувчи дўлана таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ бўлиб, асосан, уч турини истеъмол қилиш мумкин.
Унинг меваси ва гули тинчлантирувчи хусусиятга эга.
Дўлананинг шифобахш хусусиятлари ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш учун Тошкент тиббиёт академияси олий тоифали шифокори Алижон Фақировга мурожаат қилдик.
— Дўлананинг барги, гули ва мевасидан халқ табобатида кенг фойдаланилган, — дейди шифокор. — Дўлана мевасининг таркибида флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи моддалар, каротин, С витамини, органик кислоталар мавжуд. Шунингдек, дўлана В1, В2, РР, С, Е витаминларига бой.
Табобат илми султони Абу Али ибн Сино дўлананинг шифобахш хусусиятлари тўғрисида шундай ёзади: «Дўлана сафрони сўндиради. Бошқа меваларга қараганда суюқликларнинг оқишини кучлироқ тўхтатади. Ич кетишини бартараф қилади ва сийдик тутилишини туғдирмайди».
Жаҳон халқлари табобатида дўлана ич кетишда, толиқишда, ақлий ҳорғинликда, уйқусизликда, асабийлашганда, юрак оғриганда, климакс даврида, ревматизм (танадаги барча тўқималарнинг тизимли яллиғланиши), атеросклерозда, қон босими ошганда, бош айланиши, йўталда истеъмол қилинади.
Кун давомида 50 грамм дўлана истеъмол қилинса, одамни кун бўйи ташналик ва очликдан асрайди, кишига яхши кайфият ва қувват ҳадя этади.
Бекзод НАСИМБОЕВ
ёзиб олди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔23
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил